бўлганда контракт ҳаракатдан тўхтатилади. Ҳарбий хизматчиларнинг таъминоти Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан белгиланган уруш даври нормалари бўйича
амалга
оширилади. Уруш даври тугагандан сўнг тўхтатилган контрактлар ҳаракати қайта тикланади,
бунда календарь ва имтиёзларни ҳисоблашда уруш даврининг бутун ҳақиқий ҳарбий хизмат
муддатига қўшиб ҳисобланади;
в) тузилган контрактлар ҳарбий хизматчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор
қилиниши мумкин эмас;
г) касаллиги бўйича, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларидан ташқари бошқа барча
таътиллар тўхтатилади ҳамда таътилда бўлган ҳарбий хизматчилар зудлик билан хизмат
жойларига қайтиб келишлари шарт;
д) хизмат муддатлари белгиланган жойларда хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг
режали алмашинуви амалга оширилмайди;
е) резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ўз сафарбарлик йўлланмаси, чақирув
қоғозлари ёки мудофаа ишлари органларининг буйруқларида кўрсатилган
жойда ва
муддатда ҳозир бўлиши шарт;
ж) уруш даври штатлари бўйича лавозимга мўлжалланган ҳарбий хизматчилар ҳамда
резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар сафарбарлик вазифасига мувофиқ лавозим бўйича
мажбуриятларини бажаришга киришади.
Узрли сабабларсиз таътилдан ўз вақтида хизмат жойига қайтмаган ҳарбий хизматчилар
ҳамда сафарбарлик бўйича кўрсатилган жойда ва муддатда ҳозир бўлмаган шахслар
қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
345. Уруш даврида Қуролли Кучлар қуйидагилар билан тўлдирилади:
а) олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари;
б) сафарбарлик бўйича чақириладиган резерв ва захирадаги ҳарбий
хизматга
мажбурлар;
в) ўз ихтиёрига кўра ҳарбий хизматга олинган ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган
аёллар.
Уруш даврида ҳарбий хизматга мажбурларни ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириш ва
кейинги чақирувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан чиқарилган
мудофаа вазирининг буйруқларига мувофиқ мудофаа ишлари органлари томонидан амалга
оширилади.
346. Уруш даврида бошланғич офицерлик унвони қуйидагиларга берилади:
а) олий ҳарбий таълим муассасаларининг, шу жумладан қисқартирилган
таълим
дастури асосидаги битирувчиларига;
б) кичик офицерларни тайёрлаш бўйича курсларнинг битирувчиларига;
в) олий маълумотли, жанговар вазифаларни бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик
кўрсатган, ҳаракатдаги қўшилмаларнинг (ҳарбий қисмларнинг)
офицерлар таркиби
лавозимларига тайинланган ва бу лавозимлар мажбуриятларини муваффақиятли
бажараётган ҳарбий хизматчиларга.
347. Уруш даврида бошланғич сержантлик унвони қуйидагиларга берилади:
а) кичик мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасаларининг
битирувчиларига;
б) жанговар вазифаларни бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, ҳаракатдаги
қўшилмаларнинг (ҳарбий қисмларнинг) кичик командирлар
таркиби лавозимларига
тайинланган ва бу лавозимлар мажбуриятларини муваффақиятли бажараётган ҳарбий
хизматчиларга.
348. Уруш даврида бошланғич ва навбатдаги ҳарбий унвонлар ушбу Низомнинг
239
ва
240
-
бандларида
кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан берилади.
349. Жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, юксак даражадаги касбий ва ватанпарварлик
хислатларини намоён этган ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвон мавжуд ҳарбий
унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар муддатидан аввал берилиши мумкин.
350. Ҳаракатдаги ҳарбий қисм ва қўшилмаларнинг офицерлари учун ҳарбий
унвонлардаги хизмат муддати қуйидагича белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: