Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга
юборилаётганда улар билан ўқиш шартлари ҳисобга олинган ва ўқиш тугагандан сўнг
белгиланган муддат мобайнида ҳарбий хизматни ўташ мажбуриятлари
акс эттирилган
4-
иловага
мувофиқ махсус контракт тузилади.
98. Муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ҳарбий
хизматга кириш учун белгиланган талабларга мос келадиган фуқаролар янги контракт
тузади.
99. Янги контракт қуйидаги муддатларга тузилади:
а) контракт бўйича ҳарбий хизматчи (резервдаги ҳарбий хизматга мажбур) билан —
беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш
чегарасига етишига беш
йилдан кам вақт қолган бўлса ундан кам муддатга;
б) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган контракт бўйича ҳарбий
хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур) билан — мазкур таълим муассасасида ўқиш вақтига ва у
тугагандан сўнг беш йил мобайнида ҳарбий хизматни ўташ шарти билан.
100. Вазирлик номидан янги контрактни вазирлик раҳбарининг қарори билан
белгиланган мансабдор шахслар қуйидаги муддатларда имзолайди:
а) амалдаги контракт муддати тугаётган ҳарбий хизматчи билан — контракт муддати
тугаган куннинг эртасига;
б) аввал контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган резервдаги ҳарбий хизматга мажбур
билан — йўлланма билан ҳарбий қисмга келгандан сўнг уч кунлик муддатда.
101. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирган контракт бўйича ҳарбий хизматчи
ёки ҳарбий хизматга мажбур билан курсант сифатида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги
контракт ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган куни тузилади.
102. Контракт муддати тугашига олти ойдан кам бўлмаган вақт қолган контракт бўйича
ҳарбий хизматчилар бу ҳақда ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан огоҳлантирилади. Улар
билан ҳарбий хизматчининг Қуролли Кучлар сафларида ҳарбий
хизматни давом эттириш
масалаларини келишиш учун суҳбатлар ўтказилади.
103. Янги контракт тузиш истагини билдирган контракт бўйича ҳарбий хизматчи
амалдаги контрактнинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин ўзининг
бевосита командири (бошлиғи) номига ёзма шаклда билдирги топширади. Билдиргида
контракт қайси муддатга тузилиши кўрсатилади. Билдиргиларни ўз вақтида
топшириш
устидан назорат тегишли кадрлар органи томонидан амалга оширилади.
104. Янги контрактни тузиш бўйича ҳужжатлар бир ой мобайнида аттестация (малака)
комиссияси томонидан кўриб чиқилади, у мазкур ҳарбий хизматчи билан контракт
тузишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилади.
Аттестация (малака) комиссиясининг қарори ваколатли командир (бошлиқ) томонидан
контракт тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади.
105. Командирнинг (бошлиқнинг) қарори амалдаги
контракт муддати тугашидан
камида икки ой олдин ёзма равишда ҳарбий хизматчига етказилади.
106. Янги контракт тузиш бўйича қарор қабул қилинган ҳарбий хизматчи амалдаги
контракт муддати тугаган куннинг эртасига контракт тузиш ҳуқуқига эга бўлган
командир
(бошлиқ) ҳузурига уни имзолаш учун таклиф этилади.
107. Янги контракт тузишни хоҳламаган ёки янги контракт тузиш рад этилган ҳарбий
хизматчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳарбий хизматдан
бўшатишга тақдим этилади.
108. Янги контракт тузиш рад этилган ҳарбий хизматчи командир (бошлиқ) қабул
қилган қарор устидан юқори турувчи инстанция ёки судга шикоят билан мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга.
109. Янги контракт тузиш имкониятини истисно қилувчи қуйидаги объектив ҳолатларда
контракт бўйича ҳарбий хизматчи олдинги контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни давом
эттиради:
ҳомиладорлик, фарзанд туғилиши ва бола парваришлаш бўйича таътилда бўлиш;
асир ёки гаров тариқасида ушланган ҳолатда бўлиш;
хизмат сафарида бўлганда ёки жанговар-хизмат вазифаларни бажараётганда;
стационар даволанишда бўлиш;
қонунчиликда белгиланган ва томонларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган бошқа
ҳолатлар.
Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар тугагандан сўнг у бир ой мобайнида
янги контракт тузади
ёки ҳарбий хизматдан бўшайди.
110. Контракт бўйича ҳарбий хизматчига ўтаган хизмат муддатидан (календарь
ҳисобида) келиб чиққан ҳолда контракт бўйича узлуксиз ҳарбий хизмати учун биринчи уч
йилга пул таъминотининг икки ойлик оклади миқдорида ва
узлуксиз хизматнинг кейинги
йилларидаги ҳар икки йили учун худди шу миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: