7
ёрдамида узлуксиз кузатув ишлари олиб борилган. Бу ўша даврда дунё
миқёсида узлуксиз кузатувлар олиб борилаётган 4та сейсмик станциялардан
бири эди. Бундай кузатишлар кейинчалик 1914 йилдан бошлаб Самарқандда
ташкил қилинган. Совет даврига келиб 1925-1928 йилларда Фарғона,
Андижан, Наманган шаҳарларида сейсмик кузатув ишлари ташкил этилди.
Кейинчалик Тошкент вилоятида ва Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида
сейсмик кузатув ишлари олиб борилди. 1950-1960
йилларга келиб
Ўзбекистонда сейсмик станциялар сони 15-20 та ни ташкил этди. Кузатув
ишлари 1960 йилгача Москванинг Ер физикаси институти томонидан олиб
борилар эди. 1960-1963 йилларда сейсмик станциялар тизими Ўзбекистон
Фанлар академиясининг Математика институти таркибида иш олиб борди.
1963-1966 йилларда эса сейсмик станциялар тизими ЎзФА
нинг Геология ва
геофизика институти таркибида фаолият кўрсатди. Мазкур институт
1963 йилгача Геология институти деб номланар эди. Сейсмик станциялар
бу институт ихтиёрига ўтгандан кейин Геология институтиниг номи Геология
ва геофизика деб атала бошланди. Ниҳоят 1966
йили Тошкент зилзиласидан
кейин Сейсмология институти ташкил этилгач Тошкент марказий сейсмик
станциялар ва республикадаги бошқа сейсмик станцияларнинг асосий қисми
ЎзФА Сейсмология институти таркибига ўтказилди.
Сейсмология институти ташкил этилгунича Республикада фақат сейсмик
кузатув ишлари олиб борилар эди. Институт ташкил этилгандан кейин сейсмик
кузатувлардан
ташқари
комплекс
деформометрик,геофизик,
гидрогеосейсмологик усуллар ёрдамида комплекс зилзила даракчиларини
кузатиш ишлари ташкил этилди. 1978 йилда Ўзбекистонда
махсус
сейсмокузатув ишларини ташкил қилиш ҳақида Хукумат қарори эълон
қилинди. 1978 йилда эса собиқ иттифоқда комплекс сейсмопрогностик тизим
яратиш ҳақида қарор қабул қилинди ва у маблағ билан таъминлана бошланди.
Қарор асосида Институт қошида Камплекс
тажриба- методик экспедиция
ташкил қилинди ва бу Экспедиция Республика бўйича комплекс
сейсмопрогностик
монитторинг
ишларини
олиб
борадиган
бўлди.
Бу Экспедиция 2018 йилдан бошлаб Сейсмология Институти таркибидан
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибига ўтказилди ва
унга Республика
сейсмопрогностик маркази номи берилди. Марказнинг кузатув натижалари ҳар
ҳафтада бир марта Сейсмология институти ходимлари билан биргаликда ҳар
томонлама тадқиқ этилади ва Республикада бўлиб ўтган ва кутилаётган
сейсмик вазият ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Фанлар
академиясига ва бошқа махсус органларга маълумот бериб туради.
Сейсмология институти Марказга илмий*амалий ёрдам беради.
Шунингдек
Институтнинг лабораториялари, уникал объектлари ва Марказнинг узлуксиз
кузатув натижалари асосида фундаментал, амалий ва бошқа илмий тадқиқотлар
олиб боради
Do'stlaringiz bilan baham: