Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти


Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар



Download 301,29 Kb.
bet22/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

3.3. Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар


Тўқайзорлар, ўрмонлар ташкил қилиш. Маълумки, тўқайзорлар ва ўрмонлар шамол таъсирида туз ва чанг кўтарилишининг олдини оладиган энг яхши восита ҳисобланади. Бу мақсадни амалга ошириш учун Глобал экологик фонд ёрдамида ҳамда ички маблағлар ҳисобидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан ҳар йили минглаб гектар майдонларга саксовуллар экилмоқда.
Ўрмон ва тўқайзорлар ўз томирлари ёрдамида тупроқни ўзида ушлаб туради. Карбонат ангидридни ютиб, кислород ажратади. Ижобий миқроиқлимни юзага келтиради. Йирик ўрмонзорлар Орол денгизи қуриши билан боғлиқ кўплаб муаммоларнниг ечилишига хизмат қилади. Бошқа соҳаларнинг, масалан, чорвачиликнинг ривожланишига хизмат қилади.
Шўрга чидамли ўсимлик турларини кўпайтириш. Оролбўйида шўрланиш даражаси юқори бўлгани боис бу ерда ҳар хил ўсимлик турларини кўпайтиришнинг иложи йўқ. Шунинг учун шўрга чидамли ўсимликларни кўпайтириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш ва бундай ўсимликларни синаб кўриш ва кўпайтириш лозим. Бунинг учун чўлга мос кўчатларни кўпайтириш бўйича марказ ташкил қилиш. Орол денгизининг қуриган ҳудудларидаги чанг ва заҳарли тузларнинг кўтарилишига тўсқинлик қиладиган шундай ўсимликлар билан қоплаш лозим.
Аҳоли саломатлигини яхшилаш. Орол денгизи билан боғлиқ экологик вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирларидан бири аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳисобланади. Ҳозирги кунда Оролбўйи аҳолиси саломатлигини яхшилаш учун поликлиникалар, амбулаториялар ва бошқа тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари сонини кўпайтириш керак бўлади.
Сувни тежаш. Агар Амударё ва Сирдарёларнинг бир йиллик сув оқими 100 куб км. эканлигини ва Орол денгизи атрофида 45 миллион аҳоли истиқомат қилишини ҳисобга олсак, ҳар бир киши учун ишлатиладиган сув ҳажми киши бошига йилига 2222 куб метрни ташкил қилади. Бу жуда юқори кўрсаткич бўлиб, ҳеч бир мамлакатда бунча миқдорда кўп сув ишлатилмайди. Масалан, Исроилда бу кўрсаткич 7 баробар кам миқдорни ташкил қилади.
Маълумки, сувнинг асосий қисми қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Қишлоқ хўжалигида сувни тежашнинг энг самарали усули – бу томчилатиб суғориш ҳисобланади. Томчилатиб суғоришнинг афзаллиги, томчилатиб суғорилганда, экиннинг илдиз қатламида доимий бир хил намлик муҳити шакллантирилиб, экин учун керакли вақтда сув ва озиқ моддаларни олиш имконияти яратилади. Бундай шароитда ўсимлик ўзининг барча қувватини ривожланишга, мўл ва сифатли ҳосил тўплашга йўналтиради.
Натижада ҳосилдорлик боғ ва токзорларда 40 % гача, сабзавотларда
80 % гача ортади, яъни экинни суғориш учун сув одатдагидан кам сарфланса-да, мўл ҳосил олинади.
Экинлар томчилатиб суғорилганда сув ариқдан оқмайди. Шунинг учун суғориш вақтида даланинг тупроғи ювилмайди ва даладан оқиб чиқиб кетмайди.
Натижада дала тупроғининг эрозияси буткул бартараф этилади, энг муҳими, унинг унумдор қатлами даланинг ўзида сақланиб қолади.
Шундай қилиб, томчилатиб суғорилганда, дала тупроғи қотмайди ва культивация қилинмайди ҳамда ўғитлар сув билан бирга берилганлиги боис, мавсум давомида техника воситаларини ишлатиш зарурияти янада камаяди, нафақат ёнилғи-мойлаш материалларига, балки техникани таъмирлашга сарфланадиган харажатлар ҳам тежаб қолинади. Тупроғи қотмаган далани кузда ҳайдаш ҳам осон кечади.
Томчилатиб суғориш технологиясини ривожлантириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июнда “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарор ишлаб чиқилган. Ушбу қарорга кўра 70 000 гектар ҳудудда томчилатиб суғориш ишларини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Кейинчалик томчилатиб суғориладиган ҳудудларни кенгайтириш бўйича қўшимча тадбирлар олиб борилди. Бироқ томчилатиб суғориладиган ҳудудлар миқдори талаб даражасида эмас.
Сувни тежашнинг яна бир усули каналларнинг таги ва ён деворларини сув ўтказмайдиган қопламалар билан қоплаш ҳисобланади. Маълумки, каналлардаги кўп миқдордаги сув ерга сингиб кетади. Сувни тежашга оид бошқа масалаларда қўшни давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида сувни тежаш усулларидан яна бири қурғоқчиликка чидамли дарахтзорлар ташкил этиш ҳисобланади. Бу борада ҳам бир қанча ишлаб олиб борилмоқда, хусусан чет мамлакатлардан ҳар хил паст бўйли дарахтлар кўчатлари олиб келиниб боғлар ташкил этилмоқда. Фақат ушбу боғларнинг умумий майдони талаб даражасида эмас. Бундай боғлар катта миқдорда асосан Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган. Бундай боғларни йилдан-йилга кенгайтириб бориш талаб этилади.

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish