Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ НАЗАРИЯСИГА ДОИР АЙРИМ ҚАРАШЛАР



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ НАЗАРИЯСИГА ДОИР АЙРИМ ҚАРАШЛАР 
Р.Хакимов
Гулистон Давлат университети тарих кафедраси ўқитувчи. 
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш 
мақсади инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини жамиятни ривожлантириш ва давлат 
қурилишининг энг устувор йўналиши этиб белгиланишига олиб келди.
Мамлакатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатнома билан чиқиши давлат ва 
жамият ҳаётида фуқаролик жамияти тамойилларини янада мустаҳкам қарор топтиришга 
қаратилган муҳим ҳаётий дастур бўлди.
“Сизларга яхши маълумки, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат 
раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб ижтимоий, 
ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича 
Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд. Давлат бошқарувининг бундай демократик 
усули бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан 
мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, бизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини 
янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлаймиз”
1
.
Шу маънода, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлашнинг пировард натижаси 
Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишдан иборат миллий қадриятлар ва маънавият 
демократик жамиятни шакллантиришни тезлаштиради.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш учун аввало мамлакатда демократия 
устуворлигига эришиш, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш лозим. Фуқаролик жамияти 
барпо этишнинг асосий омилларидан бири эса ҳуқуқий давлатни шакллантиришдир. 
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, қонуннинг устуворлиги, жамият манфаатлари ҳимоя 
қилиниши ва аҳолини ҳавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этишдир. 
Қонунийлик ва ҳуқуқ тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қаттиқ 
интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат 
қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди
2
. Ушбу фикрлар бевосита ҳуқуқий 
демократик давлатнинг муҳим тамойили ва бош мезони ҳисобланади. Кўпгина ривожланган 
давлатларда фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга муайян даражада эришилган 
бўлса-да, уни янада такомиллаштириш жараёни давом этмоқда.
Фуқаролик жамияти эркин фуқаролар ўзини намоён қиладиган жабҳа бўлиб, у 
давлатнинг тўғридан-тўғри ва иҳтиёрий регламентацияси томонидан эркин шаклланган 
ассоциациялар ва ташкилотлардан иборат бўлади. Фуқаролик жамият бу – индивидуалликлар 
иттифоқи, жамоа бўлиб унинг барча аъзолари олий инсоний сифатларга эга бўладилар.
Фуқаролик жамиятини, энг аввало, одамлар моддий, иқтисодий ҳаёти ва фаолияти 
соҳаси деб таърифлаб, Гегель уни умумий боғлиқлик тизими деб тавсифлайди, у ҳар бир 
кишининг тирикчилиги, фаровонлиги ва ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ, уларга асосланади 
ва шундагина ҳақиқий ва таъминланган бўлади, деб қайд этади. “Фуқаролик жамиятида ҳар 
ким ўзи учун – мақсад, қолганлар унинг учун ҳеч ким эмас. Аммо бошқаларга боғлиқ бўлмаган 
ҳолда у ўз мақсадларига эриша олмайди”
3

Инсонпарварлик руҳи билан суғорилган социал тафаккуррнинг энг яхши анъаналарини 
давом эттириб, Гегель фуқаролик жамияти назариясига инсоннинг эркинлиги ғоясини асос 
қилиб олди ва унга эришиш усулларини ёритиб берди. Гегель ўз фикрларида фуқаролик 
жамиятининг ижтимоий ҳарактерини кўрсатиб ўтган. Дарҳақиқат, фуқаролик жамияти – бу 
аксарият ижтимоий муносабатлар оқилона ва адолатли, халқ иродасини ифода этувчи қонунлар 
билан тартибга солинган ҳамда қонунларнинг беками кўст бажарилиши таъминланган 
инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат мавжуд бўлган, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатлари юксак даражада таъминланиши кафолатланган жамиятдир.
 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. -Тошкент: 
Ўзбекистон, 2018. 80-б. 
2
Каримов И.А. Бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш – иқтисодий ислоҳотлар йўлининг негизи. Биздан озод ва 
обод ватан қолсин. -Тошкент: Ўзбекистон, 1994. 47 б.
3
Гегель Г. Ф. Философия права. –М.: 1990. с 228. 


333 
Фуқаролик жамият белгилари: давлат фуқаролик жамиятни бошқаради; жамиятда эркин 
ишлаб чиқариш мулкдорларининг мавжудлиги; ривожланган демократия; фуқаролар 
ҳуқуқларининг ҳимояланганлиги ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Хусусан, иқтисодий соҳада хусусий мулкка эга бўлиш, ижтимоий соҳада ижтимоий 
ҳаётда иштирок эта олиш, ҳуқуқий соҳада тенг ҳуқуқлилик, ижтимоий соҳада уюшмаларга 
бирлашиш, диний соҳада – виждон эркинлиги, маданий соҳада – маданий хилма-хиллик, 
миллатлараро ва ирқлараро муносабатларда - миллатлар, ирқларнинг тенглиги ва толерант 
муносабатда бўлиши, алоқа соҳасида – ахборотларни эркин айирбошлаш ва сўз эркинлиги, 
мафкуравий соҳада – ғоявий хилма-хиллик, плюрализм, миграция соҳасида – инсоннинг яшаш 
жойини эркин танлаш, руҳий соҳада – инсон ҳурфикрлилиги ва фикрларнинг тенг ҳуқуқли 
рақобати асосида ривожланиши орқали амалга ошади, деб эътироф этилади. Воқеликда бу 
соҳаларнинг барчасида идеал ҳолатга эришиш имконияти чегараланмаган. Лекин тарихий 
тажриба ушбу идеал мақсадга амалиётда муайян даражада яқинлашиш мумкинлигини 
кўрсатди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг дунёда энг ривожланган мамлакатлар 
қаторига қўшилиш ҳамда фуқаролик жамияти ва дунёвий, демократик адолатли ҳуқуқий 
давлатни шакллантириш мақсадини ўз олдига қўйди. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги замон 
тамаддунга хос ижтимоий фаолият ва уюшувнинг ўзимизга мос тизимлари, янги ижтимоий 
институтлар ва технологиялар, жамият ижтимоий ҳаётида қатнашишнинг асосий шакллари 
(икки палатали парламент, демократик сайловлар, референдумлар, умумхалқ муҳокамалари) 
яратилди. Бу борада жаҳонда ишлаб чиқилган, ривожланган демократик давлатларга хос бўлган 
кўппартиявийлик тизими, нодавлат ташкилотларнинг фаоллиги ва жамият ҳаётида ҳар 
томонлама қатнашиши мамлакатимизнинг ўзига хос вазиятига мос равишда рўёбга чиқмоқда. 
Юқоридаги фикр-мулоҳазалар жамиятда либерал-демократик ғояларни қарор топишида 
қуйидаги тезисларни келтириш имконини берди:

фуқаролик жамияти бу нодавлат типидаги жамият ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу 
жамият бошқаруви либерал-плюралистик характерга эга бўлади.

фуқаролик жамияти бу ҳуқуқий муносабатларнинг юқори даражасига эга бўлган ва 
ижтимоий бошқарув тизимда фуқаролар, айниқса ёшлар фаоллиги либерал асосга 
таянадиган тизимдир. 

фуқаролик жамияти бу хусусий мулкчилик ривожига мустаҳкам пойдевор яратадиган, 
фуқароларнинг бозор муносабатларига нафақат мослашишига ёрдам берадиган, балки уни 
кўп томонлама ривожланишига асос яратадиган ижтимоий-иқтисодий тизимдир.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish