Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ТЕАТР ТАЖРИБАСИ КИНЕМАТОГРАФИЯДА



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

ТЕАТР ТАЖРИБАСИ КИНЕМАТОГРАФИЯДА 
О.Б.Азизова
ЎзР ФА, Санъатшунослик институти таянч докторанти. 
Театр-студия ва давлат театрлари актёрларининг ўртасидаги фарқ – ижродаги
эркинлик, сиқиқликда кўринади. Пойтахтимиздаги “Ильхом” театр-студияси мисолида 
мулоҳаза қилинса, Марк Вайлнинг ташаббуси билан ташкил этилган даргоҳ актёрларга ижодий 
эркинлик берди. “Ильхом” Ўзбекистон давлат санъат ва маданият олийгоҳи талабалари 
орасидан “икки тиллик” (рус ва ўзбек тилида гапира олувчи), эркин фикрловчи 
битирувчиларни танлаб олди. “Ильхомчи”лар К.Мирходиев, Э.Раҳимжонова, М.Абулхаиров, 
Н.Каримбоева, Р.Уласеновадаги умумийлик – актёрларнинг ижро техникаси, услубида намоён 
бўлади. Актёрларнинг бари қаҳрамон руҳий оламини хадиксиз, истеҳола ва чекловларсиз очиқ 
кўрсата олиш қувватига эга. Театр-студиясининг актёрларида ички куч, оптимизм мавжуд. 
“Ильхом”нинг эркин актёрлари саҳнада ва экранда “мен”нини кўрсатиб туради.
Э.Рахимжонова экранда саноқли қаҳрамон ижро этган бўлиб, таклиф этилувчи ролга 
талабчан, қаттиқ интизомга риоя қилувчи актриса характерли персонажларни жонлантирди. 
Актёр саҳна ёки экранда муайян роль устида ишлар экан, жараён умрининг бир қисмини 
ўғирлайди. Профессионал ва ишига масъулиятли актёр яратувчи қаҳрамонига қалбининг парча 
туҳфа этади. “Ролларим мени қаритади”, деган эди М.Абулхаиров бир интервьюсида. Худди 
шундай, масъулиятли ижрочини роллар қаритади. Актёрлик қонуниятини яхши билган 
Э.Рахимжонова Марям, Забаржад, Дилхушга ҳам характер, қалб, руҳ улашиб, 
қаҳрамонларининг тақдири билан яшайди.
Забаржад роли аёлни табиат қонунияти олдида ожиза эканлигини кўрсатади. Актриса 
қаҳрамонини яхлит сюжет чизиғидан ташқари, ички композицион тузилишига ҳам эътибор 
қаратди. Э.Рахимжонова табиатан нозик, эркатой, жуссаси кичкинагина, экранда йиғлоқи 
қизалоқлар образини яратувчи актрисалар тоифасидан эмас. Ташқи кўринишда келишган 
қадди-қоматга эга бўлмаса-да, нигоҳи кескир ва маъноли актриса драматик, психолгик 
қаҳрамонлар ижрочиси сифатида танилди. У - жуссаси йирик, қиррабурун, юзлари тўлагина, 
чиройи ҳам ўртамеъёна актриса. Э.Рахимжонова саҳна одами бўлиб, актрисанинг суяги 
театрда қотган. Э.Раҳимжонова экран санъатида ўнлаб бош қаҳрамонларни ижро этмаган 
бўлса-да, салмоқли характерлар ярата олган. Улардан бири Забаржад психологик ролидир. 
Актриса интервьюларидан бирида экранда кўрган қаҳрамони Забаржад ижросидан кўнгли 
тўлмаганлигини таъкидлайди. ““Забаржад”дан кўнглим тўлмаган. Сценарий муаллифи Эркин 
Аъзам билан Забаржад образи ҳақида суҳбатлашганимизда у умуман бошқа аёл эди. Кино тайёр 
бўлгач қарасам, у биз кутгандек образ бўлиб гавдаланмабди. Шундай бўлса ҳам аксар 
томошабинлар ижобий қабул қилди.”1 Актёр суратга олиш жараёнида қаҳрамони ижросида 
ролга истаганидек ёндаша олмайди. Режиссёр монтаж столида ҳам ўзи муносиб кўрган 
кадларнигина йиғиб олади. Қаҳрамон характерини очишда актёр ракурси бу ерда иккинчи 
планга чиқиб қолади. Э.Раҳимжонованинг мехрга мухтож, қуриб бораётган қаҳрамони “мехр 
қўймасанг, парвариш қилмасанг қуриб, қовжираб хашаки ўтга айланиб қоладиган, кейин 
оёқостиям бўлиб кетадиган”* туйғуга эхтиёж сезади.
“Кадрлар занжири ортидан Забаржаднинг ижтимоий фаолиятини кузатарканмиз, унинг 
қатъийятли ёш олима, онасига итоаткор қиз, ногирон укасига меҳрибон опа... сифатида 
кўринган характерининг турли қирраларини босқичма-босқич кашф этиб борамиз”2, дейди 
санъатшунос Ш.Эшонбобоева. Э.Раҳимжонова қаҳрамонининг зиддиятли, ташвишли ва маънан 
ёлғиз ҳаётини кўрсатиб берди. Актриса талқинидаги Забаржад онаси билан дарддош бўла 
1
-б.Ғозиддинов. Эльмира Рахимжонова: бугун замонавий Тўмарисларга эхтиёж катта//Маҳалладош. Тошкент, 
06.09.2019. 1 саҳифа.
*Фильмдан. Қаҳрамон тилидан айтилган иқрор. 
2
Ш.Эшонбобоева. Изланиш палласи// ЎзАС, Тошкент, 2008 йил, 4 апрель, 1 саҳифа.


169 
олмайди. Она ҳамиша отасининг ўлимида Забаржадни айблаш орқали овуниб юрган инсон 
қиёфасида тасвирланган. Укаси (Суръатбек ўзининг дарди билан қовурилиб юрган ногирон 
ўсмир) билан ҳам сирдош эмас. Забаржаднинг суҳбатдоши, сирдоши, маслаҳатдоши йўқ. Руҳий 
дунёси ёлғиз Забаржад Э.Рахимжонованинг топилмалари билан портлашга келди. Ўзидан анча 
ёш катта, оилали олим киши билан дўстлашди. У билан яқин алоқа қилиб, дарди, алами, 
тортаётган азобларини шу инсонга тўкиб солди. Э.Раҳимжонова қаҳрамонида ёлғизлик, 
имконсизлик кайфиятини кўрсатди. Актриса қаҳрамонига меҳрибон ота-онанинг суянчи, 
мустаҳкам оила, яқинларнинг мехри етишмаётганлигини исботлашга уринди. Забаржад кўп 
йиғлади. Шаррос қуяётган ёмғир остида ҳам, югуриб кетаётган одамлар оломони орасида ҳам, 
ёлғиз ёстиғини қучоқлаб ҳам йиғлайверди. Ожизликдан, имконсизликдан, ёлғизликдан, руҳий 
паноҳсизликдан кўз ёш тўкди. Зарбаржаднинг “... бошдан оёғим нур, бошдан оёғим”, шеърий 
жумлалари орқали уни фариштадек қалби пок инсон эканлигига урғу берилган. Унинг турмуш 
қурмай бегона киши билан яқин бўлиши этик меъёрларга тўғри келмаслиги мумкин. Аммо 
актриса қаҳрамонини яна оқлаб қўйди. “Бир туш кўрдим, амма. Тушимда отам тирик эмиш. 
Кейин унинг олдида бир эркак пайдо бўлибди. Отам билан анави эркак қарасам битта инсонга 
айланиб қолди. Мен у кишини танийман, амма”. Забаржаднинг сўзларидан бу кишини ўзининг 
энг яқин таянчи (опораси) бўлган отасидек яхши кўришини тушуниш мумкин. Унга ишонди, 
мехр қўйди, дардлашди.
Э.Раҳимжонова 
қаҳрамонини 
атрофдагиларга 
қўшилишни 
хушламайдиган, 
киришимсиз, ўзини доим ўнғайсиз сезиб, қобиғига ўралиб олган Забаржад тимсолига урғу 
қаратди. Актриса қаҳрамонининг руҳий кечинмаларини онасининг таъсирида ўзгариб 
туришини исботлади. Оиланинг бор ташвиши Забаржаднинг елкасида. Хатто, рўзғор учун 
зарур бўлган кир ювиш кукунини ҳам Забаржад олиб келиши керак. Унинг аҳволи билан эса 
ҳеч кимнинг иши йўқ. Э.Раҳимжонова қаҳрамонини иродали қилиб кўрсатишни истамади. 
Актриса картина якунига бориб Забаржаднинг қалб ярасини очиб ташлади. У ҳар гал бирор 
ишни ортиқ қилмайман, Забаржад сўзим, дейди. Лекин ожизлигидан қилаверади. 
Э.Раҳимжонованинг ижродаги ютуғи Забаржаднинг руҳан ёлғиз дунёсини кўрсата олди. 
Атрофдагиларнинг унга нисбатан беэътибор ва беписандлигини ойдилаштирди. Руҳан ёлғиз 
инсонни бир чимдим далдага ҳам мухтож эканига эътиборни тортди.
Забаржад кучли аёл бўлиб, ҳаётдан кўп нарса кутади. Аммо оиласи, онаси, 
атрофдагиларининг доимий босим ўтказавериши сабаб илмдан ҳам, ҳаётдан ҳам кўнгли совиб 
боради. Актриса қаҳрамонини кўп йиғлатди. Ҳаётдан тарсак еяверган Забаржаднинг синиб 
бораётган сабрини кўзидан юмалаб тушаётган ёш орқали кўрса бўлади. Забаржадни ҳамма 
айблашни истайди. Отасининг фожеи ўлимида, укасининг касал бўлиб ётишида, 
диссертациясининг ҳимояси чўзилаётганида, хатто дугонасининг гуллари сўлиб қолганига ҳам 
гўёки Забаржад айдор... У ҳаммасидан чарчайди. Э.Раҳимжонова тазйиқлардан қочиб кетади. 
Актриса асар бошидаги иродали Забаржадни охирига қадар сақлаб қолишни истамайди. Фильм 
сўнггида Э.Раҳимжонова қаҳрамони тилидан “Хатто теграмдаги зулматли олам, Во ажаб, 
нурларга ина бошлади...” мисраларини ўқиди. Бу билан ўзига таскин бергандек бўлди. 
Забаржад хануз ёлғиз... Бепарво кишилар орасига кириб кетди.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish