ЛАНДШАФТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДА АЭРОКОСМИК
МЕТОДЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ (АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИГА ТУТАШ
ҲУДУДЛАР МИСОЛИДА)
Н.Т.Сабирова
PhD, Самарқанд давлат университети. nilufar.samsu@gmail.com
Аэрокосмик методлар ландшафтларни ўрганишда ва карталаштиришда, улар ҳақида
аниқ маълумотлар олишда энг зарур методлардан бири ҳисобланади. Космик суратлар орқали
ландшафтларнинг ҳудудий табақаланиши ва хилма хиллиги яққол намоён бўлади.
Ландшафтларни инсон хўжалиги фаолияти ёки табиий омиллар таъсирида ўзгарганлигини ва
ўзгариш ареалларини аниқлашда косимик тасвирлардан фойдаланиш тадқиқот ишининг
аниқлигини оширади. Косимик тасвирлардан фойдаланганда улар бир вақтнинг ўзида
ландшафтларда бўлаётган жараёнлар билан биргаликда дала кузатувларида ҳар доим ҳам
аниқлашнинг иложи бўлмаган ландшафт чегараларини, уларнинг миқдор ва сифатий
хусусиятларини аниқлашга имкон беради [7]. Тадқиқот объектимиз Айдар-Арнасой кўллар
125
тизимига туташ ландшафтлар ҳисобанади. Бу ҳудудга табиий географик жиҳатдан Мирзачўл
(Жиззах вилоятининг Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Зафаробод туманлари) ва
Қизилқумнинг шарқий қисми (Навоий вилоятининг Нурота ва Жиззах вилоятининг Фориш
туманлари) киради [1].
Умуман, Айдар-Арнасой кўллар тизимининг шаклланишига назар ташласак, дастлаб
кўллар тизими орасида энг биринчи Тузкон кўли вужудга келган. Бу кўл 1950 йилларга қадар
фақатгина Қли дарёси суви билан тўйиниб келган. Тузкон номи билан Тузга бой кўл бўлган.
Маълумотларга қараганда, Тузкон кўлидан маҳаллий аҳоли 1969 йилга қадар истеъмол учун туз
қазиб олишган.
Сирдарёнинг суви асрлар давомида Мирзачўлни ўзлаштиришга ишлатилиб келган.
Собиқ иттифоқ даврида суғориш тизими сезиларли даражада ўсди ва бу даврда сувга бўлган
талаб сезиларли даражада ошади. Жумладан, Мирзачўлда суғориладиган ерлар майдони 1939
йилда 95 минг гектарни, 1948 йилда 150 минг гектарни, 1956 йилда эса 206 минг гектарни
ташкил қилган.
Суғориладиган ерларда тупроқ шўрланиши муаммо бўлаётганда уни бартараф этиш
учун зовур дренаж сувлари Арнасой ботиғига (1957-1966 йилларида) тахминан 2 км
3
сув
оқизилган. 1957 йилда Арнасой ботиғи ўрнида кичик-кичик кўлмакчалар пайдо бўлган.
Айдар-Арнасой кўллар тизимини тўлиқ шаклланиши 1969 йилга тўғри келади. Сабаби,
1969 йилда ёғин-сочин миқдори кўп бўлган ва шу йил Ўзбекистон дарёлари учун, энг кўп сувли
йил эканлиги билан ҳам изоҳланади. Бу даврларда, Чордара сув омборида меъёрдан ортиқ сув
йиғилган (Чордара сув омбори 1965 йилда Мирзачўлни суғориш мақсадида барпо қилинган, сув
сиғими 5,4 км кубга тенг) ва ортиқча сувни Сирдарё ўзани бўйлаб ташлаб юборишни иложи
бўлмаган. Натижада, 1969 йил февралдан 1970 йил март ойигача Арнасой гидроузели орқали 21
км
3
ҳажмдаги сув Арнасой ва Айдар ботиғлари томон оқизилган. Шу даврда кўлнинг майдони
300 км
2
дан 2300 км
2
га ошади. Сув киримининг кўпайиши ҳисобига сув сатҳи Тузкон кўлида 22
метрга, Айдаркўл кўлида эса 10 метрга кўтарилган. Натижада бу ерда 2300 км
2
майдонга эга
бўлган 3 та кўлнинг қўшилишидан (Тузкон, Арнасой, Айдар кўл) Айдар-Арнасой кўллар
тизими ҳосил бўлган [2].
ААКТ атрофдаги ҳдудларнинг ижтимоий ва экологик вазиятига жиддий таҳдид
саладиган муаммолардан бирига айланиб қолади. Кўл сув сатҳининг ошиши Жиззах
вилоятидаги йирик қишлоқ хўжалик майдонларининг сув тошқинларига олиб келади. 1990
йилгача Чордара сув омборидан сув ташланмаганлиги сабабли кўл сув ҳажми 14 км
3
га,
майдони 1800 км
2
га қисқаради. 1992 йилда Тохтағул сув омборини электр энергия тизимига
ўтиши мунасабати билан йилнинг сув кераксиз вақтларида, сув кўлга томон оқизиб турилган.
Чордара сув омборидан 1993-2010 йиллар давомида 38 км
3
дан ортиқ сув ташланган.
Биргина 1994 йилнинг ўзида кўлга 9 км
3
сув ташланади. 1993 йилдан 2010 йилгача бўлган
даврда ААКТ сув сатҳида катта ўзгариш кузатилган. Бу даврда кўл майдони 3039 км
2
дан 3748
км
2
га ошган. Бугунги кунда ААКТнинг сув ҳажми 37,3 км
3
бўлиб, майдони 3373 км
2
ни ташкил
қилади. Кўлнинг узунлиги 175 км, эни 45 км, сув сатҳи денгиз сатҳидан 270 метрга кўтарилиб,
ўртача чуқурлиги 10-12 метрдан энг чуқур жойлари 26-30 метргача, айрим жойларда чуқурлик
ҳатто 40 метргача етди.
Демак, ушбу тадқиқот ишида Landsat дастуридан фойдаланамиз. Ландшафтларни
трансформацияси жараёнини ўрганишда энг қулай бўлган космик суратларни Landsat
дастуридан олиш мумкин. Бу дастур орқали ландшафтларнинг олдинги ва ҳозирги ҳолати
бўйича маълумотларга эга бўлиш мумкин. Ундан ташқари Landsat дастури ҳозирги вақтда
барча географик ўзгаришларни қайерда ва қай тарзда ўзгараётганлиги ҳамда ўзгарган
ҳудудларнинг ўзгарувчанлик хусусиятларини аниқлашга ёрдам беради [5]. Landsat серияли
дастур 1972 йилдан буён Ернинг ҳолати бўйича маълумотлар йиғиб келади. Бу дастурининг
Landsat 1 дан Landsat 8 гача бўлган серияли дастурлари мавжуд. Дастурлар қариб ярим асрлик
глобал ер мониторинги тўғрисидаги маълумотларни беради [2.; 4.;]. Ландшафтлар
трасформациясини тадқиқ этишда Landsatнинг барча серияли дастурларидан фойдаланилади.
Enhanced Vegetation Index (EVI) ва Normalized Difference Vegetation Index (NDVI)
маълумотларини ҳам олиш мумкин. Бу иккала вегитацион индекслар ер юзаси ўсимликларини
ўрганишда бир-бирини тўлдиради ва ландшафтлар ўзгаришини аниқлайди. Лекин биз тадқиқот
ишимизда ландшафтларни ўзгариб бориш жараёнини EVI маълумотлари орқали таҳлил
қиламиз. EVI хлорофилга сезувчанлиги ўта юқори бўлиб, тасвирда ўсимликларни яшил
126
рангини кўрсатади. Ундан ташқари, EVI нинг узоқ муддатли, кетама- кетликдаги йиллик
ўсимликлар динамикасини баҳолаш учун жуда фойдали бўлган маълумотларни беради олади.
Умуман, аэрокосмик методларининг янги янги дастурлари келажакда тадқиқот
ишларида аниқликни янада оширади. Бу каби методлардан фойдаланиб ҳудудларнинг
мукаммал карталарини яратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |