Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
УДК.: 008 614.876 
ТЕХНОГЕН ЦИВИЛИЗАЦИЯ: ТУШУНЧАНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ, ТАХЛИЛИ, 
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 
О.Йўлдошев 
Тошкент давлат юридик университети Тил ўргатиш кафедраси катта ўқитувчиси. 
 
ХIХ асрнинг ўрталарида Европанинг кўплаб мамлакатларида индустрлаштириш ёки 
саноат бурилиши ниҳоясига етди. Рационализм ва утилитаризм ёҳуд манфаатпарастликнинг 
маданиятдаги белгиловчилик ўрни фан ва техника тараққиётига янги туртки берди. Жумладан, 
ддий тўқув дастгоҳи «Женни»дан, 1784 йилда Ж.Уаттнинг буғ машинаси ва Р.Фултоннинг буғ 
кемаси яратилиши, 1814 йилда Стефенсоннинг паровози яратилгач, 1863 йилга келиб биринчи 
ер ости темир йўли ғоясининг амалга ошиши муҳандислик соҳасининг ривожини кўрсатди. Буғ 
машиналари, оммавий электрлаштириш, телефон ва телеграф яратилиши, астрономия, 
геология, биология, химия соҳаларида ажойиб кашфиётларнинг юзага келишига асос бўлсада, 
вақт инсоният маданиятини янги босқичга кўтарди. П.Сорокиннинг хулосаси билан айтганда 
«фақат биргина ХIХ асрдаги кашфиёт ва янгиликларнинг ўзи олдинги асрлардаги 
кашфиётларнинг ҳаммасини жамлагандан ҳам кўпдир»1. Бу даврга келиб яратилган 8527 та 
кашфиёт макон, замон ва материя устидан техника ҳукмронлигининг чексиз ўсганлигидан 
далолат бера бошлади. Испан файласуфи Х.Ортега-и Гассетнинг фикрича: «Биз ҳақиқатдан ҳам 
ХIХ -асрда рўй берган инсон тақдиридаги радикал ўзгаришлар олдида турибмиз. Замонавий 
инсон учун ҳам жисмонан, ҳам ижтимоий жиҳатдан мутлақо янги манзара, янги фаолият 
яратилди. Бу янги дунёнинг қиёфасини учта муҳим жиҳат белгилайди. Бу демократия, 
экспрементал фан ва индустриализация. Иккинчи ва учинчи жиҳатларни «техника» номи билан 
умумлаштириш мумкин»2. 
ХIХ асрга келиб, жамиятда техноцентрик дунёқараш кенг тарқалиши инсониятни 
ҳаётни мухандислик фаолияти тамойиллари асосида илмий асосда қуришга ундади. Инсондаги 
бунёдкорлик, тирикчилик ташвишлари ўрнини ихтирочилик, техника ижодкорлиги, 
эҳтиёжларни қондирувчи техника воситалари яратиш эгаллади. Табиат, инсон, маданият каби 
тушунчаларнинг фундаментал талқини мазмунан ўзгарди.
Техноген цивилизациянинг муҳим белгиларидан бири унинг янгиликка, новацияга 
ҳамда табиатни ўз манфаатларига мувофиқ ўзгартиришга интилишда намоён бўлади. Техноген 
цивилизация ватанни, меҳр-шафқатни, ҳаёни, истиҳолани билмайдиган Ғарб дунёси деган 
қарашлар ҳам йўқ эмас
3
. Зеро, ХIХ асрда техника тарақққиёти ғайриқонуний равишда 
маданиятнинг бутун ривожини бир хил қолипда ўлчаши жамият фикрида иқтисодий 
омилларнинг аҳамияти ошувига олиб келди. Бу эса оламни техник ўзлаштириш суратлари 
1
Сорокин П. Человек, Цивилизация, Общество, М. 1992, с 467-б. 
2
Ортега-и- Гасит Х. Восстания масс.- Вопросы Философии, №3, 1989, 127-128 б. 
3
Ласло Э. Век бифуркации // Путь.- 1995.- № 7; П.Дж Бьюкенен. Смерть Запада. Пер. с англ. А Башкирова. –М.: Изд-
во АСТ, 2003. 444 с. 


237 
сезиларли ўсишига сабаб бўлди. Оқибатда тараққиётнинг бутунлай ва шубҳасиз ўсиши 
жараёнида цивилизация бутунлай ҳалок бўлиши мумкин (Й.Хейзинга). Бу муаммолар ХХ асрда 
яққол кўзга ташланди. 
ХХ асрда техника суръати ҳаддан ташқари зиёд ўсди. Кейинги юз йилда ер юзида 
саноат ишлаб чиқариши 50 мартадан ошди, бу ўсишнинг салмоқли қисми 1950 йилдан кейинги 
даврга тўғри келди. Ҳақли равишда ХХ аср инсоният тарихига илмий-техника инқилоби асри 
бўлиб кирди. Инсонларнинг ҳозирги вақтдаги таъсир кучини табиатнинг энг бешафқат кучлари 
билан тенг қўйиш мумкин. Шунинг учун ҳам хусусан ХХ асрда техника муаммоси ва унинг 
маданиятдаги ўрнига олимлар ўз эътиборларини алоҳида қаратдилар. 
Техника сўзининг ўзи маҳорат, санъатни англатиб, ишлаб чиқаришга боғлиқ ёки боғлиқ 
бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун кишилар яратган воситалар йиғиндиси уни белгилайди ёки 
англатади. Инсонлар жамияти пайдо бўлиши билан амалда техноген цивилизация юзага келди, дастлаб 
кишининг меҳнат фаолиятида ёрдам берувчи меҳнат қуроли сифатида, кейин, ҳар хил мақсадларда 
ишлатиладиган техниканинг бошқа турлари вужудга келди. Техноген цивилизациянинг хусусиятлари 
шундаки: 
1. Техноген цивилизация сунъий равишда, кишилар томонидан табиатни ўзгартириши 
натижасида яратилиб, оқибатда, олдиндан яралган идеал андозалар моддийликда мужассамланади; 
2. Техноген цивилизациянинг оммавий хусусияти у аввало, кишиларнинг амалий эҳтиёжлари 
билан боғлиқ бўлиб, шу эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади; 
3. Техноген цивилизациянинг муҳим параметрларидан бири рационаллик ҳисобланади, 
маълум жамият доирасида у ёки бу техника қурилмасини маълум қадар тезроқ ишлаб 
чиқаришга мўлжалланади. 
Техноген цивилизация жуда динамик, мобил ва айни пайтда жуда агрессив: у ўзини 
бостиради, бўйсунади, ўгиради. Техноген цивилизация ва анъанавий жамиятларнинг бундай 
фаол ўзаро таъсири тўқнашув бўлиб, у кўплаб маданий анъаналарнинг инқирозига олиб келади. 
Техноген цивилизация шароитида жамиятнинг динамик ўзгарувчанлиги юзага келади. 
Техноген жамиятларнинг маданиятида ҳар доим устун қадриятларга муқобил ғоялар ва қиймат 
йўналишлари юзага келади. 
АҚШлик социолог Э.Тоффлер (1928) ”учинчи тўлқин”, яъни ”XXI асрда ўта 
индустриаллашган цивилизация”га ўтишни башорат қилади
1
. Унинг фикрига кўра, инсоният 
аграр ва индустриал тараққиётдан ўта индустриаллашган даврга ўтмоқда. 50-йиллардан бошлаб 
саноат ишлаб чиқаришида, таъминотда, кишилар турмуши ва эҳтиёжларида кескин ўзгаришлар 
пайдо бўла бошлади. Индустриал жамиятда шаклланган умумийлик, стереотиплар, анъаналар 
хавфли, яъни ранг-барангликни емирувчи ҳодисаларга айланди, ”ўта индустриал цивилизация” 
(постиндустриал жамият)да эса ”келажак авлодлар учун мутлоқ янги институтлар ва 
конституциялар” яратилади. ”Учинчи тўлқин”га ўтиш учун янги ғоялар, компьютер ва 
спутниклардан тортиб то видеодиск ва интерактив телевидениегача зарурдир. Бунинг учун 
онгли аксилмарказлаштирилган синовлар ўтказиш керак бўлади. 
АҚШлик социолог Беллнинг таърифича, индустриал жамиятдан кейинги босқич – 
одамларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган билим даражаси ва 
технологиялари ўта юқори бўлган хизмат кўрсатиш соҳалари юқори ривожланган ижтимоий 
тузум
2
. Унинг фикрича, техноген цивилизация шароитида инсон қадр-қиммати пасайиб, 
техниканинг қадри ошади. Техноген цивилизация шароитида ижтимоий алоқалар аноним бўлиб 
қолади, одамлар ўнлаб йиллар давомида қўшниларнинг исмларини билмасдан бир уйда 
яшашлари мумкин. Ижтимоий муносабатлар, ижтимоий институтлар тизими аҳолининг асосий 
қисми учун тушунарсиз бўлиб, жамият ва унинг рамзлари мавҳум, роботлашган жамият 
шаклини олиши мумкин. Одамлар бир-бирига эмас, балки аноним кучларга боғлиқлигини ҳис 
қилишади
3

Бизнинг фикримизча бундай шароитда шахс мутахассис сифатида қадрланади ва 
ахлоқий омил ҳам девальвацияга учрайди. Бундай ҳолатдан сақланиш учун маънавий-аҳлоқий 
цензура ишлаши, жамоатчилик фикри, маҳалла ва оила қадриятлари фаоллашуви лозим. 
1
Тоффлер Э. Третья волна. –М.: АСТ, 1999. –С.696. 
2
Белл Д. Социальные рамки информационного общества // Новая технократическая волна на Западе. — Москва: 
Прогресс, 1986. -с. 330-342; Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. — Москва: Академия, 1999.–
с.23.Ашин Г.К., Охотский Е.В.,Курс элитологии, М., «Спортакадемпресс», 1999 г., с. 113 
3
 https://www.sites.google.com/site/civilizacium 


238 
Техноген цивилизация шахс бир ёқлама технократик ахлоқий қиёфада қотиб қолмаслиги учун 
жамиятда маънавий муҳитни инсонпарварлаштиришга эътиборни кучайтириш лозим бўлади. 
Ўзбекистонда бугунги кунда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнининг моҳияти ҳам 
инсонни технократик деградациядан ҳимоялашга қаратилгандир. 
Техноген цивилизацияга “макро тизим”, “мезо тизим”, “микро тизим” сифатида 
ёндашиш мумкин. Макротизим икки мезо тизимни ўз ичига олади. Уларнинг биринчиси, табиат 
билан жамият орасидаги муносабатларнинг инқирозга учраб, табиатни завол топиши билан 
боғлиқ бўлган салбий оқибатлар тизими, иккинчиси жамият ичидаги гуруҳлараро ва 
шахслараро муносабатлар ўзгариб, салбий оқибатлар келтириб чиқариши. 
Мезо тизим микро тизимлардан ташкил тоган. Буларга инсонни табиатга бўлган 
нооқилона, ёвузларча ёндашуви натижасида:

табиий унсурларнинг камайиб бориши;

биосфера ва бутун ер куррасининг хавфли даражада ўзгариб бориши;

техникадан нооқилона фойдаланиш натижасида табиий муҳитнинг кишига зарар 
тегадиган даражада ифлосланиши киради. 
Одамзод биоижтимоий мавжудот сифатида асрлар давомида ўз биологик ва ижтимоий 
моҳиятини сақлаб қолиш заруриятини сақлаб келган. Ижтимоий муҳит жамият 
цивилизациясининг такомиллашувида муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш 
лозим
1
. Ижтимоий муҳит
 
шахсни ўраб турган, унинг онги ҳамда ҳулқига фаол (бевосита ва 
билвосита, стихияли ва онгли) таъсир ўтказувчи барча ижтимоий шарт-шароитлар, фаолиятлар 
ва алоқадорликларни белгилашда хизмат қилувчи фалсафий категориялардан биридир.
 
Шу 
нуқтаи назардан ижтимоий муҳит инсон тараққиётига ҳал қилувчи таъсир ўтказади
2
. Пол 
Анри Гольбах «ижтимоий муҳит» ҳақидаги масалага ўзича ёндашиб, «Ижтимоий муҳит – бу 
биринчи навбатда, давлат ва ҳокимият, ҳеч бир омил давлат ҳокимиятичалик таъсир ўтказа 
олмайди. Оддий халқнинг яхши, эзгу ғоялар эгаси ёки ёмон, урушқоқ, шафқатсиз бўлиши 
айнан ҳокимга боғлиқ. Халқ уларни бошқариб турган раҳбарга ўхшашга интилади. Миллат – бу 
оила, унинг характери эса оила бошлиғи билан аниқланади»
3
, -дейди Пол Анри Гольбах. Пол 
Анри Гольбахнинг бу каби фикрига қўшилмаймиз, зеро, инсонлар онги ва жамиятга давлат, 
ҳокимият ва сиёсат таъсир этиб, унинг шаклланиши ва ижтимоий жараёнларнинг ҳолатига 
бошқа омиллар ҳам таъсир этади. Масалан, оила, маҳалла, ўқув юртлари, давлат сиёсати, турли 
ташкилотлар, институтлар, жамиятдаги техноген ўзгаришлар ва ҳоказо. 
Умуман олганда, техноген цивилизация бошқа цивилизациялардан ўзгарувчанлиги, 
тезкорлиги ҳамда табиатга нисбатан ўта ҳужумкорлиги билан ажралиб турсада, унда инсон 
дунёни доимо ўзгартирувчи ҳаддан ташқари фаол субъект сифатида қаралади. Бунда 
субъектнинг фаоллиги ташқи оламни, асосан, табиатни ўзгартиришга йўналтирилади, инсон 
табиат устидан ҳоким, деб тушунилади. Бундай ёндашувга мувофиқ табиат, субъектнинг 
фаоллик кўрсатиши учун макон сифатида қаралади, киши табиатдан ўзининг эҳтиёжини тўла 
қондириш учун барча нарсаларни истаганича олиши мумкин.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish