Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Муҳтарам фидоий устозлар!



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Муҳтарам фидоий устозлар! 
Сўзимиз 
сўнгида 
барчангизга 
сиҳат-саломатлик, 
хотиржамлик, 
илмий 
фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилаган ҳолда ушбу онлайн конференциямизни 
очиқ деб эълон қиламиз ва анжуман ишига муваффақият тилаймиз! 
 
 
ТАБРИК СЎЗИ 
 
Профессор Абдуллаев Икрам Искандарович, 
Хоразм Маъмун академияси раиси 
 
Ассалому алайкум, ҳурматли зиёлилар, азиз устозлар ва олимлар! 
Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни 
талаб қилмоқда. Зотан, жамият тараққиѐтини илм-фан ривожисиз тасаввур этиб бўлмайди, 
шу маънода дунѐнинг барча ривожланган мамлакатларида илм-фанга алоҳида эътибор 
қаратилади. 
Шонли тарихимизда қисқа муддат фаолият юритса-да, асрларга татигулик мерос 
қолдирган ―Дор-ул ҳикма‖ орадан 1000 йил ўтиб мустақил Ўзбекистонимизда қайта 
тикланди. 
Хоразм Маъмун академияси илм-фан соҳасидаги қадимги улуғ миллий мерос 
асосларида юқори интеллектуал муҳитни яратишдаги бой анъаналарни тиклаш ва 
ривожлантириш, ѐш истеъдодли олимларни излаб топиш, минтақада илм-фан билан 
боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш борасида қатор 
ишларни амалга ошириб келмоқда. 
Хоразм Маъмун академияси олимлари илмий изланишларни умумлаштириш, 
амалиѐтга жорий этиш ва долзарб минтақавий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида УрДУ, 
ЎзМУ, Тошкент Давлат аграр университети, ТТА Урганч филиали, ТАТУ Урганч 
филиали олим ва мутаҳассислари билан ҳамкорликда фаолият юритишмоқда. 
Ҳурматли анжуман ишитрокчилари! 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган ―Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва 
рағбатлантириш 
тўғрисида‖ги 
Фармонида 
мамлакатимиз 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиѐтида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар 



томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайѐрлаш сифатини 
оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган. 
Зеро, бу машаққатли соҳада фидокорона меҳнат қилаѐтган олимларимиз меҳнати таҳсин 
ва рағбатга муносиб. 
Дарҳақиқат, мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражасида 
ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Илм-фан тараққиѐтида фундаментал 
тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Айнан улар орқали янги билимлар ўзлаштирилади 
ва назариялар шакллантирилади, келгуси амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар 
учун мустаҳкам асос яратилади. 
Урганч давлат университети қатор хорижий мамлакатлар, жумладан Европа 
Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Хитой, Миср, Хиндистон, Корея Республикасининг кўплаб 
илм даргоҳлари билан яқин алоқа ўрнатганлигини ҳам яхши биламиз. Ушбу хамкорлик 
натижасида университетда 20 тадан ортиқ катта ва кичик лойиҳалар амалга оширилган. 
100 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабалар ривожланган 
давлатлар университетлари ва илмий марказларида тажриба алмашиб, малака ошириб 
қайтганлар. 
Буларнинг ҳаммаси яхши. Аммо хоразмлик олимлар олдида жуда катта вазифалар 
турганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш даркор. Олимларимизнинг чуқур илмий ишларни 
амалга ошириш учун илмий ва амалий салоҳиятлари етарли, ҳозир ҳам папкаларда янги, 
ўта замонавий ғоя ва ишланмалари борлигига ҳам ишонамиз. Чунки Ал Хоразмий, Абу 
Райҳон Беруний ва Аз Замахшарийларнинг авлодлари, издошларимиз. 
Фурсатдан фойдаланиб барчангизни шу йўлдаги улуғвор ишларингизда улкан 
муваффақиятлар тилайман! 
Эътиборларингиз учун раҳмат! 
Саломат бўлинглар! 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish