Таҳрир ҳайъатидан
5
ҚУТЛОВ НУТҚИ
Урганч давлат университети ректори
профессор Абдуллаев Баҳром Исмоилович
Ассалому алайкум, ҳурматли онлайн конференция иштирокчилари!
Бугунги синовли кунларда ҳам илм-у маърифат йўлида Сиз азизларни ҳамжиҳат ва
фаол кўриб турганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Мазкур конференциямизда юртимиз
олимлари билан бир қаторда Покистон, Малайзия, Испания, Португалия, Америка Қўшма
Штатларидан тадқиқотчи олимлар – профессорлар, фан номзодлари, магистрантлар
жамланганбўлиб, ўйлайманки, ушбу конференция давомида барча қатнашчилар ўзлари
учун зарур маълумотлар ва янгиликларга эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил ноябрь ойида Хоразм вилоятига
ташрифи давомида ―Қадимий Хоразм тарихи ва Хоразм давлатчилиги‖, хусусан шоҳлар,
хонлар ҳаѐти, турмуш тарзи, уларнинг маданий мероси, қадриятлари тўғрисида
тадқиқотлар
ўтказиш,тадқиқотлар
натижасида
―Қадимий
Хоразм
тарихи‖,
―Хоразмшоҳлар‖ каби музей экспозицияларини яратиш вазифалари топширилганэди.
Президентимизнинг жорий йил 12-13 март кунлари қилган ташрифларида эса Ватан
озодлиги курашчиси, довюрак саркарда, миллий қаҳрамон, жаҳон халқлари тарихида
ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангуберди жасоратининг ѐш авлодни миллий ғурур ва
ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги тарихий аҳамиятини ҳисобга олиб, Жалолиддин
Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, қарорда Жалолиддин Мангуберди изидан Туркия,
Мўғулистон, Шарқ, Кавказорти ва бошқа мамлакатларга илмий-маърифий экспедициялар
уюштириш, кутубхона ва музейлар, архив ва қўлѐзмалар фондларида сақланаѐтган нодир
асарлар, қўлѐзмалар, тарихий ҳужжатларни ўрганиш, улардан нусхалар олиш, шунингдек
Жалолиддин Мангуберди қабрини аниқлаш, хорижий илмий-маърифий марказлар билан
алоқалар ўрнатиш, ана шу асосда ―Жалолиддин Мангубердининг жаҳон тарихида тутган
ўрни‖ мавзуида халқаро конференция ўтказиш, саркарда ҳаѐти ва жасорати билан боғлиқ
тарихий, бадиий-маърифий асарлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, сериаллар, саҳна
асарлари яратиш сингари долзарб масалалар илгари сурилган эди. Бу эса ўз навбатида
барчамизнинг зиммамизга масъулият юклаб, тарихимизнинг сирли ва мавҳум
жиҳатларини ѐритиш учун сафарбар этди.
Дарҳақиқат, уч минг йиллик тарихга эга юртимиз – Хоразм, ўзининг давлатчилик,
маданий, илмий соҳалардаги ютуқлари билан нафақат минтақанинг, балки инсониятнинг
тараққиѐтига ҳам ижобий ҳисса қўшган ўлкадир. Муҳаммад ал-Хоразмийнинг математика
ва геометрия, Абу Райхон Берунийнинг геодезия ва геология, табобат ҳамда минералогия,
Махмуд аз-Замахшарийнинг араб тили ва Қурон илмига қўшган улкан янгиликлари,
аниқликлари фақатгина биз ўзбекларнинг эмас, бутун инсониятнинг илмий-маънавий
меросидир. Куни кеча қадимий миллий рақсимиз Лазгининг ЮНЕСКО маданий мероси
рўйхатига киритилганининг ўзи сўзимизнинг яққол далилидир.
Ўтган давр мобайнида воҳамиз тарихи, буюк аждодларимиз тақдири тўғрисида
кўплаб илмий ишлар амалга оширилди.
6
Шу
билан
биргаликда,
сўнгги
йиллардавомидаРеспубликамизда
амалга
оширилаѐтган ислоҳотлар, айниқса барча соҳаларга ахборот технологияларининг шиддат
билан кириб келиши ва тадбиқ этилиши биз маърифат аҳлининг ҳам фаолиятимизга
ижобий таъсир кўрсатиб, чет эллик ҳамкасбларимиз билан алоқаларни йўлга қўйиш,
мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш сингари катта имкониятларни яратиб бермоқда.
Буни кейинги даврда Урганч давлат университетининг ҳамкорлик географияси
ҳамда кўламининг ошиб бораѐтганида ҳам кўришимиз мумкин.
Хусусан, Сиз билан муҳокама қиладиган ―Хоразм – Марказий Осиѐ цивилизацияси
тизимида‖ мавзусидаги бугунги анжуманимиз ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаб,
халқларимиз ва мамлакатларимизнинг дўстона муносабатларига янада улкан марралар
белгилайди, дея ишонамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |