35
археологик тадқиқотлар натижалари ҳам Хоразм давлатчилиги тарихи бўйича бой
материаллар берди [Эшов:79].
Аввало, сўнгги йиллардаги ибтидоий давр ѐдгорликларининг қиѐсий таҳлилиларига
эътибор берадиган бўлсак, Хоразм воҳаси (айнан қуйи Амударѐ – Э.Б.), мил.авв. IV-III
м.й.даѐқ Ўрта Шарқнинг қадимги цивилизациялари олами билан узоқ Шимолни бевосита
боғловчи халқа ролини ўтай бошлаган. Бронза даври Сувѐрган ва Тозабоғѐб маданиятлари
– қадимги Хоразм ерларини ўзлаштириб, бир-бири билан қизғин алоқада бўлган, Шимол
ва Жанубдан таъсир қабул қилиб, янги тараққиѐт босқичига кўтарилган қабилалар
маданияти эди [Ягодин: 106-131].
Ушбу маданиятларга оид уруғ жамоалари ярим ертўла уй-жойларда истиқомат
қилиб, мотига деҳқончилиги ва чорвачилик билан шуғулланиб, ибтидоий ишлаб чиқариш
хўжалиги сари илк қадам ташлаганлар. Аммо, уларнинг моддий хўжалик тараққиѐти Ўрта
Осиѐнинг жанубий минтақалари (Бақтрия, Марғиѐна)даги қабилаларга нисбатан анча
орқада эди. Археологик манбаларнинг маълумот беришича, илк темир даврига келиб
Хоразм ҳудудларида пайдо бўлган Амиробод маданияти даврида (мил.авв.IX-VIII асрлар)
жанубий Хоразм аҳолиси Амударѐ қуйи ҳавзасининг ўзанлари бўйлаб барпо этилган кенг
ва саѐз каналлар ѐрдамида зироатчиликка қулай жойларда деҳқончилик қила
бошлайдилар. Аммо, Амударѐнинг қуйи ҳавзалари, унинг тўқайзор ва қамишзор кенг
майдонлари, серунум яйловлари чорвачилик хўжалигининг тараққий
этиши учун жуда
қулай эди. Шунинг учун ҳам қадимги Хоразмда Қуйи Сирдарѐ сак-чорвадорларининг
Қуйисой маданияти кенг ривожланган [Массон: 88-95].
Қадимги Хоразм хўжалик тартибининг тузилиши жанубий ҳудудлардаги суғориш
тизимини эслатсада, ўлчамлари жиҳатдан анча кичик бўлган. М.А.Итинанинг фикрича, бу
даврда уруғдошларнинг қишлоқлари бўлиши мумкин бўлган манзилгоҳларнинг
майдонлари кенгайганлиги кузатилади. Бу манзилгоҳларда катта оилалар яшаган бўлиб,
улар бир вақтнинг ўзида хўжалик вазифалари, жумладан суғориш тармоқларини сақлаш
ва ривожлантириш билан шуғулланганлар [Итина:129].
Ўтроқ деҳқончилик қабилаларининг чорвачилиги уй чорвачилиги хусусиятига эга
эди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, мил.авв. I минг бошларига келиб Орол бўйидаги
хўжалиги асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этган қабилалар ўртасида фарқлар
шакллана бошлайди. Мил.авв. VII-VI асрларга келиб эса, улар маданияти ўртасидаги
фарқланиш яққол кўзга ташланади [Эгамбердиева:13].
Фикримизча, айнан мана шу даврдан бошлаб Шарқий Орол бўйида ярим кўчманчи
чорвадор хўжалик маданий шакли устунлик қилган бўлса, Амударѐнинг
жанубий
ўзанларида эса юқори даражадаги сунъий суғоришга асосланган ўтроқ деҳқончилик
хўжаликларининг аҳамияти ортиб боради. Мил.авв. I м.й.нинг иккинчи чорагига келиб
Орол бўйида ҳунармандчилик ажралиб чиқишининг дастлабки белгилари кузатилади.
Ортиқча маҳсулотнинг кўпайиши эса, мулкий ва ижтимоий табақаланиш учун
имкониятлар яратади.
Хоразм давлатчилиги масалалари бўйича олиб борилган сўнгги йиллардаги
тадқиқотларга кўра, мил.авв. I м.й.нинг ўрталарига келиб қадимги Хоразм ҳудудида
суғорма деҳқончиликнинг тараққий этиши ҳамда ишлаб чиқарувчи кучларнинг
ривожланиши натижасида ибтидоий жамоа муносабатлари ўрнига давлатчилик тузуми
36
шакллана бошлайди [Абдуллаев:96-98]. Фикримизча, ушбу тизимнинг шаклланишида
қадимги шаҳарларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган эди.
Хоразм давлатчилиги тарихи масалалари бўйича Х.Матякубовнинг тадқиқотлари
диққатга сазовордир. Муаллифнинг хулосаларига кўра, мил.авв. VII-VI асрлар чегарасида
давлатчиликнинг шаклланиш жараѐни ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий-сиѐсий омилларга
асосланган. Ўрта Осиѐнинг турли вилоятлари сингари, Хоразмда давлатчилик алоҳида
воҳа-туманларида пайдо бўлиб, кичик давлатчилик ташкилотини ўзида акс эттирган.
Умуман, Ўрта Осиѐ ҳудудларида илк давлатчилик шакланиш жараѐнида ―қулдорлик
формацияси‖ иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан ҳаракатланувчи ва ҳал қилувчи куч деган
муноазарали концепция рад этилди. Мазкур концепцияни эскириб қолганлиги
Хоразм
тарихи мисолида яна бир бор тасдиқланди.
Кўп йиллар мобайнида илмий адабиѐтларда кенг ѐритилган ―Катта Хоразм‖
бирлашмаси, давлати тўғрисида қарашлар ўз исботини топмади.
Улар олимларнинг
тахминлари бўлиб, ―катта Хоразм‖ давлати назариясидан воз кечиш мақсадга
мувофиқдир. Юнон муаллифлари Скилак, Гекатей ва Геродот хорасмийлари элат
сифатида тилга олиб, уларнинг давлати, подшолиги ѐки сиѐсий бирлашмаси ҳақида
муайян тарихий маълумотлар қолдирмаганлар. Ушбу ўта муҳим ҳолат ―Катта Хоразм‖
назарияси тарафдорларининг нашрларида инобатга олинмаган [Матякубов: 21].
Бу ўринда ―Хоразм‖ атамасининг келиб чиқиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим.
Х.Матѐқубовнинг умумлашма тадқиқотларида келтирилишича олимларнинг катта гуруҳи
―Хоразм‖ атамасининг иккинчи компоненти ―Zmi‖, ―Zam‖ни ҳинд-европа
тилларига
мансуб ―Zеmо‖ – ер, ўлка, мамлакат маъносини беради, деган хулосага келганлар. Сўзнинг
биринчи компонентига келганда олимлар фикридаги якдиллик йўқолади ва турлича –
―Озуқага бой мамлакат‖, ―унумдор ер‖, ―гўзал мамлакат‖, ―унумсиз, ѐмон ер‖, ―қуѐшли
ѐки шарқий ўлка‖, ―шарқий замин‖, ―кунчиқар мамлакат‖, ―яхши қўрали ер‖, ―ажойиб
қалъали ўлка‖, ―мустаҳкам қўрғонли диѐр‖, ―сув (дарѐ) одамлари‖, ―сув эгалари‖ каби
кўплаб шаклларда талқин этилади [ Матякубов: 19]. Демакки, ушбу атама юзасидан баҳс-
мунозаралар ҳануз давом этмоқда.
Фикримизча, Хоразмнинг қадимги шаҳар маданияти ва давлатчилигининг
шаклланишида бутун Ўрта Осиѐ ҳудудларида бўлгани каби ташқи таъсир ва маданий
алоқаларни инкор этмаган ҳолда, бу ҳудудларда ўтроқ деҳқончиликка ўтиш, суғориш
тартибининг шаклланиши, ўтроқ аҳоли хўжаликларининг тараққий
этиши кейинги
даврлардаги давлатчилик анъаналари шаклланиши учун асос бўлганлигини таъкидлаш
мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бутун Ўрта Осиѐ минтақасида бўлгани каби қадимги
Хоразм шаҳар маданияти ва давлатчилиги асослари ҳисобланган илғор хўжалик тизими
юритиш, суғориш тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш, ҳунармандчилик ва савдо-
сотиқ кабилар – ўзаро тарихий-маданий алоқалар билан боғлиқ эди. Бу жараѐнлар
айниқса, мил.авв. VI-V асрларда анча тараққий этган бўлиб, бу ҳолат Хоразм
давлатчилигининг ўзига хос хусусиятларида ҳам намоѐн бўлади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мил.авв. V – IV асрларда Хоразм ва унга қўшни
бўлган ҳудудларни урбанизация жараѐнлари қамраб олган эди. Натижада, бу ҳудудларда
тарихий-маданий деҳқончилик воҳалари пайдо бўлади ва улар илк давлатчиликнинг асоси
эди. Мил.аав. VI асрдан бошлаб эса ҳозирги Хоразм воҳасида давлатчилик шаклланиб, у
қадимги Шарқ цивилизацияси марказларидан бирига айланиб борди.