Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХИВАГА ЭКСПЕДИЦИЯ ВА А.Л.КУН ТЎПЛАГАН ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАР



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ХИВАГА ЭКСПЕДИЦИЯ ВА А.Л.КУН ТЎПЛАГАН ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАР 
 
т.ф.н., доц. М.Матякубова, УрдУ доценти, 
Н.Аҳмедова, УрДУ магистранти 
 
Хива хонлиги тарихини ўрганишда архив ҳужжатлари муҳим аҳамиятга эга. 
Тарихий жараѐнлар акс этган архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий 
давлат архивида сақланиб, уларни 2018 йилда ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос 
ѐдгорликлари рўйхатига киритилиши унинг илмий аҳамиятини кўрсатади. Маълумки, 
Хива давлат архиви академик М.П.Йўлдошев, профессор П.П. Ивановлар томонидан 
топилган, тавсифланган ва улар устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Ҳозирги 
кунда олиб борилаѐтган тадқиқотларнинг асоси ҳам архив материалларига таянилади ва 
манба сифатида қўлланилади. 
М.П.Йўлдошев, П.П. Ивановлар Марказий Осиѐ тарихидаги бутун бир даврни 
янгича яратишга муваффақ бўлдилар. Албатта, рус шарқшунослигида Хива хонлигининг 
сиѐсий тарихи, ижтимоий – иқтисодий муносабатлари, маъмурий ва давлат тузилиши ва 
бошқа масалалар холисона ўрганилмади. Рус шарқшунослари асарларида бу масала 
бўйича баѐн этилган фикрларига эътироз билдириш мумкин. Аммо, Хива архив 
ҳужжатлари нохолис маълумотларга ойдинлик кирита олди. 
Тарихчи олим М.Й.Йўлдошев хонлик тарихи бўйича илмий изланишларини олиб 
борган даврларгача ХVIII-ХIХ асрлар хонликлар даври ўзбек тарихшунослигида жуда кам 
тадқиқ қилинган давр ҳисобланарди. Академик В.В. Бартолд юқоридаги фикр бўйича 
шундай ѐзган эди, ―ХVIII-ХIХ асрлардаги Ўрта Осиѐ хонликларининг тарихи Шарқ 
тарихининг энг кам ишланган тармоқлари қаторига киради
192
. М. Йўлдошевнинг ўзи эса 
бу масалага муносабат билдириб, ―Ўрта Осиѐ тарихига доир кўпгина муҳим 
масалаларнинг тузук ишланмаганлигига сабаб шуки, баъзи тадқиқотчилар ўз асарларида 
жиддий хатоларга, идеологик чалкашликларга йўл қўймоқдалар, тарихий ҳақиқатни бузиб 
кўрсатмоқдалар. Биринчидан, Ўзбекистоннинг ўтмишидаги хўжалик – сиѐсий ҳаѐтига 
доир ҳужжат, факт ва материалларнинг йўқлиги, иккинчидан, турли манбалардан етарли 
равишда фойдаланилмаѐтганлиги туфайли шундай аҳвол содир бўлмоқда. Аниқ фактлар 
бўлмаганлиги сабабли Ўрта Осиѐдаги тарихий воқеаларнинг ривожланиб боришини тўғри 
тушуниб, тўла ѐритиб бера олмайдилар. Уларнинг баъзилари эса тарихни атайлаб 
сохталаштирадилар‖
193
. Шу ўринда Хива хонлари архиви тарихига қарасак, 1873 йилда 
руслар Хивани истило қилиб, Хивада мусодара қилинган қўлѐзмаларнинг сони тўғрисида 
192
В.В Бартольд. События перед Хивинским походом 1873 г., по рассказу Хивинского историка // 
Кауфманский сборник. – М., 1910. – С. 1. 
193
М. Йўлдошев, XIX аср Хива давлат ҳужжатлари. – Т.: Ўздавнашр,1960. – 403 б. 


194 
А.Л.Куннинг ўзи баѐнотномада қуйидаги маълумотларни хабар қилган: ―Хивага 
экспедиция вақтида мен қуйидаги илмий ҳужжатларни тўпладим: хон саройини мусодара 
қилиш вақтида шарқ қўлѐзмаларидан иборат 300 китоб тўпланди, шулардан 129 таси 140 
томдан иборат тарихий қўлѐзмалар, 30 томдан иборат шарқ шоирларининг девонлари, 50 
томдан иборат 40 та ҳуқуқий ва диний асарлардир. Бундан ташқари, 18 тача ―Қуръон‖ ва 
50 та дарс китоблари ҳам тўпланди‖
194
. Хива хонларининг тарихчиси Баѐний ҳам руслар 
Хива саройини мусодара қилганида 300 та китобни олиб кетганликларини қайд қилиб 
ўтади. Лекин юқоридаги ҳужжатлар билан биргаликда Хива хонлиги архивида 
қўлѐзмалар ҳам тўпланган. Бу ҳужжатлар икки гуруҳга бўлиниб, хонликнинг даромадлари 
ва харажатларига доир дафтарлар ҳамда бир қанча вақф ва мулк ҳужжатларини, иккинчи 
гуруҳга хатлар ва дипломатик ѐзишмаларни киритиш мумкин. Дафтарлар орасида пул 
солиқларига доир ѐзувлар (салғут), закот дафтарлари ва Матмурод девонбегининг хон 
харажатлари тўғрисида ҳисоботлари, яна шу ҳужжатлар орасида Бухорода, Ғазалида, 
Истамбулда ва бошқа жойларда савдо ишлари билан яшаб турган хиваликларнинг хонга 
юборган илтимосномалари, низоларни ҳал қилиб бериш тўғрисида ѐзилган 
имкониятномалари, бирор мансаб бериш тўғрисида илтимосномалари ва шу кабилар бор. 
В.В.Стасов 1886 йили Хивадан келтирилган асарлар билан қизиқиб, А.Л.Кунга мурожаат 
қилган. А.Кун унга шундай жавоб ѐзган: ―1876 йилга қадар мен Шаҳрисабз, Хива ва 
Қўқон ҳарбий сафарларида К.П.Клутлан ҳузурида коллектор сифатида қатнашганман... 
Менинг қўлимда Хива хонларининг тўлиқ тарихи, шарқ қўлѐзмалари, қадим замонлардан 
тортиб то 1873 йилга қадар воқеаларни баѐн қилган қўлѐзмалар бор, лекин буларнинг 
ҳаммаси Петербургда сақланмоқда ва шу сабабдан мен улар ҳақида маълумот 
беролмайман‖. Хивадан олиб кетилган тарихий асарлар ўша вақтда А.Л.Куннинг 
Петербургдаги квартирасида сақланган. 1882 йилда у Хива хонлари архивини ва нодир 
қўлѐзмаларни бир қисмини халқ кутубхонасига (бугунги Салтиков - Шедрин номли 
давлат кутубхонасига) топширган. Бироқ унинг туҳфаси унчалик қимматли саналмай, бу 
ҳужжатларга ўша даврларда унчалик аҳамият берилмаган. Хивага юриш чоғида иштирок 
этган ва бу талон-торожликни ўз кўзи билан кўрган тарихий гувоҳ, америкалик 
журналист Мак Гахан Хива хон саройи хазинасини тасвирлар экан, у ердаги ноѐб 
буюмлар ҳақида ва уларнинг таланиши тўғрисида маълумот беради. Шунингдек, у ҳарбий 
буюмлар қаторида шу ерда сочилиб ѐтган қўлѐзма китоблар ва уларнинг олиб кетилиши 
тўғрисида хабар бериб, ―Кўпгина китоблар ажойиб ва қимматбаҳо экан, уларнинг 
ҳаммаси қўлѐзма, баъзилари эса ажойиб бир маҳорат билан ѐзилган, чарм ишланган 
муқоваларда эди. Шу китоблар ичида бири жаҳон тарихига оид, яна бири Хиванинг 
қадимги тарихидан. Уларнинг ҳаммаси Санкт Петербургдаги император халқ 
кутубхонасига жўнатилди‖, - дейди у. Дипломатик ҳужжатлар орасида Ост-Индия 
генерал-губернаторлари Нарскбрукнинг хати, Туркия султонининг хатлари ва 
фармонлари, рус элчиси Данилевский билан Хива хони ўртасида тузилган аҳднома ҳамда 
Туркистон губернаторлари томонидан хонга юборилган бир неча мактуб бор бўлса-да, 
улар сони ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Россиянинг хонликларда олиб борган сиѐсати 
натижасида руслар тахмин қилганларидан ҳам кўпроқ маданий меросга эга бўлдилар. 
Бухоро амирлиги, Қўқон, Хива хонликларида яратилган нодир қўлѐзмалар, хон архив 
ҳужжатлари дунѐ музейларини тўлдирди. 
194
А.Л. Кун Доходы Хивинского ханства // ТВ. 1873. – № 32. 


195 
Хива хонларининг ХIХ асрга оид архивидаги баъзи ҳужжатларнинг мазмуни 
П.П.Иванов
195
томонидан биринчи дафъа эълон қилиниши совет шарқшунослари учун 
Хиванинг чинакам тарихини тўлароқ очиб беришга ҳамда ХIХ асрдаги Ўрта Осиѐнинг 
тарихий харитасидаги кўпгина бўш жойларни тўлдиришга имкон берган. Ўзбекистонлик 
тарихшунос олим Б.В.Луниннинг берган маълумотларига кўра, Россия хазиналарига 1865 
йилдан 1917 йилгача Ўрта Осиѐдан (жумладан Хива хонлигидан) 3000 та шарқ 
қўлѐзмалари тушган.
196
Хивадан яна 1000 жилд китоб иккинчи жаҳон уруши вақтида 
Тошкентга олиб келинган, бироқ уларнинг аксариятининг тақдири номаълум. Хонликдан 
олиб кетилган маънавий бойликлар орасида Хива хонларининг архиви тақдири ниҳоятда 
ачинарли ҳолда бўлган. 1936 йилдагина рус шарқшуноси П.Иванов Ленинграддаги 
Салтиков – Шедрин номли кутубхонанинг каталог ва расмий фондларида қайд этилмаган 
Хива хонларининг архивини топишга муваффақ бўлган
197
. Академик М.Йўлдошевнинг 
ѐзишича, ушбу қимматли тарихий манба 1873 йилги Хива юришидан сўнг аввал 
Тошкентга келтирилган. Хива сафарида рус қўшинлари билан бирга бўлган А.Кун 
саройдаги қўлѐзма ва архив ҳужжатларнинг мазмуни билан шахсан танишгач, генерал – 
губернатор Кауфман номига махсус мактуб йўллаган ва ушбу архивни Россия Фанлар 
академиясининг Осиѐ музейига ва Санкт-Петербургдаги халқ кутубхонасига жўнатишни 
сўраган. Хива хонининг мазкур архиви шу тариқа 1876-1882 йилларда марказга 
жўнатилган. Ушбу ишнинг ташкилотчиси Александр Кун эди. 
1943 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси ташкил этилганда А.А. Семѐнов 
академиянинг мухбир аъзоси эди. Фанлар Академияси таркибида Шарқ қўлѐзмаларини 
ўрганиш бўйича институт очилиб, (ҳозирги Абу Райҳон Беруний номидаги 
Шарқшунослик институти), 1944 йилда институтда қўлѐзмалар сони 10 мингта, 
тошбосмалар сони 13 мингтага етган. Қўлѐзмаларни йиғиш, фондларни бойитиш 
мақсадида 1946 йил институт ходимлари Хивага экспедиция уюштириб, 800 та қўлѐзма ва 
тошбосма асарларни у ердан олиб келганлар
198
. Шарқ халқларининг ана шундай маънавий 
бойликларига бой китоб хазиналаридан бири Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон 
Беруний номидаги Шарқшуослик институтида тўпланган. Улар асосан араб, форс, ўзбек 
ва бошқа туркий тилларда битилган бўлиб, Марказий Осиѐ ва қўшни Шарқ мамлакатлари 
халқлари ѐзма маданиятининг минг йиллик тарихини ўзида акс эттиради, бу халқларнинг 
ижтимоий – сиѐсий ҳаѐти, фан ва маданият тарихини ѐритишда маълумотларга бой 
эътиборли манба хизматини ўтаб келмоқда
199

 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish