МУНИС ХОРАЗМИЙ ГУМАНИЗМИДА АХЛОҚИЙ ҒОЯЛАР
Сапаев Ғ.Б., УрДУ мустақил тадқиқотчиси, Давлат бошқаруви академияси
“Бошқарув маҳорати” кафедраси ўқитувчиси gulom-bs@rambler.ru
Тарихдан маълумки, дунѐ цивилизацияси ва фалсафий тафаккури ривожида
Марказий Осиѐ мутафаккирлари бой илмий-маънавий меросининг ҳиссаси катта бўлган.
Шу жумладан, Хоразм мутафаккирларининг ҳам ижтимоий-ахлоқий ва гуманистик
қарашлари, улар томонидан яратилган илмий асарларининг алоҳида ўрни бор.
Хоразм ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихида инсон ҳулқи ва одоби, ахлоқий
қадриятлар воҳа мутафаккирлари ижодининг муҳим мавзуларидан бири бўлган. Хусусан,
XVIII-ХIХ асрларда Хоразмда яшаб ижод этган маърифатпарвар олим Шермуҳаммад
Мунис Хоразмий(1778-1829)нинг ахлоқ ва хулқ, одоб ҳақидаги фикрлари таҳсинга
сазовордир.
Мунис Хоразмий маҳоратли тарихчи ва таржимон, етук ҳаттот ва реалист шоири
бўлиб, XVIII-ХIХ аср Хоразм маънавий-маърифий уйғониши ва ривожига катта таъсир
кўрсатган. Шу билан бирга у ўзининг бой илмий-тарихий асарлари билан бу ҳудуд тарихи
ва тафаккури ривожини ѐритишда ҳам катта ҳисса қўшган. Зеро, академик В.В.Бортольд
айтганидек, ―Мунис ва Огаҳийларнинг муфассал хроникалари Хоразмнинг охирги уч аср
тарихига оид маълумотларимизнинг асоси сифатида кўп замонларгача сақланиб қолса
керак‖. [Бортольд: 1]
Мунис Хоразмий қисқа ҳаѐти давомида ―Девони Мунис‖, ―Мунис ул-ушшоқ‖
(―Ошиқлар дўсти‖) девонлар, ―Саводи таълим‖, «Арналар» номли рисолалар, шунингдек,
―Фирдавс-ул иқбол‖ (―Бахт-саодат боғи‖) каби тарихий асарлар ѐзиб қолдирган.
Мутафаккир асарларида инсон хулқи, одоби, ахлоқий қадрият мавзуларига катта
эътибор берилган бўлиб, шоирнинг бундай фикрлари ижтимоий-сиѐсий ва маънавий
қарашлари қоришиб кетган. Бир қарашда Мунис асарларида ижтимоий-маърифий ғоялар,
ишқ-муҳаббат ва севги мавзулари асосий ўринда бўлиб кўринсада, уларнинг негизида
одоб ва ахлоқ масалалари турганлигини кўриш мумкин. Мунис назарида инсон
маънавияти ва маданияти, унинг одоби ва ахлоқий фазилатлари билан белгиланади, соф
инсоний фазилатлар, гўзал ҳулқ ва ахлоқ эса инсон безагидир.
Шоирнинг ахлоқий қарашларида олийжаноблик, садоқат, ҳалоллик, сахийлик,
меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар асосий ўрин тутиб, уларга зид бўлган
ичкиликбозлик, кашандалик зарарли одатлар, очкўзлик, тубанлик, нафс каби иллатлар
274
қораланади. Шеърларида ошиқ ва маъшуқа образлари орқали энг юксак ахлоқий
қадриятларни кўрсатишга ҳаракат қилинади. Гўзал ѐр тимсоли орқали вафо, садоқат ва
ишонч туйғулари шунчалик улуғланадики, бундай ахлоқий қадриятларни каъбага
тенглаштиради:
Қиблаи аҳли вафо келди йўлинг, эй маҳбуб,
Мундин эрдики, манга каъба дурур дийдоринг.[Мунис: 2]
Мунис асарларида жамиятдаги очкўзлик, хиѐнат ва ѐлғончиликни қаттиқ
қоралайди.
Хусусан,
замонасининг
дин
пешволарининг
ѐлғончилиги
ва
ахлоқсизликларини танқид қилади:
Масжид ичра шайхдин Мунис радо олмиш эди,
Кўрки бу кун хайр ародур бода налойил анга. [Мунис: 3]
Дарҳақиқат, Мунис асарларида ахлоқий қадриятлар ва инсоний фазилатлар
улуғланиб, уларга зид бўлган ичкиликбозлик, ахлоқсизлик, маиший бузуқлик каби
иллатлар қаттиқ қораланади. Шоирнинг бундай қарашлари ижтимоий мазмунга эга
фикрлари билан қоришиб кетган. Хусусан, диндорларнинг очкўзлиги, майпарастликлари,
жирканч ишларидан нолиб, шундай дейди:
Молким шайх макр ила йиғнар,
Майни андин ҳалол дебдурлар. [Мунис: 4]
Мунис Хоразмий ахлоқий қарашларидаги муҳим мавзулардан бири бу нафс
масаласидир. Шоир кишилик жамияти қадимдан бундай иллатга қарши курашиб келган
бўлсада, бугунги кунга келиб ҳам бундай ифлос ва жирканч хислатлардан қутула
олмаганлигини таъкидлайди. Нафс сабаб меҳр-оқибат, саҳоват каби олийжаноб
фазилатлар ўрнини худбинлик, очкўзлик, ўғирлик иллатлари эгаллайди, киши жамиятда
обрў-ҳурмати ва иззату-номусини йўқотади деб ҳисоблайди:
Эй нафс, бўлуб иззат эшиги мадрус,
Бўлсанг не ажаб, мазаллат ичра маҳбус.
Ҳар дунға қилиб нисор иззат гуҳарин,
Бисѐр тўкарсен обрў номус. [Мунис: 5]
Мунис ўзининг ахлоқий қарашларида инсонни тўғри йўлдан адаштириб, уни
ахлоқсизлик, тубанлик ва ҳаѐтий фожеа сари етакловчи иллатларга ҳам тўхталиб ўтади.
Бундай иллатларга майпарастликни алоҳида санаб ўтади:
То солур ақлинга тарож шароб,
Мулку диндин қилур ихрож шароб.
Май қилур киштийи имонинг ғарқ,
Ким эрур қулзуми маввож шароб. [Мунис: 6]
Ушбу ғазалда шоир шароб инсон ақлига салбий таъсир қилиб, молу-давлатидан,
дину-диѐнатидан айиради, киши иймонини йўқотиб, барча ѐмонликларга сабабчи
бўлишини айтмоқчи бўлади. Майни дўсту-душманни бир дастурхон атрофида ўтиришга
сабаб бўлувчи харом ичимлик дейди:
Ҳарчанд берур лаззат саршор қадаҳ,
Юз нашъа қилиб нодидор қадаҳ.
Бир дамки ичар ѐр или ағѐр қадаҳ,
Макруҳ кўрунур менга бисѐр қадаҳ. [Мунис: 8]
275
Мунис шароб ичиш кишининг ҳаѐтда орттирадиган ѐмон одатлардан деб, унинг
салбий оқибатларини кўрсатиб ўтади. Шоирнинг ичкиликка муносабати ҳақида
тадқиқотчи олим Н.Жумаев шундай дейди: ―Шоир майпарастлик масаласига хушѐр
қарайди. Ичимликка ҳаддан ташқари берилиш одамни ―зулми ғафлатга гирифтор айлаб‖,
―нақди дунѐ билан диндин оюриб‖, ―кўп халқни муҳтож‖ликка маҳкум этганидан
огоҳлантиради. ... комил инсоонга майпарастликни манъ этади.‖ [Жумаев: 8] Демак,
иймонсизлик, ғафлат ва муҳтожликнинг бош сабабчиси ичкиликдир.
Ичиб май, бўлма кўп шодоби ғафлат,
Ул ўтдин солма жонға тоби ғафлат.
Майи рангин гумон айларсен, аммо –
Ичарсен дам-бадам хуноби ғафлат. [Мунис: 9]
Мутафаккир ахлоқий ғояларидаги тилга олинган иллатлардан яна бири
кашандаликдир. Чилим ѐки наъша чекиш киши учун зарарли одатлардан биридир, шоир
назарида бу ҳам шароб сингари инсонни тубанлаштиради, яхшилик ва дўстликдан
узоқлаштириб, қашшоқликка етаклайди. Мунис инсонларни, айниқса, ѐшларни бундай
зарарли одатлардан узоқда бўлишга чақириб, буни ҳам ҳаром ҳисоблаган. Хусусан,
чекишнинг келиб чиқиш сабаблари, салбий томонлари ва оқибатлари ҳақида шундай
дейди:
Ҳам қилур талхком, ҳам нафсин,
Ҳам қилар ҳушини қилиб мафқуд.
Турфаким мунча кўп зиѐни била,
Барча оламга бордурур мақсуд. [Мунис: 10]
Мунис одоби ҳақида фикр юритар экан очиқкўнгил, камтарин ва камсуқумликни,
беозор ва юмшоқтабиатликни яхши хулқнинг энг муҳим белгилари деб, улар кишининг
зийнатидир дейди. Моддий зеб-зийнатга берилиш эса, кишини қаноатсизлик, таъмагирлик
ва риѐкорликка ундайди. Афсуски, шоир замонасининг носозлигидан, ѐмон одамлар сабаб
яхшиликка ѐвузлик қайтаѐтганидан нолийди ва бундай инсонларни диѐнатга чақиради:
Шафқат илги била ожиз фуқаро бошини сийла,
Зўрлиғлар била нижитма алар кўнглини ҳаргиз. [Мунис: 11]
Муниснинг ахлоқий ғояларидан хулоса қиладиган бўлсак, унинг бундай
қарашларида инсон одоби ва хулқи асосий планга кўтарилиб, инсон ахлоқи унинг кўрки,
гўзаллиги ва маънавий зийнати сифатида гавдаланади. Илғор ахлоқий ғоялари билан
инсониятни эзгулик ва диѐнатга даъват этади, замонасининг ахлоқсиз кишиларини
шеърияти орқали тарбиялашга ҳаракат қилган. Демак, шоирнинг одоб-ахлоққа оид
фикрларини ижтимоий-сиѐсий ва тарбиявий аҳамиятга эга деса бўлади.
Хотима ўрнида айтиш лозимки. Мунис ўз даврида инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ
ҳақида чуқур, кенг ва теран фалсафий фикр юритган реалист мутафаккирлардан бири
бўлиб, XVIII-XIX аср Марказий Осиѐ ижтимоий-ахлоқий тафаккури ривожига катта
ҳиссат қўшган. Унинг ғоялари жамиятни, айниқса ѐшларни ахлоқий жиҳатдан
тарбиялашда маънавий қурол сифатида фойдаланиш мумкин.
Адабиѐтлар:
1.
Академик В.В.Бартольд. Новый источник во истории Хорезма. Известия Узбекского
филиала АН СССР. 1941 г. № 2, стр. 59.
276
2.
Мунис. Мунис ул-ушшоқ (мукаммал девон). ЎзФА. ШИ Қўлѐзмалар фонди. Инв. № 940,
9 б-варақ.
3.
Мунис. Мунис ул-ушшоқ. 16 б-варақ.
4.
Мунис. Танланган асарлар. – Т., 1957. 244-бет.
5.
Шермуҳаммад Мунис Хоразмий. Сайланма. – Т., 1980. 324-бет.
6.
Мунис. Мунис ул-ушшоқ. 45 б-варақ.
7.
Мунис. Танланган асарлар. 334-бет.
8.
Н.Жумаев. Мунис ғазалиѐти. – Т., 1991. 65-66 б.
9.
Мунис. Мунис ул-ушшоқ. 57 б-варақ.
10.
Шермуҳаммад Мунис Хоразмий. Сайланма. 331-бет.
11.
Мунис. Мунис ул-ушшоқ. 101 б-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |