Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

Билгия ва шунинг каби ҳар давлатларни ѐдлаб билар эди. (А.Қ.) Бизда 
ўзларини уламо атағанлар (Бизда ҳақиқий уламо йўқдир) бутун тараққий 
ишларига қарши турдилар. 
Кириш сўзларнинг ики томонида, ѐйлар жойиға чизиқлар қўйилса-да 
бўладир: 
Бу кичкина, ўксуз, оппоқ бибаклар – 
Уча, уча етмай қолған тилаклар - 
 Эскан елнинг қўллариға ўзини 
Ташлаб қўяр борлиғини унитар (Фитрат).”
43
Фитратнинг қавсларни қандай ҳолатларда қўлланилиши ҳақидаги 
мушоҳадалари А.Зоҳирийнинг илмий қарашлари билан деярли бир хил. Айни 
пайтда икки тилшунос ҳам киритмаларни ўзлари билмаган ҳолда 
киришлардан фарқлагандай бўлганликларини ҳам сезмаслик мумкин эмас. 
Чунки уларнинг талқинларида киритма конструкциялар аксарият ҳолларда 
қавслар ѐрдамида ўзлари кирган қабул қилувчи гапдан ажратилиши, бу 
хусусият уларнинг қабул қилувчи гапга “бегона”лигидан дарак бериши 
маълум даражада илғангандай туюлади. 
Ўша давр маърифатпарварларидан бўлмиш Ш.Зуннун ҳам кириш 
сўзлар масаласига тўхталган, аммо у Фитратдан фарқли равишда бу ҳодисани 
бутунлай бошқа атама билан номлашни маъқул кўрган. Хусусан, у шундай 
дейди: “Гапнинг бошқа бўлаклари билан боғланишлар бўлмай, бир ўй 
(фикр)ни билдириш учун келтириб, тушунки товуш билан айтиладирган 
сўзлар “қистирма сўз” аталадирлар”.
44
Ўша даврдаги айрим қўлланмаларда 
ана шундай “қистирма сўз ва қистирма гаплар” гапнинг ўзига хос, алоҳида 
43
Фитрат А. Кўрсатилган китоб.-Б. 212 – 213. 
44
Зуннун Ш. Тил қоидалари. Самарқанд -Тошкент, 1929.-Б. 29. 


- 28 - 
28 
бўлаклари (“ўгай тўлдирғичлар”) сифатида ҳам талқин қилинганки, 
кейинчалик бундай ѐндашувнинг асоссизлиги ҳақида А.Ғуломов ўз 
фикрларини билдирган.
45
Ш.Зуннуннинг айни қарашлари Фитратнинг кириш сўзларга берган 
таърифидан фарқ қилади. Ш.Зуннун кириш сўзларни “бир ўй(фикр)ни 
билдириш учун” қўлланишини ҳам қўшимча қилади. Олимларнинг 
фикрларида ҳар хиллик бўлиши табиий, чунки ҳамма даврларда ҳам илмий 
қарашлар, фикрлар хилма-хиллиги мавжуд бўлган. Бусиз фаннинг 
ривожланиши тўхтаб қолади. Бу жараѐнни эътиборга олган ҳолда Фитрат 
“Наҳв” китобининг сўзбошисида шундай ѐзади: “Биз тил қоидалари ҳам 
унинг атамалари (истилоҳлар) тўғрусида ишлашнинг ҳам биринчи 
пайтидамиз. Шунинг учун тилмизнинг қоидаларини бу майдонға қўйиб, 
атамаларини собит бир ҳолға келтириб олғанимиз йўқ. Бу тўғруда тил 
муаллимларимиз ора бирлашкан бир йўл ҳануз йўқдир... Тилимизнинг бутун 
қоидаларини аниқлаб, атамаларини майдонға қўймоқ учун яна бир оз 
тиришмагимиз, бир-биримизга кўмак қилишимиз лозим”.
46
Демак, ХХ асрнинг бошларида киритма конструкцияларга оид 
дастлабки маълумотлар киришлар баҳсида тилга олинган ҳамда улар 
мустақил синтактик категория сифатида эътироф этилмаган. Лекин шундай 
бўлса ҳам, мазкур ҳолат тилшуносликнинг кейинги даври учун манба бўлиб 
хизмат қилган.
Кейинроқ мактаблар учун яратилган дарсликларда бу масалаларга 
ҳам алоҳида ўрин берилди. Масалан, Н.Саид ва А.Йўлдошевларнинг “Наҳв” 
(7-синфлар учун) дарслиги синтаксисга бағишланган бўлиб, ундан кириш сўз 
ва кириш гаплар алоҳида мавзу сифатида ўрин олган.
47
Лекин шунга қарамай, 
киритма категориялар ҳақида маълумот берилмаган. “Кириш сўз ва кириш 
гапда тиниш белгилари” мавзуси ичида йўл-йўлакай гапда мустақил бўлиб 
45
Ғуломов А. Ўзбек тили синтаксисининг баъзи масалалари // Ўзбек тили ва адабиѐти.-Б. 1968.- N 2.-Б. 11. 
46
Фитрат А. Кўрсатилган китоб.-Б. 175 – 176. 
47
Said N., Yōldoşev A. Grammatika. 2-qism. –Toşkent: Ōzdavnaşr, 1936.-Б.38. 


- 29 - 
29 
келган кириш гап тире билан ажратилиши ѐки ѐй ичига олиниши ҳақида 
маълумот бериб кетилади. Келтирилган мисолда эса киритмаларнинг 
қўлланганлиги муаллифларнинг киритмаларни кириш гаплар дея эътироф 
этганидан далолат беради, яъни: Бир кун кечқурун (бу 1773-нчи йил 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish