Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси


Бевосита гап бўлаклари билан алоқаланган парантезалар



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

 
2.1.1.Бевосита гап бўлаклари билан алоқаланган парантезалар 
 
Парантезалар деярли барча гап бўлаклари билан бевосита 
алоқаланиши мумкин. Фақат улар кесим билан алоқаланган ҳолатларда 
кесим гапнинг маркази, асоси бўлганлиги учун парантезалар муайян бир 
бўлак билан эмас, балки яхлит гап билан алоқаланган деб ҳисобланади. Аммо 
бевосита кесимнинг ўзи билан ҳам алоқаланадиган парантезалар мавжуд
шунинг учун ўрни билан, қисқа бўлса-да, уларга ҳам тўхталиб ўтамиз.
I. Эга билан бевосита алоқаланган парантезалар структурал жиҳатдан 
турли кўринишларда бўлиши мумкин: 
133
Тошалиев И. Кўрсатилган диссертация.-Б. 106 – 107. 


- 70 - 
70 
1. Сўз шаклидаги парантеза эга билан бевосита алоқаланади: Обрў 
ҳам шунчалар бўлар-да. Ишончим комилки, агар Нортожиев (яъни Горбачев) 
жиннихонага ѐтқизилса, бундан ортиқ обрў ололмайди (Т.Малик, 
“Шайтанат”романи). Бир ерда танга пул зарб этиш ҳақида гап борарди. 
Бошқа маъданлар қатори танга таркибида мушк (арабча “муск”) ҳам 
эслатилади (С.Сиѐев, “Донишманд” бадиаси). Бир вақт оппоқ соқолли, қари, 
бўшашғон бир чол (куѐв тўра) устига зарбоф тўн кийиб, катта ўрама 
белбоқ боғлағони ҳолда ... секингина судралиб аравага яқинлашди (Чўлпон, 
“Қор қўйнида лола” ҳикояси). Мисолларда асосий гапда эга позициясидаги 
сўз, сўз шаклидаги парантезалар билан изоҳланган. 
Бадиий нутқда ѐзувчи гумон олмоши билан ифодаланган эгани 
тингловчи учун ноаниқлигига чек қўйиш мақсадида ҳам тавсиф объектини 
кўрсатувчи парантезалардан фойдаланади. Парантезалар эса эга характерида 
ифодаланади ва шу билан бирга гумон олмошининг маъносини 
конкретлаштиради: Начора! Биров ўша машъум чоҳни осонгина айланиб 
ўтар (Бўстон, Марат), биров югуриб-елиб бошқа йўллар ахтарар 
(Жавлибой), биров унга мутлақо йўламасликни афзал кўрар (Мадҳиддин) – 
мен эса сакрайман, кимларнингдир ҳадиксирагани, чекингани, мудаббирлик 
қилганига қасдма-қасд сакрайман – эҳтимол, ўшаларнинг ўрнига, ўшаларнинг 
ўзи учун! (Эркин Аъзам, “Отойининг туғилган йили” қиссаси) 
Парантезаларнинг кириш тури ҳам эга билан бевосита алоқаланиши 
мумкин: Айниқса, ўзи сержаҳл бўлишига қарамай, Асрора уни эркалатиб 
қўйганди (Саид Аҳмад, “Уфқ” романи). Гапдаги айниқса кириш парантезаси 
эга позициясидаги Асрорани алоҳида ажратиб кўрсатиш, таъкидлаш учун 
қўлланган, албатта, мазкур гапдан олдинги гапларда, матнда бошқаларнинг 
ҳам эркалатиши билан боғлиқ ифодалар мавжуд, шунинг учун ана шундай 
парантеза воситасидаги таъкидга эҳтиѐж туғилган. Айни позицияда албатта, 
хусусан, масалан, авваламбор каби бир қатор кириш парантезалар ҳам 
келиши мумкин.   


- 71 - 
71 
2. Сўз бирикмаси шаклидаги парантеза эга билан бевосита 
алоқаланади: Бир вақтлар Зарафшон боғида боғбон бўлган Муборизхон 
(аввалги Афзалбек) Акбар ва Мирмуҳаммаднинг гапларини Байрамхонга 
етказиб юриб унинг яқин одамига айланган эди (П.Қодиров, “Авлодлар 
довони”романи). Парчадаги эга, яъни Афзалбек сўз шакли аввалги 
Муборизхон сўз бирикмаси шаклидаги парантеза орқали аниқлаштирилган.
Нутқий 
ситуация 
жараѐнида 
сўз 
бирикмаси 
шаклидаги 
парантезаларнинг мураккаб кўринишларини киритиш ҳам бадиий нутққа 
аниқлик киритади, асарнинг бошланиш қисмида рўй бериб ўтган муҳим 
воқеага ишора қилиш, эсга солиш каби функцияларнинг воқеланишига 
туртки бўлади: Бир маҳал отин хола (Сепкилли холанинг қўли эгрилигидан 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish