Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)



Download 53,75 Kb.
bet3/13
Sana22.02.2022
Hajmi53,75 Kb.
#117654
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Авторефер -2020.29.06.778

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)




Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Хоразм воҳасида истиқомат қилувчи аҳоли жуда қадим замонларданоқ ўз турмуш шароитида ўсимлик ва ҳайвонларга алоҳида ўрин ажратган, улар узоқ йиллар давомида ушбу минтақада яшовчи кишилар учун муҳим ҳаёт манбаи ҳисобланган. Айниқса, ўсимликлар аҳолининг ўтроқ турмуш тарзини бошлаган чоғидаёқ илоҳий неъматлар сифатида қадрланган. Буни энг қадимий маънавий бойлигимиз ҳисобланган “Авесто” китобида кузатишимиз мумкин. Ушбу китобда: “Билгил эй, Заратуштра! Агар кимки, кўплаб ғалла ва ўтлар экиб ўстирса, мевали дарахтлар ўтқазса; сувсиз ерларни суғориб, сув босган ерларнинг заҳини қочирса, она-ерни ҳаммадан кўп хурсанд қилади”, – дейди Аҳура Мазда. Мана шундай тасаввур ва тушунчалар руҳида яшаган халқ йиллар давомида ўсимликларнинг кўплаб янги навларини яратиш билан бир қаторда уларнинг хусусиятларини ўрганганлиги табиий ҳолдир. Уларни чуқурроқ ўрганиш баробарида халқ ўз тилини ҳам набобот оламига тааллуқли кўплаб сўзлар ҳисобига бойита борган. Чунки ўсимликлар ва уларнинг хусусият ҳамда хоссалари сўзлар орқали ифодаланган. Ўсимликлар ҳақидаги билимлар авлоддан-авлодга ўтиб бойиган ва сайқал топган. Натижада тилимизда уларнинг фитонимлар тизими вужудга келган.
Фитонимлар тилнинг узоқ тарихга эга бўлган қисмидир. Уларда халқ ҳаёти, маданияти, тарихи, ижтимоий-сиёсий қарашларидан ташқари, уларни ижод қилган халқнинг тили ва тилига хос бўлган қадимги анъаналар сақланиб қолганлигига шубҳа бўлмаслиги керак. Ана шундай муҳим манба бугунги кунда унутилиб бормоқда. Чунки ҳозирги фан ва техниканинг мислсиз тараққиёти, қишлоқ хўжалиги ва тиббий билимларнинг интеграциялашуви кўпгина фитонимларнинг истеъмолдан чиқишига сабаб бўлмоқда. Уларнинг ўрнини халқаро ва адабий тилга хос сўзлар эгалламоқда. Шунинг учун ҳам халқимиз яратган бебаҳо тил бойлигимиз бўлган фитонимларни сақлаб қолиш ҳам долзарб муаммолардан бирига айланди. Бу муаммо нафақат бизни, балки бошқа халқларнинг ҳам ушбу соҳа мутахассисларини ташвишга солмоқда. Улар “ҳозирги жамият дунёқарашида содир бўлаётган ижтимоий, маданий-руҳий ўзгаришлар шу даражада кўламлики, халқ тасаввурида минг йиллар давомида мавжуд бўлган тушунчалар бир йилда ҳам йўқолиб кетмоқда”1, – деб бонг урмоқдалар. Ўзбек тилшунослигида ҳам ушбу муаммо долзарблигича қолмоқда.
Ўзбек шеваларининг мураккаб ва хилма хиллиги тадқиқотчилар томонидан қайта-қайта таъкидланган бўлиши ва бу масала муаммо сифатида эътироф этилишига қарамасдан, уларнинг барча қирралари соҳалараро лисоний жиҳатдан тадқиқ қилинган эмас. Шевашунос олимларнинг илмий ишларида баён қилинган айрим мулоҳазалар бу бўшлиқни тўлдира олмайди.




1 Черепанова О.А. Мифологическая лексика Русского Севера. Л., 1983, – С. 4.
Фитонимлар ҳам бир бутун тизим сифатида ўрганилиши, уларнинг мавзуий- семантик гуруҳлари, ясалиш мотивлари ва тамойиллари, шунингдек, уларнинг тарихий-этимологик илдизлари, луғавий-грамматик хусусиятлари тадқиқот объекти бўлиши мутлақо зарурдир. Бундан ташқари, бу соҳани алоҳида муаммо сифатида ўрганиш, халқимизнинг тарихи, этнографияси, маданияти ва маиший турмуши билан боғлиқ айрим масалаларни ҳал қилишга имкон беради. “Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир”1. Ушбу фикрлар ўзбек тилшунослигида, хусусан, ўзбек шевашунослигида ҳам чуқур изланишлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, тилнинг биз объект қилиб олган Хоразм воҳаси фитонимлари ҳам мазкур ҳудуд аҳолисига хос бўлган кўплаб маълумотларни ўзида мужассамлаштирганки, уларни ўрганиш ва номларини тўплаб луғат ҳолига келтириш бугунги тилшуносликнинг долзарб вазифаларидан бири, деб ҳисоблаймиз. Сўнгги йилларда ўзбек диалект ва шеваларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий текшириш ишлари ва кузатишлар бу ҳудуддаги диалект ва шеваларнинг ниҳоятда хилма-хил ва мураккаб эканлигини тасдиқлайди. Шу билан бирга, бу тадқиқотлар ёзма адабий тилнинг кам ўрганилган соҳаларига ижобий таъсир этади, тилнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этишга туртки бўлади. Юқорида қайд қилинганлар ушбу диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруратини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-2789-сон Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси, 2019 йил
4 октябрдаги ПҚ-4479-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақидаги” Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори талабларига мос равишда фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти ҳам муайян даражада хизмат қилади.

Download 53,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish