УЎК 622.7
2-СОНЛИ ГМЗ СОРБЦИЯ ВА РЕГЕНЕРАЦИЯ ЦЕХИ
МАГНИТ ФРАКЦИЯСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ УЧАСТКАСИДА
АМАЛДА ТАДБИҚ ЭТИЛГАН ТЕХНОЛОГИК
ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Л.А. Адизов, С.К. Полванов, И.К. Каримов
«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ,
info@ngmk.uz
Мазкур тезисда 2-сонли ГМЗ сорбция ва регенерация цехи магнитли
фракциясини қайта ишлаш участкасида амалга тадбиқ этилган
технологик жараёнларнинг ютуқлари тўғрисида боради.
In this thesis, sorption and regeneration describes the achievements of
technological processes implemented at the magnetic fraction processing site.
Калит сўзлар: магнитли фракцияси, олтинни ажратиб олиш,
олтингугурт (S) миқдорини камайтириш.
Key words: magnetic fraction, recovery of gold, reduction of the amount of
sulfur in the magnetic fraction.
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 52 -
2-сонли ГМЗ ишга туширилгандан буён, магнитли сепараторлар
ёрдамида майдалаш цехининг маьдан янчиш жараёнида хосил бўлган темир
метали қисман олиб ташланади, улар асосан тегирмон ичида маьданни
янчишда ишлатиладиган футеровка ва янчувчи шарларининг ўзаро
тўқнашувидан ҳосил бўлади. Магнитли фракциянинг асосий компоненти
ферромарганец ҳисобланади. Ҳосил бўлган магнитли аралашмалар (бундан
кейин магнитли фракция) таркибида олтин зарралари бўлганлиги сабабли у
омборларда сақланган.
Тегирмон футеровкаларини ишлаб чиқариш мақсадида магнитли
фракцияни қайта ишлаш учун 2012-йилда комбинат рахбарияти билан
биргаликда ҳосил бўлган магнитли фракциядан олтин олишнинг янги
технологияси ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Ушбу технология
бўйича тажриба синовлари ўтказилди ва ижобий натижаларга эришилгач,
2021-йилда сорбция ва регенерация цехида магнитли фракциядан қўшимча
олтин олиш участкаси ишга туширилди ва у қуйидаги технилогик
ўзгаришларни ўз ичига олади:
- чўктириш машинасидан чиққан металл бўлакчаларини магнит
ёрдамида ажратиш;
- магнитли фракцияни куйдириш;
- олтинни металл бўлакчалари ва магнитли факциядан ишқорлаб
ажратиш;
Майдалаш цехида чўктириш машинасини ишлатиш вақтида тегирмон
шарлариниинг ўзаро тўқнашувидандан ҳосил бўлган металл бўлакчалари
касеталарда тўпланади. Вақти-вақти билан ҳар бир чўктириш
машинасининг касетаси қайта кўриб чиқилади ва тўпланган 5x2 мм
ўлчамдаги металл бўлакчалари барабан сеткалари орқали ўтади, магнитли
фракция маъдан зарралари билан биргаликда, магнитли фракциясини қайта
ишлаш участкасига юборилади. Магнитли фракцияни қайта ишлаш
участкасига олиб келинган металл фракцияларини маъдан зарраларидан
ажратиб олиш учун тасмали конвейер орқали темирни ажратиш магнитидан
ўтказилади. Маъдан заррасини тегирмонга қайта юклаш учун майдалаш
цехига қайтариб юборилади, металл фракцияси эса олтинни ишқорлаш учун
магнитли фракциясини қайта ишлаш участкасидаги барабанга юкланади.
Магнитли фракциясидан олтингугуртни (S) йўқотиш учун (НМЗда металл
парчаларини қайта ишлашда ва эритишда салбий тасир кўрсатмаслиги
мақсадида) ҳарорати 500
°
C дан юқори бўлган барабанли печкага магнитли
шайба ёрдамида юкланиб куйдирилади.
Куйдирилган маҳсулот (магнитли фракция) натрий циан эритмаси
ёрдамида олтинни эритиб олиш учун барабанга юкланган маҳсулот 2-5 г/л
концентрацияли циан аралашмаси ёрдамида 24 соатдан кам булмаган вақт
мобайнида айлантирилиб аралаштирилади. 12 соатдан сўнг олтинни ўз
Do'stlaringiz bilan baham: |