Список литературы
1. Инструкция по производству взрывных работ с защитными укрытиями. ‒ М.:
ЦПЭС, 1987.
2. Лещинский А.В., Шевкун Е.Б. Забойка взрывных скважин на карьерах. ‒
Хабаровск: изд. ТОГУ, 2008. ‒ С. 95-122.
УЎК 911.37
“ИНТЕГРАЛ ГЕОЛОГИЯ” ИШЛАНМАЛАРИДА ОБЪЕКТЛАР
МИГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРИНИ ПОЛИМАСШТАБ ГЕОАХБОРОТ
МОНИТОРИНГИ
С.С. Хабибуллаев
1
, Ш.А. Умаров
1
, С.Г. Рахманова
2
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,
2
Гулистон шаҳри 5-мактаб,
saidazam7@gmail.com
,
sevinchraxmanova@yandex.com
В материале рассматриваются общие подходы для проведения
мониторинга миграционных процессов на основе ГИС-технологий. Большое
внимание уделяется полимасштабному подходу в исследовании. Подробно
представлены функциональные блоки ГИС-мониторинга, а также
возможности моделирования миграционных процессов.
This article discusses common approaches to monitor migration processes
based on GIS technologies. Much attention is paid polimasshtabnomu approach
in the study. Detail the functional blocks GIS monitoring, as well as the
possibility of modeling of migration processes.
Ключевые слова: геоинформационная система, мониторинг, миграция,
ГИС-моделирование.
Key words: geo-information system, monitoring, migration, GIS modeling.
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 347 -
Геологик изланишлар, тадқиқотлар, улар орқали аниқланган
истиқболли майдонлар ва бу жойларда башорат қилинган минерал,
маъданли, номаъдан, гидрогеологик, углеводород хомашё топилиши орқали
бу ерларда ресурсларга ва захираларга эга бўлган майдонлар аниқланиб,
улар хомашё уюмлари йиғилган жойлар, конлар тасдиқланиб бориши
кузатилади. Айнан шу тарздаги ишлар кетма-кетлиги орқасидан саноат
миқёсида хомашёни ажратиб олиш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва
ўзлаштириш каби жараёнларни ўтиб мамлакат иқтисодиёти учун саноат
маҳсулотлари бошланғич манбасига айланади.
Айнан юқорига кетма-кетликка эга жараённи ҳар бир ўқувчига
сингдириб боришлик муҳим, чунки бугуннинг боласи, эртанги замон эгаси.
Юқоридаги жараёнлар ортидан саноат ишлаб чиқариши, маҳсулотлар ва
турли ноозиқ-овқат буюмлари яратилади. Айнан шу жараёндан бошлаб
мониторинг механизмларини жорий этиш муҳим, чунки айнан шу жойдан
бошлаб статистика, ҳисоб-китоблар амалиёти бошланиб кетади.
Шу билан бирга бугуннинг талаби давлат тилига ўтиш, унда лотин
алифбосида амалиётни йўлга қўйиш бўлса-да, бугун тарбия топаётган
ўқувчиларни чет тилларини, хусусан геологик, геофизик, гидрогеологик
адабиётларни асосий қисми рус тилида эканлиги сир эмас. Мустақиллик
йилларида кўплаб китоблар, адабиётлар нашрдан чиқарилди, шунга
қарамасдан мутахассислар учун айнан ихтисослаштирилган адабиётларни
ўрганишда қўшимча тил билимларига эга бўлиш талаб этилади. Айнан шу
жойда рус тилини чет элликларга ўргатиладиган услублардан фойдаланиш
муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу тарзда ўқувчиларда тил малакаси
наъмунали тарзда шаклланиб боради.
“Интеграл геология” ишланмаларида қўллаш учун фақат геологик
объектлар қўлланилмайди, балки уларнинг қамрови ижтимоий ҳаётни ҳам
ўз ичига олади. Шу тарзда миграцион жараёнларини кузатиш талаби фақат
геологик объектларга боғланиб қолмайди. Полимасштаб геоахборот
мониторинги амалиёти учун баъзи тушунчаларга аниқлик киритишимиз
лозим бўлади.
Муҳитда барча жараёнлар ўз ўрнига эга эканлиги ҳамда улар кўз
илғамас, ақл англай олмас ҳолдаги боғлиқлик орқали бир қадар
мутаносибликдаги мувозанатда эканлиги башарият сирларидан биридир.
Геологик жараёнлар, уларнинг натижасида мавжуд турган ҳосилалар ҳам
айнан шундай мувозанатларнинг маҳсулотларидир. Миграцион оқимларни
кузатиш зарурати кўп ҳолларда суюқ ва углеводород хомашёларига
боғланганида кўз билан илғаш мумкин бўлганлиги сабабли уларга нисбатан
қўллашни ўринли деб билишади. Бу каби кузатувлар орқали ер остидан
табиий ҳосилаларни ер юзига қараб қилган ҳаракатларини статистик
услублар билан аниқланишига асосланади. Аммо бу кузатувлар жараённи
Do'stlaringiz bilan baham: |