Калит сўзлар:
Вауш кони, доломит минерали, кальцит, кимёвий
таркиб, минералогик таркиб, тузилиш, магний карбонат, кальций
карбонат.
Key words: Vaush deposit, dolomite mineral, calcite, chemical composition,
mineralogical composition, structure, magnesium carbonate, calcium carbonate.
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 185 -
Норуда тоғ жинслари орасида карбонатли жинслар алоҳида ўрин
эгаллайди. Бир неча юз миллион йилларни қамраб олувчи мураккаб
геокимёвий ўзгаришлар натижасида ушбу тоғ жинсларининг кимёвий-
минералогик таркиби ва структураси доимий ўзгаришларга учрайди. Бу эса
ўз навбатида генезиси турлича бўлган кўринишларни намоён бўлишига
олиб келади. Саноат тармоқларининг эҳтиёжи учун уларни қазиб олишдан
бошлаб то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган технологик
жараёнларда ушбу ўзига хос хусусиятлар ҳам албатта эътиборга олиниши
зарур. Шу сабабдан бошқа ҳар қандай норуда тоғ жинслари қаторида
доломитларни минерал ёки геологик ётқизиқлар кўринишида шаклланиши,
мураккаб геологик трансформациялар натижасида уларнинг асосий
кимёвий–минералогик физик-техник хусусиятларини ўрганиш алоҳида
аҳамиятга эгадир.
Ушбу йўналишдаги илмий-техник таснифлагич сифатида В.А.Кинда ва
С.Д.Окроковлар томонидан 1933 йилдаёқ таклиф этилган “Карбонат
жинсларининг таркиб диаграммаси” дастлабки тадқиқотлар натижасида
ишлаб чиқилган бўлиб, карбонатли жинсларнинг сифатини баҳолашда кенг
қўлланилади [1].
Доломитда 95% ёки ундан ортиқ карбонатли чўкинди тоғ жинслари
ташкил қилади. Доломит ва оҳактошлар ўзаро бир-бирига ўтиши доломит
таркибига % қараб: оҳактош доломит (95-75), оҳакли доломит (75-50) ва
доломит оҳактошлар (50 дан кам) синфига бўлиниши мумкин. Доломит
таркибида қўшимча минераллар сифатида кальцит, ангидрит, оҳактош,
гиллар, мергеллашган доломит ва қум учрайди. Доломит такрибидан келиб
чиққан ҳолда турлича ранг ёки тусга эга булади: оқ, сарғимтир, кул рангга
ёкин тусда кўп учрайди.
Вауш доломит кони Жанубий Нурота тоғ тизмаси ғарбий қисмининг
жанубий ёнбағирларида, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги
Қалқонота қишлоғидан 12 км шарқда Учтут қишлоғи яқинида
жойлашганлиги сабабли бошқа доломит конлари орасида ушбу доломит
кони ўзининг географик-иқтисодий тутган ўрни бўйича алоҳида ўрин
тутади. Ҳудуднинг марказий қисмини Вауш тоғи эгаллаган. Унинг
максимал мутлоқ баландлиги 590 м гача боради ва кучсиз парчаланган
мураккаб рельефи билан характерланади [2].
Геологлар томонидан Вауш кони доломитлари кесмасида сифати
бўйича икки горизонт: саноат ва носаноат горизонтларига ажратилади (2-
расм). Саноат горизонтининг доломитлари нисбатан бўшроқ ва унсимон
сочилувчан тузилишга эга. Носаноат горизонтининг қумли доломитлари эса
оч кулрангли, моноструктурали, нисбатан зич, майда кварц доналари
кўриниб яққол ажралиб туради. Кварц доналарининг ўлчами 0,5-0,7 мм
оралиқда бўлиб, шаффоф, ярим юмалоқ ва юмалоқ шаклларда, жинс
таркибида бир текис тарқалган. Тоғ жинсининг асосий массаси доломит
Do'stlaringiz bilan baham: |