Ўзбекистон республикаси фанлар академияси и. МЎминов номидаги фапсафа ва ҳУҚУҚ институти



Download 1,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana26.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#472122
1   2   3
Bog'liq
Intellektual mulk huquqi (O.Oqyulov)

соҳалар ва йўналишлар).
№ 604-2005
А1ЬЬег Иауо
1
у попиба^!
0'гЬе1о51оо МДНу кишЬхопаа!
ББК 67.404 3(5У)
www.ziyouz.com kutubxonasi


КИРИШ
XIX аср охири ва XX асрдаги жадал илмий-техник тараққиёт 
ижгимоий ҳаётнинг ҳуқуқ тизими ривожида жуда улкан из 
қолдирди. Натижада янгидан-янги ҳуқуқ соҳалари вужудга келди. 
Экология, божхона, солиққа оид ҳукуқ соҳалари шулар жумласи- 
дандир. Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқи тушунчаси ҳам ана 
шундай янги йўналишлардан бўлиб, мамлахатимиз ҳуқук тизимида 
ўз ўрнини топмоқда.
Фуқаролик ҳуқуқи таркибидаги “интеллектуал мулк” ҳуқуки -
илмий-техник тараққиёт ютуқлари, инсон ижодий фаолияти ва 
унинг мақсадларидан фойдаланишни, мутлақ ҳукуқпарни муҳофаза 
қилиш ҳамда ғоят кенг қамровли 
ижтимоий муносабатларни 
тартибга солади.
Илмий нуқтаи назардан таърифшаганда, “интеллектуал мулк” 
ҳуқуки ўз моҳиятига кўра - инсон ижодий фаолияти маҳсулларини 
яратиш, улардан фойдаланиш, фарқлаш белгиларининг муомалада 
бўлиши билан боғлик муносабатларни, шунингдек, интеллектуал 
мулк 
объектларига 
нисбатан 
ҳуқуқпарни 
муҳофаза 
қилишни 
тартибга солувчи нормалар йиғиндиси мажмуи ҳисобланади.
“Интеллект” 
ибораси 
лотинча 
бўлиб, 
“ақл” 
маъносини 
англатади. Инсоният бошқа тирик мавжудотлардан ўэининг ақли 
билан тубдан ажралиб туради. Негаки, бошқа мавжудотлар фақат 
биологик нуктаи назардан 
“инстинкт” орқали ҳаёт кечирса, 
инсоният ақли туфайли ўз турмуш тарзини, келажагини аввалдан 
ўйлаб, режалаиггириб онгли, мақсадли ҳаёт кечиради.
Агар инсоният тарихига назар ташласак, биргина оловдан 
фойдаланишни ўзлаштириб олишнинг ўзи инсониятни қанча бало 
қазолардан асраганининг гувоҳи бўламиз. Олов туфайли башарият 
ўзининг ибтидоий маконини, совуқ ва қоронғу бошпанасини тарх 
этди, юпун танасига илиқлик, ҳарорат кирди.
Кисқача айтганда “емишга лаззат” кирди, ўзи зса “олов” ҳамда 
“ақли” туфайли “биологик тур” сифатида йўқолиб кетиш хавфидан 
халос бўлди.
Бундан ташкари инсоният тарихидаги тадрижий /эволюцион/ 
ёхуд инқилобий /революцион/ ўзгариш-ривожланишлар ҳам маълум 
маънода 
инсон 
“акли” 
билан 
боғлиқ 
эди. 
Хусусан 
электр 
энергиясининг 
кашф 
этилиши, 
тўқимачилик 
ивдустрияси,
шаҳарсозликнинг 
шитоб 
билан 
ривожланиши, 
транспорт,
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


телевидение, радио, алоқа тизимининг равнақ топиши - инсон 
“ақли” маҳсулларидир.
Хуллас, бутунга келиб интеллектуал фаолият тараққиётнинг 
белгиловчи омилига айланди. Х,атго, инсоният мазкур фаолият 
маҳсулларидан аксинча фойдаланса, ўзини қандай 
ҳалокатли 
окибатлар кутиб олишини ҳам «тотиб» кўрди. Бироқ шуни 
унутмаслик керакки, инсоният Ер юзи ривожи учун маъсулдир. 
Негаки, унда бебаҳо неъмат - “ақл” мавжуд ва уни фақат эзгу 
ишларга йўналтириб “интеллектуал мулк” ҳуқукида мустаҳкамлаш 
лозимдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


1-§. Интеялектуал мулк объектларининг 
ўзига хос хусусиятлари
Интеллектуал 
мулк 
ҳуқуқи Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясида ўэининг асосларига э га .' Конституциянинг 42- 
модцасида фуқароларнинг ижод эркинлиги ўз ифодасини топган.] 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг IV бўлими 
интеллектуал мулкка бағишланган. Бундан ташқари интеллектуал 
мулкнинг алоҳида объектлари бўйича махсус конунлар ҳам мавжуд^ 
Улар жумласига куйидагилар киради:
- «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун (1996 
йилиинг 30 августида қабул қилинган);

«Электрон-ҳисоблаш 
машиналари 
учун 
дастурлар 
ва 
маълумотлар базаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонун 
(1994 йил, 6 майда қабул килинган);
- «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар 
келиб чиққан жой номлари тўгрисида»ги Конун (2001 йил, 30 
августда қабул килинган);

«Интеграл 
микросхемалар 
топологияларини 
ҳукуқий 
муҳофаза килиш тўғрисида»ги Қонун (2001 йил, 12 майда қабул 
қилинган);

«Ихтиролар, фойдапи моделлар ва саноат намуналари 
тўғрисида»ги Конун (2002 йил, 29 августда қабул қилинган);
- «Селекция ютуқлари тўғрисида» Конун (2002 йил, 29 
августда қабул килинган).
Интеллектуал мулк ҳуқуқи нисбатан янги йўналиш бўлишига 
қарамасдан мамлакатимиз миллий ҳуқуқ тизимида энг тез суръатлар 
билан ривожланаётган йўналишлардан ҳнсобланади.
Бирок ҳали келгусида бу борада ҳам улкан ишларни амалга 
ошириш зарур. Энг аввало Ўзбекистон Республикаси қонунларини 
интеллектуал мулк бўйича халқаро конвенциялар ва битимларга 
мослаштириш ишлари иэчиллик билан давом эттирилмоғи лозим. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Бутун жаҳон интеллектуал мулк 
Ташкилоти (БИМТ) аъзоси, саноат интеллектуал мулкини ҳуқукий 
муҳофаэа 
килиш 
бўйича 
Париж 
Конвенцияси 
иштирокчиси 
ҳисобланади. Ўзбекистон Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо 
бўлиб кнриши учун интеллектуал мулк ҳуқуқаари савдо соҳалари 
бўйича Битимга (ТРИПС Битими деб аталади) аъзо бўлиши шарт. 
Шунингдек, адабий-бадиий асарларни муҳофаза килиш бўйича Берн 
Конвенцияси, муаллифлик ҳукуқларини муҳофаза қилиш бўйича
5
www.ziyouz.com kutubxonasi


БИМТ шартномаси, ижролар ва фонограммалар ишлаб чиқарув- 
чилар ва эшиттириш, кўрсатувлар ташкилотлари хукукларини 
мухофаза килиш тўтрисида Рим Конвенцияси ва шу кабиларга 
кўшилиши ҳакидаги масалалар ҳам келтусида ўэ ечимини кутиб 
турибди.
XIX аср охири ва XX асрдаги жадал илмий-техник тараккиёт, 
ижтимоий 
ҳаётнинг 
ривожи 
ҳукук 
тиэими, 
ҳуқук 
соҳалари 
таркибини гоят кенгайтириб юборди. Энг аввало янгидан-янги ҳукук 
соҳалари вужудга келди (масалан, экология, божхона, соликка оид 
хуқуклар). Шунингдек, хуқук соҳалари ўзида ҳам йил сайин 
янгиликлар, кучли ривожланишпар рўй бермокда. Бу, айниҳса гоят 
кенг 
камровли 
ижтимоий 
муносабатларни 
тартибга 
солувчи 
фукаролик ҳуқуки ички туэилишида ўэига хос тарзда намоён 
бўлмоқда.
Бугунги кунда фуқаролик ҳукуқи таркибвда илмий-техника 
тараққиёти, инсон ижодий фаолияти ва унинг маҳсулларидан 
фойдаланиш 
ҳамда 
мутлақ 
ҳухукларни 
муҳофаза 
қилиш 
масалаларини тартибга солувчи интеллехгуал мулк ҳукуки соҳаси 
вужудга келди ва жадал суръатлар билан ривожлана бошпанди. Шу 
ўринда, «Интеллектуал мулк ҳуқуки фуқаролик хуқуки тизимида 
қандай ўрин тутади?» деган савол тугилиши табиий, чунки мазкур 
ҳукукнинг ўзи ҳам мураккаб тузилма бўлиб ҳисобланади. Одатда 
миллий ҳукук тизими ўз таркиби бўйича хухук соҳаларини камраб 
олади, ҳуқук соҳадари эса ўэ навбатида ҳуқуқнинг кнчик (баъэан 
остки тармок ҳам дейилади) сохалардан иборат, кичик соҳалар 
ҳукук институтларидан ташкил толади, ҳуқук институтлари эса 
субинституг (митги институт)ларга бўлинади.^Интеллектуал мулк 
ҳуқуқи фукаролик ҳукукининг ўзига хос кичик соҳасини ташкил 
этади. Ўз навбатида интеллектуал мулк ҳукуки ҳам қуйидаги ўзига 
хос супер институтларга бўлинади :
- патент ҳуқуқи (саноат мулки ҳуқухи хам деб аталади);
- муаллифлик ва турдош ҳукукдар (қисқача, муаллифлик

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish