4.
“ Усул ат-тарокиб ал-адавийа" д а ги
.
дориш унослик
масалалари.
Юқорида қайд этилганидек, ушбу асар кенг муқаддима ва 19
бобдан иборат. Муаллиф мукадиммада ушбу китобни ёзишга
туртки бўлган сабаблар, дорилар билан даволаш ҳақидаги
мулоҳазалари, содда ва мураккаб дориларнинг афзаллик ва
камчиликлари ҳамда табибнинг мураккаб дорини кўллашига асос
бўладиган холатлар ва уларни таркиб қилиш коидалари ҳакида
ёзади.
Олимнинг дорилар билан даволаш ҳақидаги
фикрлари
диққатга сазовордир:
“Табиб инсон танасида пайдо бўлган енгил ўзгаришларни
дорилар билан даволаши шарт эмас, бапки даволашда табдирларни
ўзгартириши ва олтита зарурий нарсани тартибга солиши керак. У
(табиб) ҳеч нарсани қўзгатмаслиги ва тананинг табиий фаолиятини
бузмаслиги керак. Чунки ҳаракатдаги нарсани тиняитиш сокин
” СВР Мсдниика, » 5 6 8 .
п Ь«у«у. Р 17
10
www.ziyouz.com kutubxonasi
турган нарсани ҳаракатлантиришдан кийиндир. Табиб имкон қадар
беморни дорилиги кўп озуқалар билан даволашга ҳаракат килмоги
керак, факат муҳтож бўлгандагина уларни
дорилар билан
алмаштирмоғи лозим. Шунингдек, имкон борича касални факат
содда дорилар билангина даволаш жоиз, чунки содда дорилар
табиатларига
кўра
енгилроқ
ва
касалликка
тезда
таъсир
килувчидир”29. Умуман олганда, замонавий терапияда ҳам шу
принцип сақланган.
Ас-Самаркандий айрим касалликларда содда дориларнинг
кучи етмаганида, мураккаб дориларни кўллаш зарурлигини айтиб,
уларнинг кераклнгини 14 сабаб билан асослайди. Касалликнинг
мизожи, кучи, беморнинг ҳолати, огрик аъзонинг меъдага нисбатан
жойлашуви, аъзоларнинг вазифаси, баъзи дориларнинг зарарли
таъсири, уларнинг кучли ёки заиф куввати, таъсирларини узоқ
муддатга чўзиш
кабилар
шулар жумласидандир.
Мураккаб
дориларни тайёрлашда муаллиф уларнинг таркибига кирувчи
компонентларнинг вазни ва ўзаро нисбатига эътибор бериш
зарурлигини алоҳида таъкидлайди: “Дориларнинг вазнларидаги
фарк уларнинг кучли ёки заифлигига боглик. [Содда] дори
қувватининг иссиқлик ва совуқликда ҳаддан зиёдлиги уларни
мураккаб дорида камайтиришни талаб килади. Қувват заифлигида
эса уларни (иссиклик ёки совуқликни) қувватнинг керакли
ҳолатигача кўпайтириш керак бўлади.
Дори фойдасининг кўплиги ёки камлигининг фарқига келсак,
фойданинг кўпайиши учун [ташкил килувчиларни] кўпайтириш
керак. Фойданинг камлиги, яъни битта фойдали таъсирга эга дори
компонентларнинг камлигига ишорадир.
[Мураккаб дориларнинг] таъсир даражасидаги тафовутга
келсак, кучли таъсир миқдорни кўпайтиришни талаб қилади, заиф
эса - аксинча. Уларнинг бошқа дорилар билан ҳамкорликдаги
таъсири [миқдорни] камайтиришни, бир ўзи ишлатилганда эса -
кўпайтиришни талаб қилади”30.
Дори компонентларининг ўзаро миқдорий нисбатига қатъий
риоя қилиш замонавий доришуносликда амал қилинадиган зарурий
қоидалардандир.
и У с у л лт-тярокп б, 'П а -ь я р а к
11г У сул ат-ю рокиб, 296-ЛОв-ввркклар.
(I
www.ziyouz.com kutubxonasi
Айтиш жоизки, юқорида келтирилган кўрсатмалар Ибн Сино
“Тиб Қонунлари”нинг “Қарободин” қисмидаги назарий мақолада
хам акс этган. Бундан ташқари, иккала асарнинг тузилиши ҳам
деярли бир хил. Шунга караганда ас-СамаркандиЙ “Тиб конунлари”
бешинчи китоби билан яхши таниш бўлган, дейиш мумкин. Лекин
шу билан бирга, муаллиф китобда ёзганларини тажрибадан
ўтказганлигини
таъкидлайди:
“Мен
ушбу
айтганларимнинг
исботини ўз тажрибамдан ўтказган нарсаларим билан баён қилднм
ва
[дориларнинг]
қувватларидан
тортиб,
таъсирларигача
тушунтирдим”31.
“Усул ат-тарокиб”да ҳам аввалги давр “Қарободин”ларида
ёзилган
мураккаб дори турлари:
кайнатма ва дамламалар,
шарбатлар ва куюлтирлган ширалар, жуворишн ва маъжунлар,
ҳаблар ва иёражлар, яланадиган ва кукун дорилар, кулчалар ва
талқонлар, боғлама, суртма ва компресслар, ёглар ва кустирувчи
дорилар, мархамлар, хукналар ва шиёфлар, қамойих ва фарозижлар
келтирилган. Лекин аввалгилари, хусусан, Абу Бакр ар-Розий ва
Ибн Сино “Қарободин”ларида антик юнон ва рим табибларига
мансуб таркиблар кўп учрайди, бу айниқса, давр жихатдан уларга
яқинроқ бўлган ар-Розий асарида кўзга ташланади.
XIII асрда яратилган “Усул ат-тарокиб”да эса юноний
адабиётларнинг таъсири анча камайгани, уларнинг хисобига
форсий ва ҳиндча этимологияга эга дори номларининг кўпайганини
кўриш
мумкин.
Бунга,
бир
тарафдан,
Араб
халифалиги
худудларидаги табиий шароит билан боғлик дорилар палитраси,
иккинчи тарафдан, халифаликнинг қуруқлик па денгиз оркали кенг
йўлга қўйилган савдо алокалари катта таъсир қилган. Айниқса,
форсчадан муарраб қилинган дори номлари кўп учрайди, масалан,
жуланжубин, жазмозаж, ширхишт, фанжануш
ва кўпгина
маъданий моддалар номлари. Ас-Самаркандий ишлатган мураккаб
дорилар келиб чиқиши маъданий, ўсимлик ва органик бўлган содда
дорилардан тайёрланган бўлиб, уларнинг сони 600 тага боради,
яъни олим уларнинг хоссаларидан яхши хабардор бўлган ва шунга
мувофиқ холда уларни ўэ ўрнида ишлатган. Масалан, маъданий
моддапар (оксидлар, тузлар) ўткирлиги туфайли асосан, тананинг
ташқи касалликлари (яралар, тошмалар, шишлар ва б.) учун
31 Усул ат-тлрокиб, 41в-нарак
12
www.ziyouz.com kutubxonasi
ишлатилган. Шу билан бирга, ўсимликлардан олинадиган кучли
дорилар (масалан, алой, Абу жаҳл тарвузи, анзиратгўштхўр, кундур
ва б.) нинг куввати зарур ўринда бошқа, қарши мизожли дорилар
билан муътадиллаштирилган ёки таркибда уларнинг миқдори
камайтирилган.
Ас-Самарқандий
ўсимликлардан
тайёрланган
дорининг кучи унинг таркибига кирувчи наботий махсулот турига
боғлиқлигини
ҳам
яхши
билган.
Чунончи,
уруғлардан
тайёрланадиган сиканжубиннинг бир рецептида у шундай дейди:
“Уруғларнинг хар биридан кучли бўлгани учун уч дирҳамдан,
илднзлардан эса [таъсирда] заифроқ бўлгани боис, беш дирҳамдан
олинади...32.
Гарчи ўша давр олимларининг кимёвий жараёнлар ҳақидаги
тасаввур ва билимлари эмпирик даражада бўлса-да, улар шу
билимларини доришуносликда тўгри ишлатганлар, дейиш мумкин.
Чунки мураккаб дориларни уларнинг таркибига кирувчи содда
компонентларнинг мизожи, таъсир кучи, вазни, таъми, ҳиди ва ҳ.к.
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш, аслида уларнинг
унсур
(элементар)
даражада
ўзаро
таъсирларини
тушуниш
демакдир.
Таржима жараёнида содда ва мураккаб дори номларининг
ўзбек тилидаги эквивалентини имкон қадар беришга ҳаракат
килдик. Таржима қилинмаган атамалар транслитерацияда берилди
ва изоҳпар билан таъминланди. Кириш қисм ва изоҳларда
фойдапанилган
адабиётлар
қисқартма
шаклида
қўйилди
ва
уларнинг тўлиқ номи “Библиографик қисқартмалар рўйхати”да
берилди.
Китобни
нашрга
тайёрлашда
техник
ёрдам
кўрсатган
Шарқшунослик институти ходими Муборак Акрамовага ноширлар
чуқур миннатдорчилик билдирадилар.
и Усул л * тар о ш 6 , 446-варлк.
13
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |