Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Ражабов Қ.
Бухорс ва Хораям республикаларилагн хуролли мухолифат кураши (1920-1924 й ). 
//Ўпбекнстоннинг ямги тарихм 2-китоб. Т.: Шарк, 2000. 262-бет.
250
www.ziyouz.com kutubxonasi


қадар хонлик ҳукмдорларининг мамлакатни бошкаришдаги 
адолатсизлигига, тенгсизлигига, ахлоксизлигига, шариатни оёқ 
ости килишига ва Россиянинг хонликдаги мустамлакачилик 
сиёсатига карши каратилган озодлик харакати бўлиб, курашга 
отланган фуқароларга хонликдаги баъзи ҳокимликларнинг 
ҳокимлари, амалдор ва эшонлари, туркман уруғларининг сардор 
ва муҳрдорлари етакчилик килдилар.
Бу қўзғолон бутун Туркистонда етишиб келаётган озодлик 
ҳаракатининг Хивада ниш урган куртаги эди. У илдиз отмасдан 
бостирилди. Хон амалдорлари ва мустамлакачилар ғалаба 
килди. Бу ғалаба натижасида Россия империясининг Хива 
хонлиги устидан ҳукмронлиги янада мустаҳкамланди. Хон ва 
унинг амалдорлари эндиликда Россия ҳукуматининг ниҳоятда 
итоаткор ва ижрочи хизматкорига айланди.
Хон ҳукуматига карши ҳаракат асосан Хўжаэли, Манғит, 
Манақ, Гурлан ҳокимликлари ҳудудларидаги ўзбек фукаролари 
вакилларининг Асфандиёрхон ҳузурига ўз дард-аламлари 
тўғрисида арз учун Хивага килган юришлари билан бошланди. 
Улар Россия мустамлакачиларининг Амударё бўлими бошлиғи 
полковник Колосовский томонидан хон ҳузурига арз-додларини 
унга баён килишга юборилмасдан камокка олинганларидан 
кейин бу курашга Жунаидхон ва пири Хон Эшон бошчилик 
ёвмутлар ва ёвмут катхудолари отландилар.
1916 йилнинг февралида туркман отлиқларининг хонлик 
пойтахти Хивага бостириб келишидан максад факат туркманлар 
манфаати эмас, балки шариатни оёқ ости қилган, мамлакатни 
бошкаришни ўз ҳолига ташлаб кўйиб, фукароларини турли- 
туман зўравонликлардан ҳимоя килмаган хон ҳукуматига карши 
каратилган ва ўзбек исёнчиларини рус мустамлакачилари 
туткинлигидан озод килиш эди. Шу асосда, яъни хон ҳукумати 
зулмига 
ва Россия 
мустамлакачилигига карши 
курашда 
хонликдаги ўзбек ва туркман уруғларининг бирдамлиги 
юзага келади. Бундай бирдамликнинг вужудга келганлиги 
тўғрисида 1916 йил Хива кўзғолони сабаблари ҳакида Амударё
251
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўлими бошлиғининг 1917 йил январида Туркистон генерал- 
губернаторига йўллаган ахборотида ҳам таъкидланади1. Бу 
бирдамлик Асфандиёрхон ва унинг амалдорлари мамлакатни 
адолат ва шариат юзасидан бошқармаганлиги ва Россия 
мустамлакачилиги зулмидан, туркман уруглари фукаролари хам 
ўзбек фукароларидан баттаррок азоб тортаётганлиги замирида 
юзага келган эди1
2.
Хон ва амалдорларининг туркманларга нисбатан олиб борган 
адолатсиз сиёсати натижасида уларнинг дехкончиликларига 
сув етишмаслигидан ерларида ҳосил битмаган бўлса ҳам, хон 
амалдорлари куролланган навкарлар ёрдамида улардан барча 
соликларни йигиб олардилар. Бундан ташкари, хон хукумати 
туркманларнинг деҳкончиликка ярокли минг-минглаб таноб 
ҳосилдор ерларини рус концессионерларига сотиб ёки уларга 
ижарага тарката бошладилар. Натижада улар ерсиз колмоқда 
эдилар. Хон ҳукмдорлари туркманлар билан козок ва ўзбек 
фукаролари ораларида низо ва уруш-жанжалларни юзага 
чикаришда ҳам сувдан фойдаландилар. Исломхўжадан кейин 
Бош вазир лавозимига чиқиб олган Матвафо Бақколов ҳам ҳар 
хил йўллар билан доимо туркманларни кўзғатиб, ўзбеклар билан 
туркманлар орасига низо солиб турди.
Хон таржимони Жаъфар Асфандиёров гувоҳлик килишига 
кўра, Матвафо Бош вазир лавозимини эгаллаганидан кейин 
фукароларга зулмни янада кучайтирди. У туркман уругларини 
хон ҳукуматига қарши қўзгатиш билан шуғулланди, уларга 
зулм қилди. Бу эса туркманларнинг исён кўтаришига олиб 
келди3. Матвафо Бакколов иккиюзламачилик сиёсати билан, 
бир томондан, туркманларни хон ҳукуматига карши иғво килса, 
иккинчи томондан, Россиянинг хонликдаги ҳарбий отрядидан 
туркманларга карши жазо қўшини юбориб, уларнинг овулларини 
вайрон қилиб ташлашда фойдаланди4. Туркман уруғларининг
1 Ўзбекистон МДА. 1-И-фонд, 12-рўйхдг, 1960 -иш, 53-варак.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish