Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

СоАиҳлба И.
Ўша макола.

Мак-Гахан.
Ўша асар, 181-бет.

Кун А Л.
Туркестанские ведомости. 1873, №50,
98
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хивага юришига кадар Хоразм хонлиги тарихига бағишланган 
катор кўлёзмалари бор эди*
1.
Мунис Хоразмийнинг «Фирдавс ул-иқбол» асари Хива 
хонлнги тарихиҳақидабўлиб.унда кўпроқтарихий вокеаларнинг 
бадиий тасвири, тарихий шахслар киёфа-тасвирлари берилган.
А.Л.Куннинг ёзишича, бу тарихий асарларни кўлга кири- 
тишдан олдин Россия олимларида Хива хонлиги тўғрисида 
тўларок маълумот берадиган манба бўлмаган2.
Тарихий асарлар билан бир каторда хоразмлик муаллиф- 
ларнинг Хива лаҳжасида битилган бир неча бадиий-насрий 
битиклари асл нусхалари хам олиб кетилди3.
Хон кутубхонасининг фахри бўлган бу асарлар орасида 
миниатюралар билан безатилган, зархал ҳарфлар билан битилган 
ҳаттотлик санъати дурдоналари ҳам кўп эди. Уларнинг бари чарм 
мукова билан муковаланган.
Хон саройидан мусодара килинган кўлёзмалар билан 
бирга давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим ҳужжатлар ва 
хонларнинг ҳар хил ёзишмалари хам йиғиштириб олинади. 
Бу ҳужжатлар орасида хонликнинг ҳар хил манбалардан 
келадиган 
даромадлари 
ва 
сарф-харажатлари 
битилган 
дафтарлар; шунингдек, хоннинг сарф-харажатлари тўғрисида 
Матмурод девонбеги тузган ҳисобот; аҳолидан олинадиган 
турли-туман соликлар ва закотлар битилган дафтарлар ва 
хонликдаги фукароларнинг рўйхати ҳам бор бўлиб, унга кўра 
хонликдаги ўтрок аҳоли 300 минг кишини ташкил килган. 
Булардан ташқари, кирғиз (қозок - Муҳ.) ва қоракалпоқлар 160 
минг кишини ташкил қилади. Бу рўйхатда туркман уруғлари 
тўғрисида маълумотлар берилмаган. Мак-Гаханнинг китобида 
ўша даврда хонликдаги туркман уруғлари аҳолисининг сони 
110 минг кишини ташкил килганлиги ёзилади4.

Кун А Л
Ўша макола 
Бартальд В.
(Кауфманскнн сборник. Масква, 1ЧЮ)нинг маколаларидатн 
маълумотлар.
1 Кук А.Л.
Ўша жойдя.

КунА.Л.
Иэвестия географического обшества, 1873. Т. IX, №10.
‘ 
Мак-Г
хшн.Ўша асар,257-6.
99
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хатлар, ш икоятлар туркумидаги ҳуж ж атлар орасида 
аҳолидан ер, сув ва бошка ҳар хил м асалалар тўғрисида хонга 
йўллангантурлим азм ундагихатларвахонтом ониданкўрилган 
тадбирлар, тиж орат иши ю засидан Бухоро, Қ азали, Истанбул 
ва бош ка ж ойларда яш аётган хиваликлардан олинган хатлар 
бор. Х онларнинг дипломатия м уносабатларига тегиш ли 
ҳужжатлар туркум ида эса О ст-И ндия генерал-губернатори 
Н орсбрукнинг хонга йўллаган хати; Туркия султонининг хат 
ва фармонлари; Россия элчиси, подполковник Д аниловский 
билан Хива хони О ллоқулихон ораларида 1842 йилда 
имзоланган ш артнома; Туркистон генерал-губернаторининг 
хонга йўллаган хатлари; А нглиядан олинган бир мактуб ва 
хонликнинг чет эллар билан дипломатик м уносабатларига 
доир бош ка ҳар хил ҳужжатлар бор эди 1.
Хоразмтарихиниёритишдабирдан-бирнодирманбаҳисобданган 
бу тарихий асагшар (қўлёзмалар) ва муҳим давлат ҳужжатлари 
ҳам ҳозирги кунда ўз Ватанидан йирокда - Санкт-Петербургдаги 
Салтьиоов-Шчедрин номидаги Россия давлат кутубхонасида чанг 
босиб ётибди. Ватанимиз тарихини ёритишдаги манбаларнинг асл 
нусхаларидан биз шу тарика маҳрум бўлиб қолдик.
Кауфманни ғалаба билан табриклашга келган Бухоро 
амирлиги ва Қўқон хонлиги элчилари ҳам босқинчиларнинг 
хон саройидаги талончиликларига гувоҳ бўлганлар2. Талон- 
торожнинг барча жараёнида иштирок қилиб, уни кузатган 
Американинг «Нью-Йорк геральд» газетаси мухбири Мак- 
Гахан 1875 йили Москвада босилган «Оксусдаги ҳарбий 
ҳаракатлар ва Хиванинг қулаши» асарида хон саройи хазинаси 
ва унинг талон-торож қилинишини тасвирлаб, бу ерда кўрган 
нарсалари бутун дунёдан келтирилган ноёб санъат дурдоналари 
эканлигини, беҳисоб Хитой чинни идишлари, эрон ва туркман 
ипак гиламлари, Кашмир рўмоллари, ажойиб чопон ва қурол- 
аслаҳаларни таърифлайди.

Кун А.Л.
Ўша макола

Аяиханов-Аварский М.
Поход в Хиау в 1873 г. С.Пб., 1899. С. 289-290.
100
www.ziyouz.com kutubxonasi


«Факатгина ХУН-Х1Х асрларга оид Хитой чиннисидан 
ясалган нодир буюмлар 1000 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 
кўпчилиги оқ на кўк рангда, баъзилари ярқираган қизил, жигар 
ва яшил рангда эди. Бу нодир буюмлар рус офицерларига ўлжа 
бўлди»,-дейди у 1.
Россия офицерлари, амалдорлари ва Хива юришида 
иштирок килган улуг князь Николай Константинович Романов 
томонидан ўлжа килинган бу нодир буюмларнинг бир кисми 
«Ким ошди» савдосида кўйилиб, хорижий мамлакатлар 
фукароларига сотиб юборилди.
Шундай килиб, хоразмликларнинг асрлар давомида йиғилиб, 
кўз корачиғидек асраб келинган нодир моддий, маънавий ва 
маданий ёдгорликлари талонга учраб, сарой ҳувиллаб колди.
Шу ўринда яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, хон 
саройидан таш карида, жангу жадаллар олиб борилган калъа 
ва кишлокларда, туркман кавмлари устига килинган қирғинли 
юришларда очкўзлик билан амалга оширилган сон-саноксиз 
талончиликлар бу ерда ҳисобга олинмаган, улар мусодара 
килинган бойликлар мажмуасига киритилмаган. Илонли 
калъаси якинидаги ёвмутларга бўлган ҳужумларда қимматбаҳо 
нарсалар бўлса барчасини тортиб олиш, қолганларини эса 
ёкиб юбориш тўғрисида берилган буйрукни казаклар аъло 
дараж ада бажарганлар.
Манбаларни ўрганиш натижасида бизга яна шу нарса 
аён 
бўлдики, 
хонликда 
босқинчилар 
амалга 
оширган 
талончиликлар, аввало, навбат билан, ҳукумат амалдорлари 
томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида, режали равишда 
кўшин бошлиқлари, нуфузли кишилар ва ҳукумат томонидан 
тайинланган соҳа мутахассислари оркали ижро қилинган. 
Улардан кейин саройни талаш навбати оддий жангчиларга 
берилган. Солдатлар ниҳоятда очкўзлик ва бераҳмлик билан 
фуқароларни талаганлар, хоразмликларнинг мерос бўлиб 
келаётган дурдона бойликларини, хотин-халажларнинг кумуш

Мак-Гахан.
Ўша асар, 180-181, 198-199-бетлар.
101
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва тилла тақинчокларини шафқатсизларча тортиб олганлар.
Хон саройи уч кун мобайнида талон-торож қилинган. 
«Мунинг сўнгги куни, - деб тасвирлайди Баёний, - Россия 
аскарларидан бир жамоа Аркка кириб, колган аҳмолу асколни 
торож этдилар»1. Аскарлар саройдаги буюмларни йиғиштириб 
олишдан кўра кўпрок уларни титкилаб, синдириб ташладилар.
Шундай қилиб, ок подшо (Россия императори) хукумати 
Хоразмни зўравонларча забт қилиш билан тинчлиқда ҳаёт 
кечираётган ва бори-йўғи 700 минг нафар аҳолиси бўлган кичик 
бир мамлакатга нисбатан ўзининг ҳарбий қудратини ва, шу- 
нингдек, талончилик махоратини ана шундай намойиш килди.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish