Паст углеродли ривожланиш:
Мамлакатлар иқтисодиёт тармоқларини паст углеродли ривожлантиришда қайта тикланувчи ва водород энергетикасининг роли
Энергетиканинг экологик муаммолари:
энергетиканинг экологик инқирозини бартараф этиш йўллари;
маҳсулотларнинг углерод изини баҳолаш усуллари ва яшил сертификатлаш.
Энергия самарадорлик, энергия ва ресурс тежамкорлик:
энергия хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда энергия тежаш ва энергия самарадорликнинг роли;
электр, иситиш, совутиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларида энергия самарадорлиги;
транспорт соҳасида энергия самарадорлик;
қурилиш ва саноат соҳасида энергия ва ресурсларни тежаш
Энергетика соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш:
муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида кадрлар тайёрлашда янги технологиялар, усул ва воситалар
Конференциядан кутилаётган асосий натижалар:
1. Мамлакатда паст углеродли ривожланиш механизмларини ривожлантиришнинг самарали воситаларини аниқлаш.
2. Янги илмий йўналишлар, шунингдек мавжуд илмий-техник асосларни, уларни уйғунлаштириш ва яшовчанлигини ошириш учун глобал воситаларни яратишнинг яқин ва узоқ истиқболларини аниқлаш ва ривожлантириш.
3. Енг муҳим воситаларни йирик лойиҳалар асосида инвестиция қилиш учун иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги рўйхатдан ўтган технологияларни тарғиб қилиш ва мослаштириш.
4. Ишлаб чиқаришни қайта тикланувчи энергетика асосида ташкил қилишнинг энг самарали ва мақбул йўлларини аниқлаш.
5. Энергия ишлаб чиқариш учун водород технологияларидан фойдаланишнинг самарали ва оқилона усулларини аниқлаш.
6. Энергетика, ва биринчи навбатда, янги ривожланаётган қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаси учун юқори малакали кадрларни қисқа муддатли ва узоқ муддатли тайёрлаш дастурлари тўғрисида маълумот алмашиш.
7. Халқаро даражадаги инвестицион, ҳамда беғараз техник ёрдам бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш.
8. Энергия ишлаб чиқариш учун водород технологиялари соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, саноат корхоналарининг ютуқларини намойиш этиш.
Халқаро тажриба ва тақдим этилган илмий асосланган натижалар асосида мамлакатнинг ёқилғи-енергетика мажмуасида паст углеродли, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси улушини ошириш ва умуман уни ривожлантириш бўйича Миллий дастурни ишлаб чиқишга асос яратилади.
Анжуманда иштирок этиш учун маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда
илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, докторантлар,
мустақил тадқиқотчилар, стажёр тадқиқотчилар, магистрантлар, бакалаврлар, шунингдек,
соҳа мутахассислари, муқобил ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги технологияларни
ишлаб чиқарувчилар таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |