Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ҲИМОЯ МАЙДОНЛАРИДА



Download 2,08 Mb.
bet78/111
Sana23.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#181567
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   111
Bog'liq
ТБ ва ПТБ(1)(1)

23.3. ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ҲИМОЯ МАЙДОНЛАРИДА
ИШЛАШГА ИЖОЗАТ БЕРИШ
23.3.1. Кабел тармоқларини ҳимоя майдонларида иш бажариш учун берилган рухсатномада (далолатнома-ижозатда) кабел тармоғининг жойлашиши ва ётган чуқурлиги кўрсатилиши зарур.
23.3.2. Эксплуатация корхонасининг ходимларидан тайинланган ишлашга ижозат берувчи кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг ҳимоя майдонидаги, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи устунлари оралиғидаги ишларга қурилиш-монтаж ташкилоти ҳар бир бригадасидаги жавобгар иш бажарувчини ишлашига алоҳида-алоҳида ижозат бериши шарт. ¡чириб қўйилган электр узатиш тармоғининг ҳимоя майдонидаги бошқа ишларга қурилиш-монтаж ташкилотининг жавобгар иш раҳбарини ишлашига ижозат бериши зарур. Қолган ходимларни ишлашларига эса жавобгар иш раҳбарининг ўзи ижозат бериши керак.
23.3.3. Ҳаво электр узатиш тармоқларида жавобгар иш бажарувчиларни ишлашларига ижозат беришда ишлашга ижозат берувчи ҳар бир бригада ишлаётган участкага биттадан ерга улагич қўйиши зарур, жавобгар иш раҳбарини ишлашига ижозат беришда эса иш бажарилиши керак бўлган жойга иложи борича яқин қилиб битта ерга улагич қўйиши керак.
23.3.4. Қурилиш-монтаж ташкилоти ишлаётган ҳаво электр узатиш тармоғи участкасига ерга улагични ўрнатишни ва олиб ташлашни эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга ижозат берувчи наряд билан бажарилиши шарт. Ерга улагични олиб ташлашга, уни ўрнатиш ҳақидаги топшириқни кўрсатмасдан, алоҳида наряд берилиши мумкин. Бунда бригада аъзоси сифатида қурилиш-монтаж ташкилотининг III группали ходими жалб қилиниши мумкин.
23.3.5. Кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоқларида эксплуатация қилувчи корхона томонидан тайинланган ишлашга ижозат берувчи иш жоиини тайёрлашда ушбу Қоиданинг 14.3.15. бандига асосан ерга улагич ўрнатган устунларга бир йўла байроқчалар ҳам қўйиши шарт. Байроқчалар ерга улагич билан бирга олиниши зарур.
23.3.6. Кабел тармоқларини ҳимоя майдонларида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин кабел тармоқларини эксплуатация қилувчи ходим назорати остида кабелларни жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун текшириб кўриш мақсадида ер юзасини очиш (шурф қазиш) ҳамда ер қазиш машиналарини ишлаш майдонини белгилаб қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ўрнатилиши зарур.
23.3.7. Кабел трассаларидан 5-метрдан кам масофада туриб ишлайдиган машина ва механизмлардан фойдаланиш, ер қазиш машиналарини эса кабел трассасининг ҳимоя майдони чегарасида ишлашига ижозат берилмайди. Отбойка болгаси билан кабел трассаси устидаги тупроқни 0,3-метр чуқурликгача юмшатишга рухсат этилади.
23.3.8. Кабелларни тешиш зарурати бўлганда бу иш наряд билан эксплуатация қилувчи корхона ходимларидан тайинланган ишлашга ижозат берувчи томонидан бажарилади. Бригада аъзоси сифатида қурилиш-монтаж ташкилотининг IV группали ходими жалб қилиниши мумкин.
23.3.9. Ер қазиш ишлари жараёнида ушбу ишни бажаришга берилган ҳужжатларда кўрсатилмаган кабел кўриниб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва уни сақлаб қолиш чоралари кўрилиб, бу ҳақда ер қазишга рухсат (далолатнома-ижозат) берган корхонага хабар бериш зарур.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish