Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ИШЛАР



Download 2,08 Mb.
bet59/111
Sana23.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#181567
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   111
Bog'liq
ТБ ва ПТБ(1)(1)

14.8. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ИШЛАР
14.8.1. Ердан изоляция қилинган мамақалдироқдан ҳимоя қилувчи троссга тушган ерга улагични улаш ва олишдан олдин тросс аввал ерга уланиши зарур.
14.8.2. Ҳаво электр узатиш тармоқларидаги 240 мм2 ва ундан йўғон симларда, 70 мм2 ва ундан йўғон троссларда одамларни сим ва тросс бўйлаб ҳаракат қилишларига рухсат этилади.
Ҳар бир фазаси кокилларга бўлинган сим ва тросслар бўйлаб ҳаракат қилганда, ходим ҳимоя камари арқонини уларга, махсус аравачалар ишлатилган тақдирда эса, аравачага маҳкамланган бўлиши зарур.
15. СИНАШ ВА ЎЛЧАШ.
15.1. БЕГОНА ТОК МАНБАИДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ БЕРИБ
СИНАШ
15.1.1. Синаш ўтказиш ишларига ижозат махсус тайёргарликдан ўтган ва ушбу боб талаблари бўйича билими текширилган ходимга берилади. Ишбошчи бундан ташқари тажрибали ходим назоратида бир ойлик амалий иш тажрибасидан (стажировкадан) ўтиши зарур.
15.1.2. Электр ускуналарида ва шу жумладан электр ускуналаридан ташқарида (ишлатилмайдиган электр ускуналарида, омборхонада, корхона майдонида, далада ва ҳоказоларда) кўчма синаш ускуналарини қўллаб синаш ўтказиш ишлари наряд билан бажарилиши шарт. Синаш ўтказишга ижозатни иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса ишбошчи беради.
Бундай ҳолларда синаш ўтказишга наряд ушбу ишлар зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим томонидан берилади.
Ускуналарни монтаж қилиш ёки таъмирлаш жараёнида ўтказиладиган синаш ишлари нарядни «қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган» деган сатрида қайд қилиниши шарт.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида синаш ишларини фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
15.1.3. Синаш ишларини таркибида IV группага эга бўлган ишбошчи, III группага эга бўлган бригада аъзоси, қўриқлаш учун қўйилган II группали ходим бўлган бригада амалга ошириши керақ
15.1.4. Синаш ишларини бажарувчи бригада таркибига тайёргарлик ишларини бажаришга жалб қилинадиган ва ускуна устидан назорат қилиш учун таъмирловчи ходимларнинг ишчилари киритилиши мумкин.
Ускунани монтаж қилиш ёки таъмирлашни бажарадиган бригада составига синаш ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ёки электролаборатория ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда синаш ишларига ишбошчи ёки унинг кўрсатмаси билан созлаш корхонаси ёки лаборатория ходимларидан IV группага эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади.
15.1.5. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналаридан ташқарида туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай ва сетка билан ёпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган доимий ўрнатилган синаш ускуналарида изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий бирданига синашдан ўтказиш ишларини амалдаги йўриқномага асосан III группага эга бўлган бир ишчи бажариши мумкин.
15.1.6. Синаш ўтказишга берилган наряд билан ишлашга ва унга тайёргарлик ишларини бажариш учун ижозат синаш учун мўлжалланган электр ускунада ишлаётган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан ва улар нарядларини ишга ижозат берувчига топширганларидан кейиигина берилади.
Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр ускуналарида ишбошчига бригадани иш жойидан чиқариб юборгандан кейин ишдаги танаффусни расмийлаштириб, нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish