Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/110
Sana30.05.2022
Hajmi1,74 Mb.
#620009
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi

 
Аҳолини рўхатга олиш 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 йилдаги
ПФ-5655-сон Фармони билан 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш 
тадбирларини ўтказиш белгиланди, унинг бажарилиши учун масъул бўлган 
Бош вазир бошчилигидаги Республика комиссияси тузилиб, аҳолини 
рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш, натижаларини умумлаштириш, 
қайта ишлаш ва эълон қилиш бўйича асосий чора-тадбирлар мажмуи 
тасдиқланди.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
73 
Давлат статистика қўмитаси томонидан "Аҳолини рўйхатга олиш 
тўғрисида" ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар ўн йилда камида 
бир маротаба ўтказиб бориш учун ҳуқуқий асослар яратилган ҳамда 
рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тамойиллари, ташкилий 
усуллари белгиланган. 
Ушбу Фармонга биноан, аҳолини рўйхатга олиш 2022 йил
ноябр-декабр ойларида, синов тариқасида рўйхатга олиш эса 2021 йил
1 июлга қадар ўтказилиши белгилаб қўйилган. Аҳолини рўйхатга олишга 
тайёргарлик кўриш даврига тахминан уч йилу тўққиз натижаларни қайта
ишлашга – икки йилу тўрт ой ажратилади. 
Қонун лойиҳаси Олий Мажлисга тасдиқлаш учун тақдим этилди. 
Ушбу қонун қабул қилингандан сўнг, ҳукуматнинг аҳолини рўйхатга олиш 
тадбирлари бўйича режаси, масъуллар ва ажратиладиган маблағлар 
миқдори кўрсатилган ҳужжати қабул қилинади. 
Аҳолини рўйхатга олишни тўғри ва сифатли ўтказиш ва тайёргарлик 
кўриш учун ҳукумат қонун ва қонуности ҳужжатларни қабул қилинишини 
тезлаштириши керак (рўйхатга олишни қоғозли шаклда ўтказиш 
тўғрисида қарор қабул қилинган). Шунингдек, қуйидаги йўналишларда 
ишларни оптималлаштириш керак: картография ишлари; анкеталарни 
тайёрлаш ва кўпайтириш; рўйхатга олишда вақтинча иштирок этувчи 
ходимларни ёллаш ва ўқитиш; маълумотларни қайта ишлаш ва алоқа 
ускуналарини сотиб олиш; аҳолини синов тариқасида рўйхатга олишни 
ўтказиш; 
тарғибот-ташвиқот 
кампаниясини 
ўтказиб 
бориш; 
молиялаштириш манбалари ва рўйхатга олиш тадбирлари бюджетини 
ҳал қилиш. 
1989 йилда Ўзбекистонда ўтказилган сўнгги аҳолини рўйхатга 
олишдан буён бу борада институционал хотира қолмаган, Давлат 
статистика қўмитаси персонали эса тайёргарлик кўриш ва амалга 
ошириш жараёнини бошқариш, мувофиқлаштириш учун етарлича 
бошқарув ва техник салоҳиятга эга эмас.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
74 
ЮНФПА маслаҳатлашув ва керакли ҳужжатларни (қонун лойиҳаси, 
аҳолини рўйхатга олиш режаси) тайёрлашга техник кўмлакашиш 
мақсадида халқаро экспертларни жалб этишни таклиф қилди
ва бу борада Тошкент шаҳрида бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Шу билан бирга, ЮНФПА Давлат статистика қўмитаси ходимларини
чет элда ўтказиладиган йиғилишлар, тренинглар ва синов тариқасида 
аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида кузатувчи сифатида иштирок этиш 
учун хизмат сафарларига юборишга кўмаклашиб келмоқда. 
Давлат статистика қўмитасида рўйхатга олиш масалаларини 
тайёрлаш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланадиган ходимлар жуда 
кам. Улар турли хил бўлинмалардан келиб, ишга кўмилиб кетган бўлади. 
Юқорида айтиб ўтилган халқаро маслаҳатчилар Давлат статистика 
қўмитаси таркибида етарли миқдордаги ходимларга эга бўлган 
ихтисослаштирилган бўлинма тузишни тавсия этдилар. Аҳолини рўйхатга 
олиш тадбирларини сифатли ташкил этишлари учун рўйхатга олишнинг 
барча 
техник 
жиҳатларини 
ўз 
ичига 
олган 
ҳолда 
(мувофиқлаштирувчилар, 
молиячилар, 
АКТ, 
статистиклар, 
маълумотларни 
қайта 
ишлаш, 
картография 
ва 
бошқалар) 
салоҳиятларини ошириб боришлари лозим ва бунинг учун бошқа 
мамлакатларга ўқув-треннинг ва тажриба алмашиш бўйича хизмат 
сафарларини уюштириб бориш керак. Бундай ихтисослаштирилган 
бўлим ҳали ташкил қилинмаган. 
Давлат статистика қўмитаси умумий раҳбарликни таъминлаш учун 
зудлик билан аҳолини рўйхатга олиш бўйича Бош техник маслаҳатчининг 
(хорижий эксперт) ёрдамига муҳтож. Асосий қарор қабул қилувчилар 
билан танишиш учун маслаҳатчини Давлат статистика қўмитасига 
бириктириб қўйиш лозим. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган турли 
соҳаларда техник мутахассислар талаб қилинади. 
Аҳолини рўйхатга олишнинг барча техник жиҳатларини синаб кўриш 
ва баҳолаш учун синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни 2021 йил
1 июлгача якунлаш керак.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
75 
Ҳозирги босқичда ҳали ҳам қийинчиликлар ва муаммоларни 
аниқлаш, шунингдек 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида рўйхатга 
олишни ўтказиш учун ишлаб чиқилиши кўзда тутилган режаларга 
ўзгартириш киритиш имконияти мавжуд. 
2022 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш концепцияси ва уни амалга 
ошириш бўйича ҳаракатлар режаси ҳукумат томонидан 2019 йил
5 февралда тасдиқланган. Концепцияга кўра, рўйхатга олиш уч босқичда 
ўтказилади:
Биринчи босқич
(тахминан уч йил): аҳолини рўйхатга олишни 
ташкил 
этиш, 
ўтказиш 
тамойиллари, 
услубий 
асосини 
ва 
молиялаштириш манбаларини белгилаб берадиган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, чунончи: аҳолини синов 
тариқасида рўйхатга олишни ташкил этиш, карталаш ва уйларнинг 
рўйхатини тузиш, автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизимини яратиш, 
аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш шакллари ва жойларини тайёрлаш, 
ўқитиш ва салоҳиятни ошириш бўйича фаолият. 
Иккинчи босқич
(10 кундан 60 кунгача): аҳолини рўйхатга олишни 
ўтказиш. 
Учинчи босқич
(икки йилдан уч йилгача): бирламчи маълумотларни 
кайта ишлаш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки якунларини олиш, 
аҳолини рўйхатга олиш якунларини тарқатиш. 
Малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ва АКТнинг етарли 
даражада ривожланмаганлиги Давлат статистика қўмитасининг аҳолини 
рўйхатга олишни ташкил этишдаги асосий қийинчиликлари сифатида 
кўриш мумкин. Бундан ташқари, узоқ муддатли асосда халқаро экспертни 
жалб қилиниши ҳаракатлар режасида назарда тутилган тадбирларни 
самарали амалга ошириш учун жуда муҳимдир. 
 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
76 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish