Ўзбекистон республикаси давлат статистика қЎмитаси кадрлар малакасини ошириш ва


Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/68
Sana16.03.2023
Hajmi1,62 Mb.
#919600
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68
Bog'liq
Maruza matni1

Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш. 
Бухгалтерия 
ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ҳамда 
ишончлилиги 
активлар 
ва 
мажбуриятларни 
мажбурий 
тарзда 
инвентаризациядан 
ўтказиш 
орқали 
тасдиқланади. 
Инвентаризация 
объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича 
бухгалтерия ҳисоби стандартида белгиланади. 
Товар - моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг 
пасти бўйича - баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх (сотиб олиш 
нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (реализация 
қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади. Асосий воситалар ва 
номоддий активлар уларнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати бўйича 
ҳисобга олинади. Асосий воситалар ва номоддий активлар қийматини 
ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ қоплангунига ёки объект 
ҳисобдан чиқиб кетгунига қадар эскиришни (амортизацияни) ҳисоблаш йўли 
билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга 


14 
топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати 
амортизация қилинмайди. 
Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ 
ҳисобга олинади. Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда 
ифодаланган ҳолда акс эттирилади. Суд қарори бўйича юзага келган 
мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади. Шартли активлар ва 
мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади. 
Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет 
ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади. 
Бухгалтерия ҳисоби миллий валютада - сўмда юритилади. 
Даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан 
қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия 
ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади. Ўзбекистон Республикаси 
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 
ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар бюджет тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади. 
Хусусий капитал устав фондидан (устав капиталидан), қўшилган, 
захира капиталидан ва тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.
Устав фонди
(устав капитали) таъсис ҳужжатларида белгиланган 
ҳиссаларнинг (пулда ифодаланган ҳолдаги) йиғиндисини акс эттиради. Устав 
фондига (устав капиталига) ҳиссалар шаклида киритиладиган моддий ва 
номоддий активлар таъсисчилар (иштирокчилар) ўртасидаги келишувга кўра 
баҳоланади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, баҳоловчи ташкилот 
томонидан баҳоланиши керак. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish