Талаб қилинади:
1.Берилган маълумотлар асосида даромад ва харажат счётларни ёпиш бўйича
ёпиладиган ўтказмалар тузинг.
2.Ҳисобот даври учун молиявий натижани аниқланг ва аниқланган натижага
бухгалтерия ўтказмасини тузинг..
3.Бажарилган ҳисоб-китобларни тушунтириб беринг.
115
9 МАВЗУ:
СТАТИСТИКА ТИЗИМИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШДА
АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Ташкилотлар бухгалтериясини юритишда ахборот коммуникация
технологияларини қўллаш. Банк хужжатларини киритиш. Материаллар билан
боғлиқ операцияларни киритиш. Ходимларга ҳисобланадиган иш ҳақи ва
бошқа тўловлар ҳамда улардан ушланадиган ушланмаларни киритиш.
Кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобварақ фактураларни киритиш. Бошқа
ахборот манбаларини киритиш ва чоп этиш.
116
10 МАВЗУ:
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ТИЗИМИДА ЧОРАКЛИК ВА ЙИЛЛИК
СОЛИҚ ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ВА
ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ.
Ташкилотлар мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ, бюджет ва
бюджетдан ташқари маблағлар ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик
молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда молиявий ҳисоботлар деб
юритилади) тузади ва топширади.
Йиллик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1
январь ҳолатига тузилади. Чораклик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилининг
1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, ойлик молиявий ҳисоботлар ҳисобот
ойидан кейинги ойнинг биринчи санаси ҳолатига тузилади.
Ташкилотлар сет, штат ва контингентлар режаларининг бажарилиши
тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ тузади ва топширади.
Ташкилотлар томонидан топшириладиган йиллик молиявий ҳисоботлар
таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-шакл) (мазкур Қоидаларнинг 1-иловаси);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) (мазкур
Қоидаларнинг 2-иловаси);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумот (мазкур
Қоидаларнинг 3-иловаси);
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул
маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси);
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур
Қоидаларнинг 5-иловаси);
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган
маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси);
117
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот (мазкур
Қоидаларнинг 7-иловаси);
Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот (мазкур
Қоидаларнинг 8-иловаси);
Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур
Қоидаларнинг 9-иловаси).
Агарда, ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ ҳисобот даврида маҳсулот
(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятларини амалга оширса, у
ҳолда ушбу фаолиятлари бўйича белгиланган тартибда ва муддатларда молия
органларига Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар
(рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган Молиявий
натижалар тўғрисида ҳисоботга (2-сон шакл) мувофиқ ҳисобот тақдим
қиладилар.
Ташкилотлар
томонидан
топшириладиган
чораклик
молиявий
ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-шакл);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул
маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган
маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот.
Йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларга тушунтириш хати илова
қилинади. Тушунтириш хатида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
бўйича харажатлар сметаси ижроси жараёнига таъсир қилган асосий
омиллар, жумладан, бюджетдан ажратилган маблағларнинг иқтисод
118
қилиниши сабаблари (таҳлиллари) (агарда иқтисод қилинган бўлса),
дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг вужудга келиш сабаблари ва вақти,
йўл қўйилган муддати ўтган қарздорликни ундириш бўйича кўрилган
чоралар, қонунчиликка мувофиқ ташкилотларга солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ва уларнинг сарфланиши тўғрисида
маълумотлар, шунингдек ҳисобот даврида кирим қилинган ва сарфланган
қоғоз тўғрисидаги маълумотлар, камомади аниқланган ва ўғирланган пул
маблағлари ва бошқа товар-моддий қимматликлар суммаси ва ҳисоботлар
билан боғлиқ бўлган бошқа тушунтиришлар келтирилади. Бундан ташқари,
ҳисобот йилининг биринчи чораги бўйича молиявий ҳисоботларга
тушунтириш хатида асосий воситалар ва бошқа активларни (жумладан,
тугалланмаган қурилиш ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни) қайта баҳолаш
бўйича ахборотлар очиб берилади.
Тушунтириш хати ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари (биринчи
имзо ҳуқуқидан фойдаланувчи шахс), ташкилот бош ҳисобчиси ёки унинг
ўринбосари (иккинчи имзо ҳуқуқидан фойдаланувчи шахс) ҳамда молия-
иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ ҳолда режа-иқтисод
бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ва ташкилотнинг асосий муҳри
билан тасдиқланади.
Ташкилотлар томонидан топшириладиган харажатлар сметаси ижроси
ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл) мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига
мувофиқ тузилади.
Бюджет ташкилоти бўлмаган, аммо бюджетдан маблағ олувчи
ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (тегишли
ҳудудий молия органларига) ҳар ойда харажатлар сметаси ижроси ҳақида
ойлик ҳисоботни (1-ОХ шакл) ҳамда чорак (йил) учун харажатлар
сметасининг ижроси ҳақида ҳисоботни (2-шакл) мазкур Қоидаларнинг
талабларига мувофиқ ҳолда тақдим қиладилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи
ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан
119
маблағ олувчи ташкилотлар томонидан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда тегишли ҳудудий молия
органларига харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл)
тақдим қилинмайди.
Бунда, харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисоботни (1-ОХ
шакл) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилувчи
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи
ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
томонидан тасдиқланади.
Молиявий ҳисобот шаклларидаги барча реквизитлар ва назарда тутилган
кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Ташкилотларда тегишли активлар,
пассивлар ва операцияларнинг мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда
(сатрлар, устунлар) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун)
устидан чизиб қўйилади.
Молиявий ҳисоботлар шакллари (жамланма ҳисоботлардан ташқари)
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат
рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган 308-
сон шаклдаги "Бош журнал китоби" (кейинги ўринларда "Бош журнал
китоби" (308-шакл) деб юритилади) ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари
маълумотлари асосида тузилади.
Молиявий ҳисоботлар шаклларининг манзил (уст) қисми қуйидаги
тартибда тўлдирилади:
"Ташкилот" реквизитида ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилади;
"Бўлим, кичик бўлим, боб" реквизитида ташкилотнинг бюджет
таснифига мувофиқ ташкилий ва вазифа жиҳатидан бўлиниши
(белгиланиши) кўрсатилади;
"Ҳисобот даври" реквизитида ҳисобот тузилаётган тегишли давр (йил,
чорак, ой) кўрсатилади;
120
"Бюджет тури" реквизитида ташкилот томонидан Ўзбекистон
Республикаси бюджет таснифига мувофиқ маблағлар манбаи ва ташкилот
тақдим этадиган ҳисобот бўйича бюджетлар даражаси кодлари кўрсатилади;
"Ўлчов бирлиги" реквизитида ҳисобот тузилаётган ўлчов бирлиги
келтирилади.
2016 йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳридаги "Пойтахт" бизнес
марказида корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бухгалтерлари учун
"Солиқ ҳисоботи шаклларига киритилган ўзгартиришлар ва кичик бизнесга
солиқ солиш билан боғлиқ долзарб масалалар" мавзусига бағишланган
семинар бўлиб ўтди.
Тадбир "EREPORT" лойиҳаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ва
Давлат-тижорат "Халқ банки" мутахассислари билан ҳамкорликда ташкил
этилди.
Маълумки, жорий йилнинг I чораги учун навбатдаги солиқ ҳисоботининг
топширилишига ҳам оз муддат қолди. Бунда хатоликка йўл қўймаслик
учун солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда барча жиҳатларни
ҳисобга олиш жуда муҳим. Шунинг учун ҳам ушбу семинарнинг ўз
вақтида ташкил этилганлиги ва унинг кун тартибига долзарб масалалар
киритилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Семинар
эркин
интерактив
суҳбат
шаклида
ўтказилиб,
иштирокчиларга мутахассислар томонидан амалиётда юзага келадиган
ҳолатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
Тадбирда мутахассисларга кўп тармоқли ташкилотларда ягона солиқ
тўловини ҳисоблаб чиқаришда имтиёз ва преференцияларни қўллаш
тартиби билан боғлиқ мавзуда кўплаб саволлар берилди.
121
Асосий диққат-эътибор муайян фаолият турлари бўйича имтиёзларни
қўллаш мезонларига қаратилди. Хусусан, агар ягона солиқ тўлови
тўловчилари турли тоифадаги солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона
солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан
шуғулланса, улар мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритиши
ҳамда ягона солиқ тўловини солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари
учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши лозим. Таъкидланганидек,
бунда бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ягона
солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.
Тадбир давомида жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғини ҳисоблаб чиқаришда имтиёзларни қўллаш ва жисмоний шахслар
томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг тақдим
этилиши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди.
Кўриб чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига
жойлаштирилган ва айни пайтда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигига йўналтирилган солиқ ҳисоботи
шаклларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам тадбир
иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Чунки солиқ тўловчилар жорий
йилнинг I чораги учун ҳисоботни ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган
солиқ ҳисоботи шакллари бўйича топширадилар.
Шунингдек, тадбирда Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича
солиқ ҳисоботи шакли юзасидан ҳам кўплаб саволлар берилди. Энди (2016
йилнинг 1 январидан бошлаб) мазкур ҳисобот шакли аввалгидек ҳар
чоракда эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 309-
моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, ҳар ойда тўлдирилади.
Айни пайтда мазкур шаклнинг www.hisobot.soliq.uz сайтида ҳамда
"EREPORT" дастурининг "Солиқ ва молиявий ҳисобот" бўлимида тавсия
сифатида жойлаштирилганлиги айтиб ўтилди. Солиқ тўловчилар ушбу
122
шаклни жорий йилнинг январь ойи учун тўлдириб топширдилар, энди эса
жорий йилнинг февраль ойи учун тўлдириб топширмоқда.
Таъкидланганидек,
"EREPORT"
дастури
ёрдамида
электрон
ҳисоботни
тўғри
тўлдириш,
жўнатиш,
қонунчилик
юзасидан
тушунтиришларни ўз вақтида олиш, тадбиркорлик субъектларида бизнес
юритиш жараёнида юзага келадиган кўплаб саволларга тезкор жавоб олиш
имкониятлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |