Бунда буюртма берувчи ташкилотчига қиёслаш ва/ёки калибрлаш тамғаларини тайёрлаш учун тайёрланадиган тамғалар кўриниши, шакли, ўлчамлари кўрсатилган расмлар, ушбу стандартнинг 4, 5 ва 6 бўлимлари талабларига мувофиқ тайёрлаш материалига эга рўйхат илова қилинган талабномани юбориши керак. - Бунда буюртма берувчи ташкилотчига қиёслаш ва/ёки калибрлаш тамғаларини тайёрлаш учун тайёрланадиган тамғалар кўриниши, шакли, ўлчамлари кўрсатилган расмлар, ушбу стандартнинг 4, 5 ва 6 бўлимлари талабларига мувофиқ тайёрлаш материалига эга рўйхат илова қилинган талабномани юбориши керак.
- Ташкилотчи олинган талабномаларни таҳлил қилади, метрология хизматларига шифрларни, металл тамғаларга тартиб рақамларини, ўзи ёпишадиган лейблларга, пластик пломбаларга рақамли кодларни беради ва уларнинг тайёрланишини ташкиллаштиради.
Қиёслаш тамғаларини ҳисобга олиш, фойдаланиш тартиби ва сақланиш ҳолати ҳар чоракда раҳбарият ёки у ваколат берган шахс томонидан текширилади. Текшириш натижалари қиёслаш тамгаларини ҳисобга олиш, бериш ва олиш журналига киритилади. - Қиёслаш тамғаларини ҳисобга олиш, фойдаланиш тартиби ва сақланиш ҳолати ҳар чоракда раҳбарият ёки у ваколат берган шахс томонидан текширилади. Текшириш натижалари қиёслаш тамгаларини ҳисобга олиш, бериш ва олиш журналига киритилади.
- Журналнинг тавсия этилган шакли С иловада берилган.
- Қиёслаш тамғаларини беришда ва қабул қилишда уларга туширилган белгиларнинг сақланганлиги, каучукли тамғаларнинг ёпиштирилган жойлари мустаҳкамлиги, пломбалагичларнинг созлиги текширилади.
- Метрология хизматларининг раҳбарлари бир кун давомида ёзма равишда қиёслаш (калибрлаш) тамғасининг бузилганлиги ёки йўқотилганлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак.
- Қиёслаш тамғасининг бузилиши ёки йўқотилиши факти бўйича расмий текширув белгиланади.
10 Қиёслаш ва калибрлаш тамғаларини бекор қилиш - 10 Қиёслаш ва калибрлаш тамғаларини бекор қилиш
- Қиёслаш ва калибрлаш тамғаларини қўллаш йили ўтгандан сўнг ёки тамғаланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш тўхтаганда, қиёслаш ва калибрлаш тамғалари бекор қилиниши (улардаги расмлар йўқотилиши) лозим.
- Давлат метрология хизмати органлари томонидан қўлланадиган қиёслаш тамғаларини бекор қилиш марказлаштирилган тартибда “Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади.
- Қиёслаш ва калибрлаш тамғаларини бекор қилиш тартиби "Ўзстандарт" агентлиги билан келишилган ҳолда. қиёслаш ва калибрлаш ишларини ўтказишга аккредитатланган юридик шахс томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |