Ўзбекистон республикаси давлат стандарти ахборот



Download 200,88 Kb.
bet16/18
Sana09.07.2022
Hajmi200,88 Kb.
#766361
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
O‘z DSt ISOIEC 27033-5 2016

VPN техник аспектлари





        1. Назорат

Хавфсиз VPN ни жорий этишга эришиш учун уларнинг мақсадларида аниқланган элементларни тизимли кўриб чиқиш зарур. Ҳусусан, қуйидаги аспектлар кўриб чиқилиши керак:

  • узатиш протоколини танлаш;

  • ускуна ва ДТ;

  • VPN қурилмаларини бошқариш;

  • VPN хавфсизлиги мониторинги.

Ушбу аспектларнинг ҳар бири 10.5.2 - 10.5.3 да келтирилган.


        1. VPN қурилмаларини бошқариш


VPN қурилмалари бошқарилувчи бўлиши керак. VPN қурилмаларини бошқариш – ушбу атама VPN қурилмаларини ўрнатиш ва мониторинг қилиш учун зурур жараёнларни белгилаш учун қўлланилади. VPN қурилмасини созлаш ҳар қандай бошқа тармоқ қурилмаси бўлгани каби, тармоқ конфигурациясидан ва керакли порт/иловадан фойдаланишдан, сертификатларни ўрнатиш (масалан, юқори даражадаги VPN тармоғи учун) ва VPN қурилмаларини узлуксиз мониторинг қилишдан иборат. CD-ROM, дисклар ва ҳ.к. каби, портатив қурилмалардан фойдаланувчи VPN назорат остида бўлиши керак, масалан, кирим ва чиқим журналларини яратиш орқали, шунингдек, муддати тугаши санаси/вақти ёки фойдаланишлар сонининг чекланиши каби портатив қурилмалардан такроран фойдаланишни чеклашни жорий этиш орқали.


        1. VPN хавфсизлиги мониторинги


Ҳусусан, корпоратив тармоқда масофадан фойдаланиш каналларини ташкиллаштириш учун VPN тармоқларидан фойдаланиш тармоқ хавфсизлигини бошқариш доирасида аниқланган муаммолар билан бириктирилиши мумкин, агар корпоратив тармоқ бошқарилмаса ва назорат қилинаса. Бузғунчилар фойдаланиши учун қулай бўладиган, тақдим этилган тармоқда хавфсиз бўлмаган маршрутни олдини олиш учун тоннелга, унинг охирги нуқталарига, шунингдек, ушбу тоннелдан ўтувчи маълумотлар ва кодларга эътиборни қаратиш керак.
Бошқариш воситалари ҳамда VPN тармоғи самарали бўлиб қолиши учун, шу жумладан, тармоқ маъмури пайдо бўлган ёки тахмин қилинган ахборот хавфсизлиги инцидентларини аниқлай олиши ва таъсир этиши учун тармоқ хавфсизлиги тизимли мониторингини амалга ошириш зарур.
Қўшимча равишда қуйидаги келтирилган тадбирларнинг бири ёки бир нечтаси амалга оширилиши керак:



  • бостириб киришларни аниқлаш тизим(лар)и;

  • хавфсизлик/инцидент сигнализацияси;

  • назорат журналларини юритиш/аудит қилиш;

  • доимий назорат;

  • фойдаланувчиларни ахборот хавфсизлиги инцидентларини ошкор этишга ва улар тўғрисида хабардор этишга ўқитиш.

Тармоқ хавфсизлиги – бу динамик жараён эканлигини тушуниш зарур, шунинг учун хавфсизлик хизмати ходимлари хавфсизлик, VPN ва техноло- гияларни қўллаб-қувватлаш соҳасида содир бўлаётган ҳодисалар тўғрисида хабардор бўлишлари, шунингдек, улар етказиб берувчилар/ишлаб чиқарувчилардан олиш мумкин бўлган энг охирги патчлар ва хавфсизлик тизимларини тўғирлашларидан фойдаланишлари муҳим.



    1. Download 200,88 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish