Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг



Download 151,27 Kb.
bet1/8
Sana19.11.2022
Hajmi151,27 Kb.
#868819
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3077 11.10.2018




[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3077]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
2018-65-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига
ИЛОВА
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Кўчмас мулк ижара шартномалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.
3. Жисмоний шахслар томонидан Уй-жойни ижарага бериш шартномалари мазкур Низомнинг 1-иловасидаги намунавий шаклга мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.
4. Тарафларнинг келишувига биноан Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш ва коммунал тўловлар учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини қайд қилиш далолатномаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Уй-жойни ижарага бериш шартномаларига илова қилиниши мумкин.
2-боб. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарорига (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
8. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.
3-боб. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш
9. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети (бундан буён шахсий кабинет деб юритилади) орқали электрон тарзда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ижарага берувчи томонидан шахсий кабинет орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ сўровнома тўлдирилади ва унга кўчмас мулк ижара шартномаси ҳамда ижарага берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси бириктирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
11. Давлат солиқ хизмати органи томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилганда реал вақт режимида, қоғоз шаклида тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасининг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.
12. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш рад этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
4-боб. Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ва уни мажбурий ҳисобга қўйиш
14. Кўчмас мулк ижара шартномаси шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин бекор бўлади.
Кўчмас мулк ижара шартномаси суд тартибида бекор бўлганда, ижарага берувчи суд қарорини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши лозим.
Тарафларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш учун тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарафларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
15. Ижарага берувчи кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун ўзининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровномани электрон тарзда юборади. Бунда сўровномага кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишув бириктирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органига қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
17. Давлат солиқ хизмати органи томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг шахсий кабинет орқали электрон тарзда юборилганда реал вақт режимида, қоғоз шаклида тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома давлат солиқ хизмати органлари томонидан ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.
18. Давлат солиқ хизмати органи сўровномага асосан кўчмас мулк ижара шартномасининг бекор қилинганлиги тўғрисида ўзининг ахборот тизимига тегишли ўзгартиришларни киритади.
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Ж. ҚЎЧҚОРОВ
2018 йил 15 август,
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
2018 йил 7 август,
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 10 август,
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 151,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish