дастурлари. Услубиѐтнинг бу бўлимида тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув
ва қонунда назарда тутилган бошқа чораларнинг мақбул тавсиялари баѐн
қилинади. Тергов қилиш дастурлари услубиѐтларнинг энг муқим
қисмларидан бўлиб, типик тергов вазиятлари ва версияларини ҳисобга олган
ҳолда, босқичма-босқич асосда (айниқса жиноят пайқаб қолингани
туғрисидаги дастлабки ахборот олинган пайтдан эътиборан тергов
қилишнинг дастлабки босқичи учун батафсил) тузилади.
Жиноятчи аниқланмаган; жиноятчи жиноят устида қўлга туширилган;
жиноят иши тезкор-қидирув фаолияти жараѐнида аниқланган маълумотларни
ҳисобга олган ҳолда қўзғатилган; жиноятчи айбини тан олиб келган ва бошқа
шу сингари тергов вазиятлари учун тергов қилиш дастурлари
криминалистика адабиѐтларида айниқса кўп келтирилади.
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш учун айниқса хос
бўлган дастлабки ва ундан кейинги тергов ҳаракатларига тайѐргарлик
кўриш ҳамда уларни ўтказиш тактикаси ўзига хос хусусиятларининг
тавсифи. Умумий тактик қоида ривожлантирила бориб, бу ерда мазкур
турдаги жиноятларни тергов қилиш учун айниқса хос бўлган тергов
ҳаракатларини ва қонунда назарда тутилган бошқа чораларга тайѐргарлик
кўриш ҳамда уларни ўтказиш тактикаси ўзига хос хусусиятларининг тавсифи
берилади.
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда терговчилар ва
суриштирувчиларнинг жиноятларни олдини олишга доир фаолиятига
тайѐргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш ўзига хос хусусиятларининг
тавсифи. Жиноят судлов ишларини юритишнинг асосий вазифаларидан бири
бўлгани ҳолда, жиноятларнинг олдини олиш жиноий хуқуқбузарликларни
тергов қилиш чоғида ҳам амалга оширилади. Жиноятларни очиш ва тергов
қилишни амалга оширувчи терговчилар ва суриштирувчиларнинг иш
юритувидаги жиноят ишларида қидирувни ташкил этишни профилактикадан
(олдини олиш тадбирларидан) фаркуташ, давомли жиноятнинг пайини
қирқишни айбдорнинг қилмишини фош этувчи далилларни тўплашдан
ажратиш нафақат қийин, балки баъзан имконсиз ҳамдир.
Шу сабабли мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда жиноятларни
олдини олишга доир тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
хусусиятларининг
тавсифи
криминалистик
услубий
тавсияларнинг
якунловчи қисми ҳисобланади.
Шу тариқа, хусусий криминалистик услубиѐтлар ҳар хил турдаги
жиноятларни тергов қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича
назарий қоидалар ҳамда амалий тавсиялар мажмуидан иборатдир. Бироқ улар
муайян жиноятни тергов қилиш учун маслаҳатлар бермайди ва бера олмайди,
яъни улар ҳаѐтдаги барча ҳолатлар учун андоза эмас. Уларда жиноятларнинг
бирон-бир турини (куринишини) очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини
олишда терговчи фаолиятининг хусусиятларини акс эттирувчи умумий
тавсияларгина мавжуд бўлади.
Хусусий криминалистик услубиѐтлар жиноятларнинг имкони борича
самаралироқ тергов килинишига кўмаклашиши учун терговчилар терговнинг
мумкин қадар тўлиқ тезкор ва ҳолисона бўлишига эришган ҳолда ишлаб
чиқилган тавсиялардан ижодий фойдалана олишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |