Икки объектнинг бир-бирига таъсир этиши натижасида контакт бўлган
майдон ичидаги ўзгариш
локал изни ва майдон ташқарисида бўлган
ўзгаришлар
периферия изларини ҳосил қилади.
Шу изларнинг ҳосил бўлишида албатта иккита объект иштирок этиши
шарт. Яъни, из қолдирувчи ва из қабул қилиб олувчи объектлар.
Жиноий ҳодиса билан боғлиқ бўлган барча излар - қолдиқ моддалар,
турли ўзгаришлар, объектнинг бўлаклари ва шу кабиларни ўз ичига олади.
Из ҳосил қилувчи предмет – буюмнинг ташқи индивидуал тузилиши акс
этган изларгина трасологик текширув предмети бўла олади. Бу
масала
трасологиянинг асосий вазифаси бўлган объектларнинг излари асосида унинг
айнанлигини ѐки маълум бир гуруҳ (тур)га мансублигини аниқлаш
тушунчасидан келиб чиқади.
Криминалистик
техникада
трасологик
изларни
таснифлаш,
идентификация ўтказиш масалалари даставвал проф. Б.И.Шевченко
томонидан ўрганилиб, трасологик идентификация фақат жисмларнинг ташқи
тузилиши бошқа объектларда акс этган тақдирдагина амалга оширилиши
мумкинлиги таъкидланган.
Трасологик изларнинг таснифи уларни ҳосил қилувчи объект турлари
бўйича ҳам хилма-хилдир.
Одамнинг қўл, бармоқ, яланг оѐқ излари, бунга пойабзал,
транспорт
воситалари протекторидан қолган изларни ҳам киритиш мумкин. Баъзан тиш
ва лаб излари ҳам учрайди.
Жиноий ҳаракатни содир этишда турли тўсиқларни бўзиш учун асбоб-
қуроллар ишлатилади, бўларни бўзиш қуролларидан қолган излар деб
аталади.
Транспорт воситасининг ғилдираклари ва турли қисмларидан
қоладиган излар ҳам бор.
Экспертиза текширувлари ҳам ана шу гуруҳларга тегишли бўлган
изларнинг хусусиятига қараб ўтказилади. Объектлардаги изларнинг ҳосил
бўлиш механизмини ва из қолдирган объектларнинг айнанлигини аниқлаш
трасологик текширув орқали бажарилади.
Изнинг ҳосил бўлиш хусусияти унинг аломатлари, шакли, ўлчови,
қолдиқлари ва бошқаларини ўрганиш орқали аниқланади. Мазкур
текширувга бевосита изни ўзида акс эттирган объектни ўрганиш
билан
эришилади. Объектнинг фотосурати, нусхаси фақат ѐрдамчи восита ролини
ўйнайди. Шу билан бирга жиноий иш материалларини кўздан кечириш
баѐнномаси, фотосуратлари ва чизмалари текширувни бир мунча
енгиллаштиради.
Объектларнинг қайси гуруҳга мансублигини аниқлаш айнанлик
масаласини ҳал этишда биринчи босқич бўлиб хизмат қилади. Қайси гуруҳга
мансублик текшираѐтган объектларнинг
изда акс этган умумий тузилиши,
ўлчови ва бошқа умумий аломатлари орқали аниқланади.
Объектларнинг айнанлигини белгилаш трасологик текширувнинг
асосий вазифасидир. Бу текширув натижасида топилган (ҳосил бўлган)
изнинг муайян объектдан қолганлиги аниқланади. Объектларнинг ўзаро
таққослаш орқали текшириш жисмнинг қайси гуруҳга мансублиги ва
айнанлиги белгиланади.
Объектларнинг айрим бўлаклари асосида бир бутунни аниқлаш
масаласи ҳам трасологик экспертиза вазифасига киради. Жумладан, жиноят
қуроли сифатида транспорт воситасидан ажралиб тушган бир қисми (ѐн
кўзгиси, ѐритгич бўлаклари ва ҳ.қ.) ҳодиса жойида, иккинчи бўлаги эса
шубҳаланилган транспорт воситаси ѐки шахс ѐнидан (уйидан) топилиши,
ҳужжатнинг
йиртилган, кесилган бўлаклари, товар моддий бойликлари ва
ҳ.к., айрим бўлаклари асосида битта қуролга (буюмга) тегишли эканлиги
аниқланади.
Криминалистик трасологияни ўрганишдан мақсад - жиноятни очиш,
тергов қилиш, унинг олдини олиш ва жиноятнинг турли изларини топиш,
қайд этиш
усуллари ва усулларини ургатиш, дастлабки тадқиқот ўтказишда
улардан самарали фойдаланиш. Тергов қилинаѐтган ҳодисанинг ҳолатини
аниқлаш мумкинлигини белгилаш, изларни ўрганиш криминалистик
аҳамиятга эга. Бунда идентификацияли айнанлик ва диагностик вазифалар
ечилади.
Биринчисида гуруҳий тааллуқлилигини аниқлаш, излар қолдирилгани
бўйича объектни таққослаш ва уларни умумийлаштириш манбаи киради.
Бўзиш қурол тури излар бўйича аниқланади. Шу кўрсатгичлардан
фойдаланиб, жиноий қурол қидирилади. Қуролда айнанлик бузиш изига
қараб ўтказилади. Жиноят содир қилишда ишлатилган транспорт воситалари
русуми, қолдирилган излар ѐрдамида аниқланади.
Иккинчисида излар келиб чиқиши
механизмининг диагностик
вазифалари ечилади: тусик қайси томондан бўзилганлиги (ташқаридан ѐки
ичкаридан), транспорт воситасининг қайси томонга йуналтирилганлиги,
қайси усул билан қулф бўзилгани, транспорт воситасидаги давлат рақами
қайта уриб ўзгартирилмаганми, пломба бўзиб очилмаганми, қулф ўрнига
тузатилиб куйилмаганми, унинг қандай ҳолатдалиги ва берилган тавсиф
нисбатан ўзгартирилмаганми.
Do'stlaringiz bilan baham: