II. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
7. Давлат божхона қўмитаси органларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва белгиланган ваколатлар доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
республика бож сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашиш;
бож қонунларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш;
бож ишларини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишига кўмаклашиш;
хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
бож пошлиналари, солиқлар ва бошқа бож тўловларини ундириш;
республиканинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, валюта-молиявий муносабатларини бож-тариф тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқиш ва самарали қўллаш;
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона текширувини таъминлаш;
республиканинг божхона чегараси орқали товар обороти ўтишини жадаллаштиришга кўмаклашувчи шарт-шароитлар яратиш;
контрабандага, божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, республиканинг божхона чегараси орқали гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланган бадиий, маданий-тарихий ва археологик мерос буюмлари, интелектуал мулк объектлари ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш;
божхона статистикаси ва махсус божхона тизимини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини, манфаатдор вазирликлар ва идораларни божхона ишига тегишли масалалар бўйича ахборот билан таъминлаш;
божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва уни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадрлар тўғри танланиши ва жой-жойига қўйилишини, ДБҚ органлари шахсий таркиби хизмат тайёргарлиги ва интизоми юқори даражада бўлишини таъминлаш;
(7-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/672/1773-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона ташувчилари фаолияти, божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари иши, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ва божхона назорати остида қайта ишлов берилиши устидан назоратни таъминлаш;
(7-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/672/1773-сон)
божхона иши соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ва маслаҳатлар беришни ташкил этиш;
божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, божхона атрофи инфраструктурасини ривожланишига кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарорига асосан йигирма биринчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва тузилган халқаро шартномалар ва битимлар билан белгиланадиган бошқа вазифалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |