Олдинги таҳрирга қаранг. Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси амалга оширилганда 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёти дебетланади ва 180 000 «Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар» субсчёти (тайёр маҳсулот реализация қилинганда 163 000 «Тайёр маҳсулот» субсчёти) кредитланади, шунингдек бир вақтнинг ўзида 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланган ҳамда 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчёти кредитланган ҳолда маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси бўйича дебиторлик ҳосил қилинади.
(82-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Реализация натижасида кўрилган фойда ҳамда бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини сотишдан тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағларни 104 430 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётига йўналтиришдан аввал қуйидаги ўтказмалар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг. реализация натижасида олинган фойда бўйича 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланади;
(82-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини ҳамда номоддий активларни сотишдан тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар бўйича 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кердитланади.
Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) реализацияси жараёнида қўшилган қиймат солиғи тўловини амалга оширса қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:
бошқа маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчилардан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғи билан сотиб олинганда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғисиз кирим қилинади ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммасига 152 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 151 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётлари кредитланади;
реализация жараёнида қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётини дебетланади ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётини кредитланади. Бунда қўшилган қиймат солиғи бўйича 151 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётидаги дебиторлик 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётига ҳисобдан чиқарилади.
Аналитик ҳисоб реализация қилинган маҳсулотлар турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари белгиланган нормативлар асосида бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланса, маблағлар кирими 104 470 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг дебетида ҳамда 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича даромадлар ҳисоби бирламчи маблағлар тушумини ҳисобга олувчи бюджет ташкилотида юритилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари белгиланган нормативлар асосида бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимлиши 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётларида акс эттирилади.
83. 105 300 «Бюджет ташкилотларининг хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотларининг чет эл валютаси бўйича бюджетдан ташқари маблағлари бўйича операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу субсчётнинг дебет томонида бюджет ташкилотларнинг чет эл валютасидаги бюджетдан ташқари маблағларининг кирими, кредит томонида эса чиқими акс эттирилади.
105 300 «Бюджет ташкилотларининг хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари» субсчёти орқали амалга ошириладиган бухгалтерия ўтказмалари мос равишда 102 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» счётининг тегишли субсчётлари бўйича бир хилда амалга оширилади.
84. 107 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги маблағлари» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган чет эл валютаси бўйича операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу субсчётнинг дебет томонида чет эл валюталарининг кирими, кредит томонида чет эл валюталарининг чиқими акс эттирилади.
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ёки бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олишда 107 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги маблағлари» субсчётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредити бўйича бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштиради. Чет эл валютасини миллий валютага сотишда пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебети ва 107 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги маблағлари» субсчётининг кредити бўйича бухгалтерия ўтказмаси берилади.