Ўзбекистон республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли бҳС) «ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўҒрисида



Download 213,95 Kb.
bet12/88
Sana21.07.2022
Hajmi213,95 Kb.
#834009
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Олдинги таҳрирга қаранг.
65. 102 413 «Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар» субсчётида тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган тушумлар бўйича маблағлари ҳисобга олинади. Тиббиёт муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(65-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Мазкур субсчётга келиб тушган суммалар 102 413 «Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар» субсчётининг дебетига ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар», 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётларининг кредитига ёзилади.
Овқатланиш учун тўланган ҳақнинг фойдаланилмаган маблағлари тўловчига қайтарилганда 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 102 413 «Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар» субсчёти кредитланади.
Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар бўйича пул маблағлари ҳисобланганда 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 520 450 «Бюджет ташкилотлари томонидан стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчёти кредитланади.
66. 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётида бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулот (иш, хизмат) реализация қилишдан ҳамда бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини сотишдан тушумлар, шунингдек бюджет ташкилотларининг вақтинча ихтиёрида бўладиган ҳамда белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағлар ҳисоби юритилади.
Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ҳамда бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини сотишдан тушумларни кирим қилиниши 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» ёки 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар» субсчёти (тўловлар нақд пул ёки бюджет ташкилотига бириктирилган тўлов терминали орқали амалга оширилса) дебетида ҳамда 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» кредитида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси амалга оширилганда 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёти дебетланади ва 180 000 «Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар» субсчёти (тайёр маҳсулот реализация қилинганда 163 000 «Тайёр маҳсулот» субсчёти) кредитланади, шунингдек бир вақтнинг ўзида 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланган ҳамда 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчёти кредитланган ҳолда маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси бўйича дебиторлик ҳосил қилинади.
(66-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Реализация натижасида кўрилган фойда ҳамда бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини сотишдан тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағларни 102 401 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари» ёки 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётларига йўналтиришдан аввал қуйидаги ўтказмалар берилади:

Download 213,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish