Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини хисобга олувчи счётлар (9000)



Download 2,23 Mb.
bet83/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини хисобга олувчи счётлар (9000)


376. Тайёр махсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг кайтиши, сотиш ва бахолардан чегирмалар тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:
9010 “Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар”;
9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”;
9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”;
9040 “Сотилган товарларнинг кайтиши”;
9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”.


377. 9010 “Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр махсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблагларини хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади, бирок, олдинги хисобот даврларида олинган, аммо жорий хисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 “Бошка кечиктирилган даромадлар” счёти билан богланган холда акс эттирилади.
Махсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 “Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади.
Хисобот даврининг охирида 9010 “Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади.
378. 9040 “Сотилган товарларнинг кайтиши” счёти сотилган махсулот ва товарларнинг кайтишини хисобга олиш учун мўлжалланган. Бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини хисобга олувчи счётлар (9000) гурухига контр-пассив счёт хисобланади ва унинг дебет айланмаси махсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 “Сотилган товарларнинг кайтиши” счётининг дебетида кайтарилган товарлар киймати, тегишли: пул маблагларини хисобга олувчи счётлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан кайтарилган товарларнинг киймати; олинадиган счётлар билан - кайтарилган товарлар бўйича бекор килинган дебиторлик карзлари суммаси; тўланадиган счётлар билан - мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган карз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари хисобланган кўшилган киймат солиги, акциз солиги бўйича бюджетга тўловлар бўйича карзларни хисобга олувчи тегишли счётларнинг дебети ва пул маблагларини хисобга олувчи счётлар, олинадиган счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Кайтарилган махсулотлар ва товарларнинг таннархи ТМЗларни хисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ва сотилган махсулотлар ва товарларнинг таннархини хисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади.
379. 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счёти шартнома шартларига мувофик берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган махсулот (товар, иш, хизмат)ларда аникланган яроксизликлар ва хоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларни хисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини хисобга олувчи счётлар (9000) гурухига контр-пассив счёт хисобланади ва унинг дебет айланмаси махсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан богланган холда акс эттирилади
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини хисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик хисоб сотилган махсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг хар бир тури бўйича алохида юритилади. Бундан ташкари, аналитик хисобни сотувнинг географик сегментлари (худудлар) ва корхонани бошкариш учун зарур бўлган бошка сегментлар бўйича юритиш мумкин.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish