Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 2,23 Mb.
bet54/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счетларнинг богланиши

Дебет

Кредит

1

ТМЗнинг йўколиши ва бузилишидан камомадлар

5910

1010-2990

2

Асосий воситалар ва номоддий активларнинг йўколиши ва бузилишидан йўкотишлар

5910

9210, 9220

3

Айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган суммалар

4860, 4730

5910

4

Ундирилмаган суммалар хисобдан чикарилди, шунингдек камомадлар зарарга олиб борилди

9430

5910

5

Пул ўтказиш йўли билан бошка жорий активлар сотиб олинди

5920

5110

6

Хисобдор шахслар оркали бошка жорий активлар сотиб олинди

5920

4220-4290 6970

7

Бошка жорий активларнинг сарфланиши

Харажатларни хисобга олувчи счётлар

5920

УЧИНЧИ КИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР
VI-БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР

249. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


250. Чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли хисоб-китоб хужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини кайта хисоблаш йўли билан, сўмда хисобга олинади. Кредиторлик карзларини хисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича кайта бахолаганда вужудга келган курс фарклари 9540 “Валюталар курслари фаркидан даромадлар” (ижобий курс фарки бўлганда) ёки 9620 “Валюталар курслари фаркидан зарарлар” (салбий курс фарки бўлганда) счётига олиб борилади.


251. Ушбу бўлимда куйидаги счётлар бўйича хисоб юритиш тартиби ёритилади:
6000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар;
6100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар;
6200 - Кечиктирилган мажбуриятларни хисобга олувчи счётлар;
6300 - Олинган бўнакларни хисобга олувчи счётлар;
6400 - Бюджетга тўловлар бўйича карзларни хисобга олувчи счётлар;
6500 - Сугурта ва максадли давлат жамгармаларига тўловлар бўйича карзларни хисобга олувчи счётлар;
6600 - Таъсисчиларга бўлган карзни хисобга олувчи счётлар;
6700 - Мехнат хаки бўйича ходимлар билан хисоблашишларни хисобга олувчи счётлар
6800 - Киска муддатли кредитлар ва карзларни хисобга олувчи счётлар;
6900 - Турли кредиторларга бўлган карзларни хисобга олувчи счётлар.


1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)

252. Товар-моддий кийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:


6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;
6020 “Берилган векселлар”.

253. Пудратчи курилиш ва монтаж, илмий-тадкикот ва шу каби корхоналар бош пудратчи (бош корхона) хисобланса, ўз субпудратчиларига бўлган мажбуриятларини хам ушбу счётда акс эттиради.


254. 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти хакикатда келиб тушган ТМЗ ва бошка активлар, кабул килинган иш ва хизматларнинг кийматига ушбу кийматликларни ёки тегишли харажатларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда кредитланади.
Агар омборга келиб тушган моддий кийматликларнинг сифати, микдори, шунингдек, бахоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти билан богланган холда тегишли суммага кредитланади.
6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алохида юритилади.
255. 6020 “Берилган векселлар” счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошка активлар, кабул килинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар хисобга олинади ва уларни коплаш давригача хисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар копланишига караб улар пул маблагларини хисобга олувчи счётларнинг кредитидан 6020 “Берилган векселлар” ва 6920 “Хисобланган фоизлар” счётларининг дебетига хисобдан чикарилади.
6020 “Берилган векселлар” счёти бўйича аналитик хисоб берилган векселларнинг хар бир тури бўйича алохида юритилади.

256. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000)нинг бошка счетлар билан богланиши




Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish