Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 2,23 Mb.
bet44/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг богланиши

Дебет

Кредит

1

Иштирокчилар улушлари суммасида (акцияга обуна суммасида) устав капиталининг эълон килинган хажми (корхона рўйхатдан ўтгандан кейин)

4610

8310, 8320, 8330

2

Таъсисчилар корхона мулкига тугалланмаган курилиш, асбоб ускуна, асосий воситаларни такдим этишди

0110-0190, 0710-0720, 0810

4610

3

Таъсисчилар акцияларга обуна тўлови сифатида номоддий активларни такдим этишди

0410-0490

4610

4

Таъсисчилар акцияларга обуна тўлови сифатида узок муддатли ва киска муддатли инвестицияларни такдим этишди

0610, 5810

4610

5

Таъсисчилар корхона мулкига товар-моддий захираларини такдим этишди

1010-2990

4610

6

Таъсисчиларнинг улушлари суммаси пул маблаглари кўринишида келиб тушди

5010-5530

4610

7

Корхонанинг устав капиталига улушлари таъсисчиларнинг мехнат хакидан ушлаб колинди

6710

4610

8-§. Ходимларнинг бошка операциялар бўйича карзини хисобга олувчи счётлар (4700)

199. Корхона ходимлари билан мехнат хаки бўйича, хисобдор шахслар билан хисоб-китоблардан ташкари барча турдаги хисоб-китоблар тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:


4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг карзи”;
4720 “Берилган карзлар бўйича ходимларнинг карзи”;
4730 “Моддий зарарни коплаш бўйича ходимларнинг карзи”;
4790 “Ходимларнинг бошка карзлари”.

200. 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг карзи” счётида корхона ходимларига кредитга берилган товарлар бўйича хисоб-китоблар хисобга олинади.


Кредитга товар сотиб олган шахслар ишлайдиган корхоналар товарлар киймати суммасини савдо ташкилотларига банк кредити хисобига коплаши мумкин. Банк томонидан тегишли хисоб-китоб хужжатлари тўланганда 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг карзи” счёти 6810 “Киска муддатли банк кредитлари” ва 7810 “Узок муддатли банк кредитлари” счётлари билан богланган холда дебетланади. Корхона ходимларидан навбатдаги тўловларнинг ушлаб колишда 6710 “Мехнат хаки бўйича ходимлар билан хисоблашишилар” счёти 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг карзи” счёти билан богланган холда дебетланади, сўнг эса ушлаб колинган сумма банк кредитини тўлаш учун 5110 “Хисоб-китоб счёти” счётининг кредитидан 6810 “Киска муддатли банк кредитлари” ва 6950 “Узок муддатли мажбуриятлар - жорий кисми” счётларининг дебетига ўтказилади.
Ўзининг ходимлари томонидан кредитга сотиб олган товарлар бўйича карзларини коплашда банк кредитларидан фойдаланмайдиган корхоналар, ушбу ходимлар берган топширик-мажбуриятларига асосан уларнинг мехнат хаки суммасидан навбатдаги тўловларни ушлаб колинганда 6710 “Мехнат хаки бўйича ходим билан хисоблашишлар” счёти турли кредиторларга бўлган карзларни хисобга олувчи счётлар (6900) билан богланган холда (савдо корхоналарининг лицевой счётлари бўйича) дебетланади. Ушлаб колинган сумманинг савдо корхоналарига ўтказиш берилишига караб, турли кредиторларга бўлган карзларни хисобга олувчи счётлар (6900) пул маблагларини хисобга олувчи счётлар билан богланган холда дебетланади.
201. 4720 “Берилган карзлар бўйича ходимларнинг карзи” счётида корхона ходимларига берилган карзлар бўйича хисоб-китоблар акс эттирилади (масалан, якка тартибда уй-жой куришга ва бошкаларга).
4720 “Берилган карзлар бўйича ходимларнинг карзи” счётининг дебетида ходимларга берилган карз суммаси пул маблагларини хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади. Агар маблаглар корхонага берилган кредит хисобидан бевосита банк томонидан (бу маблагларни олдиндан корхонанинг хисоб-китоб счётига ўтказмасдан) ходимларга берилса, бунда 4720 “Берилган карзлар бўйича ходимларнинг карзи” счётининг дебетида 6810 “Киска муддатли банк кредитлари” ва 7810 “Узок муддатли банк кредитлари” счётлари билан богланган холда ёзувлар амалга оширилади.
Карздор ходимлардан келиб тушган тўловлар суммасига 4720 “Берилган карзлар бўйича ходимларнинг карзи” счёти (кабул килинган тўловлар тартибидан келиб чиккан холда) 5010 “Миллий валютадаги пул маблаглари”, 5110 “Хисоб-китоб счёти”, 6710 “Мехнат хаки бўйича ходим билан хисоблашишлар” счётлари билан богланган холда кредитланади.
Банк кредитларини коплаш 6810 “Киска муддатли банк кредитлари”, 6950 “Узок муддатли мажбуриятлар - жорий кисми” счётларининг дебетида ва банкка тегишли бўлган сумма ўтказилган пул маблагларини хисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
202. 4730 “Моддий зарарни коплаш бўйича ходимларнинг карзи” счётида корхона ходими томонидан пул маблаглари ва товар-моддий кийматликларнинг камомади ва талон-тарож килиниши, яроксизлик натижасида етказган моддий зарарни коплаш бўйича хисоб-китоблар, шунингдек бошка турдаги зарарларни коплаш бўйича хисоб-китоблар хисобга олинади.
4730 “Моддий зарарни коплаш бўйича ходимларнинг карзи” счётининг дебетида айбдор шахслардан ундириб олинадиган суммалар товар-моддий захиралар ва бошкаларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади.
4730 “Моддий зарарни коплаш бўйича ходимларнинг карзи” счётининг кредитида, тўланган тўловлар суммасига пул маблагларини хисобга олувчи счётлар ва моддий зарарни коплаш учун мехнат хакидан ушлаб колинадиган суммага 6710 “Мехнат хаки бўйича ходим билан хисоблашишлар” счёти билан богланган холда ёзувлар амалга оширилади.
203. 4790 “Ходимларнинг бошка карзлари” счётида 4710-4730 счётларида акс эттирилмаган корхона ходимлари билан хисоб-китоблар хисобга олинади.
Бошка операциялар бўйича ходимларнинг карзини хисобга олувчи счётлар (4700) бўйича аналитик хисоб корхонанинг хар бир ходими бўйича юритилади.
204. Ходимларнинг бошка операциялар бўйича карзини хисобга олувчи счётлар (4700)нинг богланиши


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish