Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


-§. Асосий воситаларни хисобга олувчи счётлар (0100)



Download 2,23 Mb.
bet8/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

1-§. Асосий воситаларни хисобга олувчи счётлар (0100)

3. Мулкчилик хукуки корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва харакати, фойдаланилаётган, консервация килинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:


0110 "Ер";
0111 "Ерни ободонлаштириш";
0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш";
0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар";
0130 "Машина ва асбоб-ускуналар";
0140 "Мебел ва офис жихозлари";
0150 "Компьютер жихозлари ва хисоблаш техникаси";
0160 "Транспорт воситалари";
0170 "Ишчи ва махсулдор хайвонлар";
0180 "Кўп йиллик ўсимликлар";
0190 "Бошка асосий воситалар";
0199 "Консервация килинган асосий воситалар".
Аналитик хисобнинг ташкил килиниши республика худуди ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг харакати тўгрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
4. Мол-мулкни асосий воситалар таркибига киритиш тартиби хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруги билан тасдикланган Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти (5-БХМС) "Асосий воситалар" (2004 йил 20 январда 1299-сон билан билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда)га мувофик ва ушбу мол-мулкни харид килиш вактида олинган паспорт ва тавсифлар, фойдаланиш бўйича йўрикнома ва бошка техник хужжатлар асосида амалга оширилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги банд), (Олдинги тахририга каранг)
5. Асосий воситалар асосий воситаларни хисобга олувчи счётларда куйидаги объектлар учун аникланадиган бошлангич кийматда хисобга олинади:
а) корхонанинг устав капиталига таъсисчилар томонидан уларнинг улуши хисобидан киритилган объектлар - томонларнинг келишувига асосан;
б) корхонанинг ўзида тайёрланган шунингдек, тўлов эвазига бошка корхона ва шахслардан сотиб олинган объектлар - ушбу объектларни (иншоот, куриш, тиклаш) барпо этишга кетган хакикий харажатлардан келиб чикиб ёки ушбу объектларни харид килишда, тўланган ва копланмайдиган соликлар (бошка мажбурий тўловлар) шунингдек, етказиб бериш, йигиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва ушбу активни ишчи холатига келтириш билан бевосита боглик бошка харажатларни хисобга олган холда; (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги кичик банд)
в) бошка корхона ва шахслардан текинга олинган шунингдек, хукумат идоралари томонидан субсидия кўринишида олинганлари - кабул килиш санадаги бозор бахоси ёки кабул килиш-топшириш хужжатларида кўрсатилган киймат бўйича.
Асосий воситаларнинг бошлангич киймати факат кайта курилганда, таъмирланганда ва кисман тугатилганда хамда кайта бахоланган холларда ўзгартирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли "Асосий макроиктисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилги параметрлари тўгрисида"ги карорига мувофик барча хўжалик юритувчи субъектлар мулкчилик шаклидан катьи назар хар йили 1 январ холатига асосий воситалар кийматини жорий бахога келтириш учун кайта бахолашни амалга оширадилар. Асосий воситалар бахосини ошириш (тушириш) суммаси асосий воситаларни хисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети (кредити) бўйича 8510 "Мулкни кайта бахолаш бўйича тузатишлар" счёти билан богланган холда акс эттирилади.
6. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш хисобидан киритилган асосий воситаларни кирим килиш асосий воситаларни хисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича карзи" счётининг кредитида акс эттирилади.
7. Корхонанинг ўзи томонидан курилган шунингдек, пудрат шартномасига асосан курилган асосий восита объектларни тегишли асосий воситаларни хисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети, 0810 "Тугалланмаган курилиш" счётининг кредити бўйича кирим килинади.
8. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошка шахслардан сотиб олинган асосий восита объектлари асосий воситаларни хисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 0820 "Асосий воситаларни харид килиш" счётининг кредити бўйича кирим килинади.
9. Бошка корхона ва шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирим килиниши асосий воситаларни хисобга олувчи счётларнинг (0100) дебетида 8530 "Текинга олинган мулклар" счёти билан богланган холда акс эттирилади. Бирок, соликка тортиш максадида, текинга олинган асосий воситаларнинг киймати фойда солигини хисоблашда соликка тортиладиган базага кўшилади.
10. Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида хисобдан чикаришда уларнинг бошлангич киймати тегишли (0100) асосий воситаларни хисобга олувчи счётлардан 9210 "Асосий воситаларнинг чикиб кетиши" счётининг дебетига хисобдан чикарилади.
11. 0110 "Ер" счётида конунчиликка мувофик корхонага мулк сифатида берилган ер майдонлари хисобга олиб борилади. 0110 "Ер" счётининг дебетида шунингдек, ер майдонларини харид килишда тўланадиган кўшимча харажатлар, кўчмас мулк агентларининг комиссион мукофоти, адвокатларнинг хизмат хаки, сотиб олиш билан боглик соликлар, зовурлар киймати, ерларни тозалаш ва текислаш харажатлари хисобга олинади.
Ерларни фойдаланишга тайёрлаш жумладан, сув олиб келиш, окова сувларни чикариш иншоотлари, геодезия ишлари бўйича умумий харажатлар 0110 "Ер" счётида капитализация килинади. Чунки ушбу харажатлар ердан келгусида фойдаланиш ва унинг кийматини ошириш учун зарур.
Ер майдони бино ва иншоотларни реконструкция килиш ёки куриш учун сотиб олинганда, мавжуд конструкциялар ва бошка тўсикларни бартараф этиш киймати 0110 "Ер" счётининг дебетида капитализация килинади. Бунда конструкцияни тугатишдан олинган материалларни сотишдан тушган тушум ушбу харажатларни камайтиради.
Агар ер майдони олдиндан тасарруфда бўлса ва мавжуд конструкциялар янги курилиш объектига жой бериш учун бузиб ташланса, бузиш бўйича харажатлар 0110 "Ер" счётига капитализация килинмайди, балки эски конструкцияларни хисобдан чикариш билан боглик харажат сифатида акс эттирилади.
12. 0111 "Ерни ободонлаштириш" счётида ер майдонлари тузилишини ўзгартириш, келиш йўллари, автомобиллар ва бошка транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва бошка иншоотларнинг холатини яхшилаш харажатлари хисобга олинади.
13. 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш билан боглик капитал харажатлар хисобга олинади.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича капитал харажатларга шунингдек, реконструкция ва модернизация килиш харажатлари хам кўшилади.
14. 0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" счётида куйидагилар хисобга олинади:
а) бино - ишлаб чикариш, маъмурий, ижтимоий-маиший, уй-жой (инвентар объекти бўлиб, мустакил хўжалик ахамиятига эга бўлган, алохида турган бино ёки кўшимча курилишлар хисобланади). Бино ва кўшимча курилишлар таркибига бир меъёрда фойдаланиш учун шароит яратиб берадиган барча коммуникация тизими (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув-газ таъминоти тизимлари, ички телефон ва компьютер тармоклари, лифт хўжалиги, ёнгиндан саклаш ва кўриклаш сигнализация тизими) киради;
б) иншоотлар - автомобил йўллари, кўприклар, осма йўллар, сув омбори, нефть ва газ кудуклари, шахта кудуклари ва бошкалар;
в) ўтказувчи мосламалар - электр кувватини узатиш тизимлари, труба йўллари, иссиклик ва газ тармоклари, трансмиссиялар ва бошкалар.
15. 0130 "Машина ва асбоб-ускуналар" счётида куйи-дагилар хисобга олинади:
а) кучлантирувчи машина ва ускуналар - атом реакторлари, козонлар, буг двигателлари, турбиналар, кучлантирувчи трансформаторлар, ички ёнув двигателлари ва бошкалар;
б) ишчи машиналар ва ускуналар - мехнат буюмларига механик, иссиклик, кимёвий ва бошка технологик таъсир кўрсатувчи станоклар, аппаратлар, агрегатлар;
в) ўлчов ва бошкарув мосламалари ва лаборатория ускуналари хамда жихозлари - тарозилар, манометрлар, термостатлар, диспетчер назорати ускуналари, сигнализация, илмий-текшириш лабораторияси, сейсмологик станция ускуналари ва бошкалар;
г) бошка машиналар ва ускуналар - телефон станция-си ускуналари ва бошка олдинги гурухларда хисобга олинмайдиган машина ва ускуналар.
16. 0140 "Мебел ва офис жихозлари" счётида ишлаб чикариш ва бошкарув учун мўлжалланган мебел ва жихозлар (столлар, шкафлар, мебел йигимлари, кресло, темир сейфлар ва бошкалар) шунингдек, офис жихозлари (телефакс аппарати, когоз киркадиган ва йўк киладиган машиналар ва бошкалар) хисобга олинади.
17. 0150 "Компьютер жихозлари ва хисоблаш техникаси" счётида компьютерлар, принтерлар, сканерлар, модем ва бошка компьютер жихозлари, хамда хисоблаш техникалари хисобга олинади.

18. 0160 "Транспорт воситалари" счётида темир йўл, сув, хаво, автомобил, ишлаб чикариш ва коммунал транспорт воситаларининг харакатланувчи таркиби шунингдек, магистрал кувур тармоклари (трубопроводлар) хисобга олинади.


19. 0170 "Ишчи ва махсулдор хайвонлар" счётида ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ишчи хайвонлар - отлар, хўкизлар, туялар, хачир ва эшаклар ва бошка ишчи хайвонлар (шунингдек, юк транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган хайвонлар) хамда махсулот (насл, сут, жун ва бошкалар) берадиган хайвонлар - сигирлар, биялар, кўйлар, эчкилар ва бошкалар хисобга олинади.
20. 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётида кўкаламзорлаштириш, декорация, мева-резавор дарахтлар ва ўсимликлар, яшил деворлар ва бошкалар хисобга олинади.
21. 0190 "Бошка асосий воситалар" счётида юкорида келтирилган счётларда санаб ўтилмаган асосий воситалар хисобга олинади.
22. 0199 "Консервация килинган асосий воситалар" счётида конунларда белгиланган тартибда консервацияланган асосий воситалар хисоби юритилади. (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги банд)
23. Асосий воситаларни хисобга олувчи счётлар (0100)нинг богланиши


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish