Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 2,23 Mb.
bet32/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг богланиши

Дебет

Кредит

1

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши

2710

0210-0299

2

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларга мехнат хаки тўлаш харажатлари

2710

6710

3

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар амортизацияси

2710

0510-0590

4

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ёрдамчи ишлаб чикаришга кўрсатилган ва уларнинг исътемол килган хизматлари киймати

2710

2310

5

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларининг сотиш ва маъмурий харажатларга таксимланиши

9410, 9420

2710

6

Хисобот даври охирида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар зарарларининг давр харажатларига хисобдан чикарилиши

9430

2710

7

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эхтиёжлари учун материалларнинг сарфланиши

2710

1010-1090

8

Махсулот олиш учун хайвонларнинг сўйилиши

2710

1110, 1120

9

Тугалланмаган махсулотни кайта бахолаш:
а) кийматининг оширилиши
б) кийматининг камайтирилиши

2710
3290

6230
2710

10

Материаллар кийматидаги фарклар хисобланган улушда хизмат кўрсатувчи хўжаликлар счётига хисобдан чикарилди

2710

1610

11

Ўзида ишлаб чикарилган ярим тайёр махсулотлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эхтиёжлари учун сарфланди

2710

2110

12

Келгуси даврлар харажатларининг улуши хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг махсулоти, иш ва хизматлари таннархига олиб борилди

2710

3110-3190

13

Асосий цехлар махсулотларининг бир кисми хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг эхтиёжлари учун ишлатилди

2710

2810

14

Мол етказиб берувчилардан хизмат кўрсатувчи хўжаликларга келиб тушган моддий кийматликлар (сув, буг, энергия ва хоказолар) ва хизматлар

2710

6010

15

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда сугурта бўйича харажатлар

2710

6510

16

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари бўйича максадли давлат жамгармаларига ажратмалар

2710

6520

17

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга кўрсатган хизматлари учун турли корхоналарга бўлган карзлар

2710

6990

18

Хисобдор шахсларга карзлар

2710

6970

19

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларига ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятларнинг кўрсатган хизматлари

2710

6110, 6120

20

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ортикча тугалланмаган ишлаб чикаришнинг кирим килиниши

2710

9390

21

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг капитал кўйилмаларни амалга оширишдаги харажатлари ва хизматлари хисобдан чикарилди

0810-0890

2710

22

Илгари хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эхтиёжлари учун хисобдан чикарилган материалларнинг кайтарилиши

1010-1090

2710

23

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари ўстиришдаги ва бўрдокига бокилаётган хайвонларнинг таннархига киритилди

1110, 1120

2710

24

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг материалларни харид килишда кўрсатган хизматлари ва харажатлари

1510

2710

25

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари (мавсумий тармокларда) келгуси давр харажатлари таркибига киритилди

3110-3190

2710

26

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр махсулотлар кирим килинди

2810

2710

27

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг махсулотларни етказиш ва сотишда кўрсатган хизматлари хисобдан чикарилди

9410

2710

28

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг сотган махсулотлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг хакикий таннархини хисобдан чикариш

9110, 9130

2710

29

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан бошка корхоналарга инвестиция тарикасида махсулотлар берилди ва хизмалар кўрсатилди

9110, 9130

2710

30

Ажратилаган бўлинмаларга хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг махсулотлари берилди ёки харажатлари хисобдан чикарилди

4110

2710

31

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офат, ёнгин ва шу кабилар натижасида кўрган зарарлари хисобдан чикарилди

9430, 9720

2710



11-§. Тайёр махсулотларни хисобга олувчи счётлар (2800)

136. Тайёр махсулотларнинг мавжудлиги ва харакати тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади.


2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар";
2820 "Кўргазмадаги тайёр махсулотлар";
2830 "Комиссияга берилган тайёр махсулотлар".

137. Четга кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг киймати тайёр махсулотларни хисобга олувчи счётларда (2800) акс эттирилмайди. Улар бўйича хакикий харажатлар, харажатларни хисобга олувчи счётлардан 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи" счётига хисобдан чикарилади. Буюртмачиларга жойида топшириладиган ва кабул килиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган махсулотлар тугалланмаган ишлаб чикариш таркибида колади.


138. 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётида тайёр махсулотлар хакикий ишлаб чикариш таннархи бўйича хисобга олинади. Кишлок хўжалиги корхоналари ўсимликчилик махсулотлари, чорвачилик ва кайта ишланган махсулотларининг харакатини бизнес-режадан келиб чикиб, йил давомида прогноз таннархи бўйича хисобга олади. Йил охирида тайёр махсулотнинг хакикий ва прогноз таннархи ўртасида аникланган фарк махсулотлар счётига хисобот йили охиридаги келтирилган махсулотларнинг колдигига тааллукли бўлган улушларда ўтказилади.
Сотиш учун тайёрланган (олинган) тайёр махсулотлар, шу жумладан, кисман корхонанинг ўз эхтиёжлари учун мўлжалланган махсулотларнинг кирим килиниши 2810 "Омбордаги тайёр махсулот" счётининг дебетида харажатларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади.
Харидорлар (буюртмачилар)га ортиб жўнатилган тайёр махсулотлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)лар томонидан хисоб-китоб хужжатларининг такдим этилиши 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётининг кредитидан сотилиш тартибида 9110 "Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи" счётининг дебетига хисобдан чикарилади.
2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётида хакикий ишлаб чикариш таннархида хисобга олинган тайёр махсулотлар, аналитик хисобда алохида турдагиларнинг харакатини, махсулотнинг хакикий ишлаб чикариш таннархининг, унинг хисоб бахоси кийматидан фаркини ажратган холда уларни хисоб бахо (режа таннархида, сотиш бахосида ва бошка)да акс эттириш мумкин. Бундай фарклар тайёр махсулотнинг алохида гурухлари бўйича корхона томонидан шакллантириладиган хисоб бахоси кийматидан хакикий ишлаб чикариш таннархининг фарк даражасидан келиб чиккан холда хисобга олинади.
Тайёр махсулотларни 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётидан хисобдан чикаришда хакикий ишлаб чикариш таннархи аналитик хисобда кабул килинган бахоси бўйича кийматидан фарк суммаси, хисобот даври бошига тайёр махсулотлар колдигидаги фарклар ва хисобот ойи мобайнида омборга келиб тушган тайёр махсулотлар бўйича фаркларнинг бу махсулотларни хисоб бахосидаги кийматига нисбати сифатида аникланадиган фоизлар бўйича топилади. Сотилган махсулотга тўгри келадиган тайёр махсулот хакикий ишлаб чикариш таннархининг унинг хисоб бахоси бўйича кийматидан фарк суммаси 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётининг кредитида ва улар ортикча харажат ёки тежалганликни кўрсатишидан келиб чиккан холда кўшимча ёзув оркали тегишли счётларнинг дебетида акс эттирилади.
139. 2820 "Кўргазмадаги тайёр махсулотлар" счётида кўргазма, ярмарка, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган тайёр махсулотлар хакикий ишлаб чикариш таннархи бўйича хисобга олинади. Бунда 2820 "Кўргазмадаги тайёр махсулотлар" счётининг дебети ва 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Тайёр махсулотлар учун жавобгарлик вактинча бир моддий жавобгар шахсдан бошкасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва ш.к.га куйилган тайёр махсулотлар сотилса, у холда 2810 "Омбордаги тайёр махсулот" счётидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
140. 2830 "Комиссияга берилган тайёр махсулотлар" счётида комиссия ва консигнация шартномалари бўйича ортиб жўнатилган тайёр махсулотлар акс эттирилади.
Бошка корхоналарга комиссия ва консигнация шартлари асосида сотиш учун берилган тайёр махсулотлар 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счётидан 2830 "Комис-сияга берилган тайёр махсулотлар" счётининг дебетига хисобдан чикарилади. Комиссия ва консигнация шартлари асосида берилган тайёр махсулотларни сотишда 2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар" счёти каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
2810 "Омбордаги тайёр махсулотлар", 2820 "Кўргазмадаги тайёр махсулотлар", 2830 "Комиссияга берилган тайёр махсулотлар" счётлари бўйича аналитик хисоб жавобгар шахслар бўйича, турлари (сортлар, партиялар, киплар) бўйича ва тайёр махсулотни саклаш жойлари бўйича юритилади.
141. Тайёр махсулотларни хисобга олувчи счётлар (2800)нинг богланиши


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish