Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг богланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши
|
0310
|
6950
7910
|
2
|
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилиши.
Бир вактнинг ўзида эскириш суммасининг ўтказилиши
|
0110-0190
0299
|
0310
0211-0290
|
3
|
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига кадар ижарага берувчига кайтарилган объектга хисобланган эскириш суммаси
|
0299
|
0310
|
4
|
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига кадар ижарага берувчига кайтарилган объектлар бўйича молиявий ижара шартномаси бўйича тўланмай колган колдикнинг:
жорий кисмига
узок муддатли кисмига
|
6950
7910
|
0310
0310
|
5
|
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни кайта бахолаш:
а) кийматининг оширилиши
б) кийматининг камайтирилиши
|
0310
8510
|
8510
0310
|
4-§. Номоддий активларни хисобга олувчи счётлар (0400)
41. Мулкчилик хукуки корхонага тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва харакати тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:
0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау";
0420 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари";
0430 "Дастурий таъминот";
0440 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш хукуклари";
0450 "Ташкилий харажатлар";
0460 "Франчайз";
0470 "Муаллифлик хукуклари";
0480 "Гудвилл";
0490 "Бошка номоддий активлар".
42. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби конунчилик асосида хамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 майдаги 35-сон буйруги билан тасдикланган Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти (7-БХМС) "Номоддий активлар" (2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) асосида тартибга солинади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги банд), (Олдинги тахририга каранг)
43. Номоддий активлар куйидаги объектлар учун аникланадиган бошлангич бахода номоддий активларни хисобга олувчи счётларда хисобга олинади:
а) таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш хисобидан киритилгани - томонларнинг келишуви бўйича;
б) тўлов асосида бошка корхона ва шахслардан харид килинган ушбу объектларни харид килиш ва тайёр холатга келтириш бўйича амалга оширилган - хакикий харажатлар бўйича;
в) бошка корхона ва шахслардан текинга олинган объектлар - кирим килиш санасидаги бозор бахосида ёки кабул килиш-топшириш хужжатларида кўрсатилган киймат бўйича;
г) корхонанинг ўзи томонидан яратилган ёки корхонанинг ўзида илмий - тадкикот ишлари натижасида олинган объектлар - хакикий таннархи бўйича.
44. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улушлари хисобига киритилган номоддий активларни кирим килиш (0400) номоддий активларни хисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича карзи" счётининг кредитида акс эттирилади.
Бошка корхона ва шахслардан харид килинган номоддий активлар, номоддий активларни хисобга олувчи счётларнинг дебети, 0830 "Номоддий активларни харид килиш" счётининг кредитига кирим килинади.
Бошка корхона ва шахслардан текинга олинган номоддий активларнинг кирим килиниши номоддий активларни хисобга олувчи счётларнинг дебетида, 8530 "Текинга олинган мулк" счёти билан богланган холда акс эттирилади.
Агар номоддий актив корхонанинг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш харажатларининг аник суммасини аниклаш имкони мавжуд бўлса, у холда номоддий актив хакикий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг хакикий таннархини аниклаш имконияти мавжуд бўлмаган холда ушбу харажатлар илмий-тадкикот ишлари (ИТИ) ёки илмий-тадкикот, синов конструкторлик ишлари (ИТСКИ) харажатлари сифатида акс эттирилади.
45. Гудвилл (фирма бахоси)"нинг бухгалтерия хисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 майдаги 35-сон буйруги билан тасдикланган Бухгалтерия хисобининг миллий стандартига (7-БХМС) "Номоддий активлар"га (2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофик амалга оширилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги банд), (Олдинги тахририга каранг)
46. Номоддий активлар чикиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва бошкаларда) уларнинг бошлангич киймати номоддий активларни хисобга олувчи тегишли счётларнинг (0400) кредитидан 9220 "Бошка активларнинг чикиб кетиши" счётининг дебетига хисобдан чикарилади.
47. Номоддий активларни хисобга олувчи счётлар (0400)нинг богланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |