Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази


§ 2.7. Ички ишлар органлари ходимларининг касб этикасига оид талаблар



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

§ 2.7. Ички ишлар органлари ходимларининг касб этикасига оид талаблар 
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, ўз навбатида, тарбиячи ходимлар, яъни жиноят 
ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият 
ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар билан ишлаш, жамиятга зарар етказувчи 
бошқа ҳарқандай ҳуқуқбузарлар билан тарбиявий ишларни олиб бориш кундалик иш 
фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг 
касбий анъаналари ва урф-одатлари, хизмат хусусиятлари, меъёрий ҳужжатлар ва жамоатчилик 
фикри улар касбий маданиятининг асосий манбалари бўлиб хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда 
уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 
шунингдек ички ишлар органларида хизматни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш 
мақсадида 2017 йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга биноан Ички ишлар вазирлиги тизимида хизматни ташкил этишни 
такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари энг муҳим вазифаси деб 
ҳисоблансин: 
биринчидан — ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасида тезкорликни, 
жиноятлар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва кўриб чиқишни таъминлайдиган, 
амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида ички ишлар органларининг мавжуд куч ва 
воситаларини бошқариш ҳамда ҳамкорликни ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш; 
иккинчидан — ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий, 
ишбилармонлик ва касбий фазилатларига эга кадрлар танланиши, уларнинг мақсадли 
жойлаштирилиши ҳамда «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» ўз хизмат бурчини сўзсиз 
бажариш руҳида тизимли равишда тарбиялаш учун шахсий жавобгарлигини белгилаш; 
учинчидан — бўш лавозимларни жамлаш ва кадрлар захирасини, биринчи навбатда, ўз 
касбий фазилатлари, ахлоқий кўриниши, хулқ-атвори ва маданият даражаси билан намуна 
бўлган истиқболли бошқарув таркибини шакллантиришнинг таъсирчан механизмини жорий 
этиш; 
тўртинчидан — хизмат ўташни қатъи назорат қилиш ва тарбиявий жараённи таъминлаш 
соҳасида мувофиқлаштириш, таҳлилий ва услубий ишларни кучайтириш бўйича фаолиятни 
ташкил қилишнинг сифат жиҳатдан янги тартибни белгилаш; 
бешинчидан — иш тажрибасининг ворисийлигини, ёш ходимларнинг хизматга амалий 
мослашишини, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш ҳамда уларда хизмат вазифаси 
бўйича зиммасига юклатилган тезкор-хизмат вазифаларни мустақил бажариш қобилиятини 


63 
ривожлантиришни таъминловчи самарали мураббийлик тизимимни жорий этиш; 
олтинчидан — ички ишлар органларининг барқарор профессионал кадрлар таркибини 
шакллантириш, кадрлар қўнимсизлигини пасайтириш, ходимларнинг узоқ муддатли 
хизматини рағбатлантириш, шунингдек шахсий таркибни унинг касбий малакаси, шахсий 
фазилатлар ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда лавозимларга оптимал тақсимлаш; 
еттинчидан — қўйилган вазифаларни виждонан ва ташаббускорлик билан бажарувчи 
ходимларни рағбатлантириш, шунингдек масъулиятсиз ходимларга нисбатан хизматдан 
бўшатишгача бўлган интизомий жазо тайинлаш бўйича чораларни ўз вақтида ва холисона 
кўриш орқали ички ишлар органларида мустаҳкам хизмат интизомини таъминлаш; 
саккизинчидан — ички ишлар органларида ижро интизомини, жумладан бошқарув 
қарорлари ҳар бир бевосита ижрочига ўз вақтида етказилишига ва тизимли узлуксиз 
назоратни таъминланишига имкон берадиган замонавий ахборот-коммуникацион 
технологияларини кенг жорий этиш орқали таъминлаш механизмини тубдан қайта кўриб 
чиқиш. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish