Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни



Download 28,41 Kb.
bet2/3
Sana09.07.2022
Hajmi28,41 Kb.
#762188
1   2   3
Bog'liq
4 (3)

10-модда
Олий Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий шерикчиликнинг устувор йўналишларидан бири чегарабўйи савдо эканлигини эътироф этадилар.
Чегарабўйи савдони ташкил қилишни такомиллаштириш ва икки давлат ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни амалга оширишни кучайтириш мақсадида Олий Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ҳамда Бухоро вилоятлари, Туркманистоннинг Дашоуз ва Лебоп вилоятлари чегарабўйи пунктларида савдо марказларини очиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Савдо марказларини очиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ аниқ масалалар икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузиладиган алоҳида битимлар орқали белгиланади.
11-модда
Олий Аҳдлашувчи Томонлар фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик қиладилар ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига кўмаклашадилар. Улар биргаликдаги илмий дастурлар, айниқса, илғор технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширадилар.
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мутахассислар, олимлар ва илмий-техник ходимларнинг алмашувини рағбатлантирадилар.
12-модда
Олий Аҳдлашувчи Томонлар соғлиқни сақлаш, санитар-эпидемиологик ҳолатнинг юқори даражасини таъминлаш, дори препаратлари ва тиббий техника ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
13-модда
Олий Аҳдлашувчи Томонлар экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Улар бу соҳада экологик хавфсизликнинг халқаро тизимини яратишга интилиб, минтақавий ва глобал миқёсларда келишилган хатти-ҳаракатларга кўмаклашадилар.
14-модда
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликка кўмаклашувчи маданий ҳамкорликнинг муҳимлигини эътироф этиб, маданий алмашувларни олқишлайдилар ва рағбатлантирадилар. Улар ўз ҳудудларида жойлашган археологик ҳамда тарихий маданий ёдгорликларга бошқа давлатлара халқаро ташкилотларнинг эътиборини жалб қилиш учун зарур чораларни қўллайдилар.
15-модда
Олий Аҳдлашувчи Томонлар спорт ва туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар. Улар икки мамлакатнинг тегишли давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, спорт ва туристик уюшмалари, шунингдек ўқув муассасалари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантирадилар. Олий Аҳдлашувчи Томонлар биргаликдаги лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда мусобақалар ва бошқа қўшма тадбирларни ўтказишда уларни қўллаб-қувватлайдилар.

Download 28,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish