Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида


МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ «ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИГИНИ БОШҚАРИШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРГА ШАРҲ



Download 49,29 Kb.
bet3/3
Sana22.02.2022
Hajmi49,29 Kb.
#99935
1   2   3
Bog'liq
Акромова (Зупарова) дилдора КБИС-60ҒЎзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида

МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ «ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИГИНИ БОШҚАРИШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРГА ШАРҲ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги 2012 йил 29 декабрдаги 36/1-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 29 январда 559-1-сон билан давлат рўйхатига олинган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарорига асосан, молия-банк фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, хусусан замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш республиканинг молия-банк тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори талабларига асосан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг[1] янги тавсияларига мувофиқ тижорат банкларининг капитали етарлилигига нисбатан талабларни ошириш, тижорат банклари капитали таркибида уларнинг инқироз ҳолатлари таъсирига барқарорлигини таъминлайдиган барқарорлаштириш захираларини яратиш ҳамда банкларнинг ликвидлигини ошириш каби чоралар белгиланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк томонидан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг халқаро экспертлари билан биргаликда республика банк назоратига оид меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартлар, шу жумладан банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида халқаро молия институтлари экспертлари томонидан республика банк назоратини такомиллаштириш ва банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларга асосан Марказий банкнинг «Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги Низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2012 йил 29 декабрда Марказий банк Бошқарувининг 36/1 - сонли қарори қабул қилинди.
Марказий банк Бошқарувининг ушбу қарори ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 29 январда 559-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Хусусан, Марказий банкнинг «Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, 2015 йил 1 январдан бошлаб барча тижорат банклари, ликвидли активларнинг талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланадиган ликвидлиликни қоплаш меъёри 100 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу қоида, тижорат банкларини ўз балансларида банкнинг бир ойлик мажбуриятларини бажаришга етарли даражада бўлган нақд пул ва ликвид активларга доимий эга бўлишини таъминлайди.
Шу билан бирга, киритилган ўзгартиришларга кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб, барча тижорат банклари соф барқарор молиялаштириш меъёрини 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда таъминлашлари лозим бўлади. Яъни, тижорат банкларининг узоқ муддатли активлари суммаси уларнинг узоқ муддатли ресурс суммасидан ошмаслиги лозим бўлади.
Мазкур меъёр, тижорат банклари томонидан ўз актив операцияларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ресурс манбаларни жалб қилиш ва ўз навбатида қисқа муддатли ресурслар ҳажмини камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилишини рағбатлантиради.
Соф барқарор молиялаштириш меъёри банкнинг барқарор молиялаштирилиши мумкин бўлган суммаси барқарор молиялаштирилиши учун зарур бўлган суммасига нисбати орқали топилади. 
Барқарор молиялаштирилиши мумкин бўлган суммасига қуйидагилар киради:
- банк капиталининг суммаси;
- қопланишнинг ҳақиқий муддати 365 кун ва ундан ортиқ бўлган банк мажбуриятлари;
- қопланиш муддати бўлмаган ва/ёки 365 кундан кам бўлган депозит ва бошқа қарз маблағларининг 30 фоизи.
Барқарор молиялаштирилиши учун зарур бўлган суммасига эса қуйидагилар киради:
- қопланиш муддатига 365 кун ва ундан ортиқ муддат қолган банкнинг барча активлари;
- суд жараёнидаги ва/ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар;
- ликвидли активлар чегирилган ҳолда 365 кундан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи.
Юқорида келтирилган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида белгиланган янги меъёрлар банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, улар босқичма-босқич жорий қилинади.
Бу билан, тижорат банклари ўз фаолиятларини янги меъёрларга мувофиқлаштириш учун маълум вақтга эга бўлишади ва банкнинг ривожлантириш стратегияларини мазкур низом талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиши лозим бўлади.
Юқорида келтирилган қоидаларнинг жорий қилиниши тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини ошириш имкониятларини яратади, пировардида тижорат банкларининг омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини янада ҳимоя қилинишини таъминлайди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУПЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Реферат


Мавзу: Банк фаолиятига оид қонун ва меъёрий хужжатлар шархилари

Бажаржи: Акромова(Зупарова) Дилдора
БКИС-60 гурухи талабаси

Қабул қилди:

Тошкент 2020й
Download 49,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish