ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
“Илмий тадқиқот методологияси”
фани бўйича орлиқ назорат иши доирасида бажарилган
магистрлик диссертациясининг
Адабиётлар шарҳи
Мавзу: Тижорат банкларини инвестиция институти сифатида фаолиятини такомиллаштириш
Тингловчининг Ф.И.Ш.: Абдуллаев Б.С.
Мутахассислик: Инвестицияни бошқариш (банк сектори)
Гуруҳ: ИББ-1
Ўқув йили: 2018/2019 ўқув йили
Тошкент-2018
Мундарижа
Кириш
2. Асосий қисм
2.1 Тижорат банклари инвестиция сиёсатининг назарий асослари.
2.2 Адабий манбааларда келтирилган тадкикот натижалари.
3. Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги хар бир мамлакат ижтимоий-иктисодий жихатдан тараккий этиши, баркарор иктисодий усишга эришиши, ахоли даромадларининг ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши аксарият холатларда миллий иктисодиётнинг турли соха ва тармокларига жалб этилаётган инвестиция маблагларининг хажми ва таркибига боглик хисобланади. Бугунги кунда юртимизда кечаётган хар бир жараён ва амалга оширилаётган кенг куламли ислохотлар мамлакатимизнинг тараккиётини янги боскичга кутаришда мухим ахамият касб этмокда. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, иктисодий ислохотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги боскичга кутариш, хаётнинг барча сохаларини либераллаштиришга хизмат килмокда (ПФ-4947, 2017). Мазкур йуналишда макроиктисодий баркарорликни янада мустахкамлаш ва иктисодий усиш суръатларини саклаб колиш, таркибий узгартиришларни чукурлаштириш, миллий иктисодиётнинг етакчи тармокларини модернизация ва диверсификация килиш хисобига унинг ракобатбардошлигини ошириш, кишлок хужалигини модернизация килиш, иктисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкни химоя килиш ва унинг ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рагбатлантиришга каратилган таркибий ислохотларни давом эттириш, худудларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий- иктисодий ривожлантириш, уларнинг салохиятидан самарали фойдаланиш, туризм сохасини тараккий эттириш борасида катор чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилганди. Шу оилан бирга. миллий иктисодиётга инвестицияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш борасида айрим муаммолар саклаииб колмокда. Хусусан. Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев: "...мамлакатимиэ чудудларига салмокли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алохида эътибор каратиш зарурм- деб бежиз айтмаган эдилар (Мирзиёев, 2017). Шунингдек, юртбошимиз инвестиция сохасидаги камчиликлар устида тухталар экан, купгина инвестиция лойихаларини ишлаб чикиш чузиб юборилаётгани, эркин иктисодий зоналарда амалга оширилаётган лойихаларда тугридан-тугри хорижий инвестициялар улуши жуда паст колаётгани, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тугридан-тугри хорижий инвестицияларни жалб этиш буйича ишлар кандай ахволда экани танкидий тахлилни талаб этиши тугрисида айтиб утдилар. Жахон амалиётида инвестиция лойихаларини молиялаштириш сохасида жуда хам самарали ва илгор усуллар кулланилмокдаки, уларни мамлакатимизда хам амалиётга жорий килиш мухим ахамият касб этади. Айникса, бугунги кунда мамлакатимизда инвестиция лойихаларини молиялаштиришда тижорат банкларининг иштироки имкониятдагига караганда жуда паст булмокда хамда банк сектори миллий иктисодиётни инвестициялашда муносиб салмокка эга булмаяпти. Хозирда жами асосий капиталга инвестицияларда тижорат банкларининг улуши йигирма фоиздан ортмаяпти. Бундан ташкари, Узбекистон Реслубликасининг биринчи Президента И.Каримов "...бугунги кунда банк тизимини ислох килиш борасида энг мухим вазифалар - банкларнинг уз устав капиталини купайтириш, ахоли, тадбиркорлик суъектлари ва сармоя киритиш мумкин булган инвесторлар, шу жумлажан, хорижий инвестицияларнинг буш пул маблагларини жалб килиш учун акциялар чикариш ва уларни фонд бозорларида фаол жойлаштириш каби комплекс чораларни амалгаоширишлан иборат булмоги лошм." дсб тькидлаб утганлиги бежиз эмас (Каримов, 2007), Шундай экан, тижорат банкларининг кимматли когозлар бозоридаги инвестиция фаолиятининг иктисодий мохияти на ахамияти шундаки, турли сохаларда фаолият юритувчи мижозларнн тижорат банкларга жалб килиш йули билан киммагли когозлар бозорини такомиллаштириш, фонди олиш максадида хужалик юритувчи субъектларнн буш молиявий ресурсларини инвестицияларга самарали жойлаштириш ва инвестиция фаолияти натижасида даромад олишдан иборат. Айни пайтда мамлакатимизда фонд бозори ривожланишининг дастлабки боскичида булганлигн сабабли, унинг ЯИМдаги салмоги атиги 1,6 фоизга тенг. Тараккий этган ва ривожланаётган мамлакатларда мазкур курсаткич сезиларли даражада юкорн булиб, у АКШда 37 фоизни, Германияда 31, Францияда 33. Италияда 32, Японияда 35, Хитойда 19, Голландияда 23 ва Ж.Кореяда 24 фоизни, МДХ давлатларидан Россияда 9 ва Козогистонда 7 фоизни ташкил этади. Бу эса, хар бир мамлакатга инвестицияларни самарали жалб этиш учун миллий фонд бозорини ривожлантиришни, ахборот ошкоралиги ва жозибадорлигини сезиларли даражада оширишни такозо этади. Юкорида санаб утилган муаммоларнинг мавжуд булиши, Узбекистон иктисодиётининг асосий тармокларидаги инвестицион лойихаларни тижорат банклари томонидан молиялаштириш ва банкларнинг инвестиция сиёсатини такомиллаштириш заруриятини келтириб чикаради хамда мазкур диссертация иши мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |