Лаборатория стенди ток ва кучланиш манбалари ҳамда уларни ўлчаш модулидан иборат. Модуль электр таъминоти – кучланиши ўзгарувчан ток 220 В тармоғига уланган.
Модуль қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
Частота ўлчагичи жойлаштирилган қуйи частота (ҚЧ) генератори.
Ўзгармас-ўзгарувчан кучланишли вольтметр (3 дона).
Фазометр.
Компьютер билан уланиш панели.
Манбалар платалари (3дона).
Панелнинг 7 токчасида (1.1-расм) қуйидаги асбоблардан иборат ўлчов асбоблари жойлашган:
частотаси ва амплитудаси ростланувчи гармоник кучланиш генератори 1;
ўзгарувчан ва ўзгармас кучланишларни ўлчайдиган учта рақамли вольтметрлар 2, 3, 4;
фазометр 5;
ўлчанаётган кучланишларни шахсий компьютер (ШК) билан мувофиқлаштириш қурилмаси 6.
Do'stlaringiz bilan baham: |