Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 14,13 Mb.
bet16/25
Sana23.02.2022
Hajmi14,13 Mb.
#167216
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
Аэ лой қур ва эк қилиш

Назарий қисм
Қурилишни ташкил этишнинг чизиқли календар графиги
Чизикли календар графиги қурилаётган аэродромнинг бутун узунлиги бўйича чизилади. Унда иш бошланиши ва тугалланиш кунлари, бажариладиган барча жараёнлар, иштирок этувчи машина механизмлар кўрсатилади. Ордината ўқи бўйича кун, ой ва йил жойлаштирилади, абсцисса ўқи бўйича эса пикет ва километрлар кўрсатилади. Графикнинг ўнг тарафида ишчи кучи ва машина механизмларга бўлган талаб эпюраси чизилади.
Қурилишни ташкил этишнинг чизиқли календар графиги чизмаси



6-амалий иш
Мавзу: Аэродром элементлари маркировка режасини тузиш ва ҳисоблаш
Ишдан мақсад: Талабалар амалий ишларини бажариш жараёнида аэродром элиментларини маркировка қилиш ишларини режасини тузиш ва ташкил қилиш ишларини ўрганадилар.
Назарий қисм
Сунъий қопламали аэродромларни чизиқларини чизиш

Аэродром иншоотлари чегараларини аниқ белгилаш учун чизиқларини чизиш тизими қўлланилади. Бу тизим хавфсизлик шароитларини яратиш учун хизмат қилади. Кўриниб туришига қараб, чизиқларини чизиш «кундузги» ва «кечки» бўлади. Биринчиси кундузи кўринади, иккинчиси электр чироқлари билан ёритилади.


Аэродром сунъий қопламаларининг кундузги чизиқлари ГОСТ 23331-78 га, грунтли аэродромлардаги учиш йўлаклариники эса-ГОСТ 25269-82 га жавоб бериши керак.
СУҚМ, РД, МС ва перронлар қопламаси, махсус автотранспорт ва механизация воситалари юрадиган йўллар ҳаммаси чизиқлар чизилиши шарт. СУҚМ даги белгилар оқ рангда, РД, МС ва перронлардагилар - кўпинча тўқсариқ (сариқ) рангда бўлади ва СУҚМ дагидан шакли ва ранги билан ажралиб туриши керак. Кундузги чизиқлар схемаси ва шакли барча класс аэродромлар учун ИКАО - фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг талабларига жавоб берадиган намуналарга асосланади. Турли класс аэродромлардаги чизиқларнинг белгилар сони, ўлчамлари ва орасидаги мақсадлар турлича бўлади. ХХ да қўлланадиган ҳамма турдаги авиация базаларига чизиқлар қўйилади. СУҚМ да чизиқ белгилари қуйидагиларга қўйилади: йўлак (полоса) нинг кўриниш остонаси, қўндириш магнит - йўл бурчаги (ҚМЙБ) нинг рақами, кўндаланг ўқ, қўниш зонаси, қатъий масофа ва четлари. Агар икки йўлакли аэродром ва йўлак узайтирилгандан кейинги сурилган остона бўлса, ҳаммаси ҳам чизиқлар чизилади. Чизиқларини чизиш иккала томондан бир хил, симметрик схемада бажарилади. «А» класс аэродромнинг СУҚМ ни чизиқларини чизиш 4-расмда келтирилган.
СУҚМ нинг остонасини тўғрибурчакли, параллел, йўл ўқига симметрик жойлашган чизиқлар билан чизиқланади. (6-расм, а). Остона доимий ёки вақтинча сурилган бўлса, чизиқларини чизиш кўндаланг чизиқлар ва стрелкага ўхшаш белгилар ёрдамида бажарилади (6-расм, б). ҚМЙБ нинг рақамлари СУҚМ нинг охирги участкаларида, ҳар қайси остона олдида икки хонали қилиб ёзилади. Улар СУҚМ ўқининг магнит азимутини билдиради. Бу рақамлар азимутнинг ҳақиқий қийматини ўлчаб, охирги сонини нўлгача яхлитлаб топилади (5 ва ундан катта бўлса, катта томонга, акс ҳолда, кичик томонга яхлитланади). Шу принципдан бир хил рақам ҳосил бўлса, олдига «О» қўйилади. СУҚМ нинг ўқини бир хил узунликдаги бўйлама полосалар билан белгиланади. Улар орасидаги масофа (пунктир) полосалар узунлигига тенг олинади. Қўниш зонасига симметрик жойлашган қўшалоқ тўғрибурчакли полосалар тортилади. Улар СУҚМ ўқига параллел ва ҳар 150 метрда аэродромининг классига қараб, 4 тадан 12 тагача миқдорда бўлади. СУҚМ нинг энг чети (торец) дан бошланган қатъий масофа параллел жуфт полосалар билан белгиланиб, улар қўниш зонасининг иккинчи жуфт параллел полосалари билан устма-уст тушади.



6-расм. Аралаш порогли СУҚМ ни (а) ва икки полосали аэродромлардаги ўнг ва чап СУҚМ ни (б) чизиқларини чизиш схемаси.





5-расм. РЙ нинг чизиқси.
1-РЙ ўқи; 2- РЙ нинг СУҚМ билан туташ жойи; 3- Ҳаво кемаларини ерда юргизиб олиб чиқишдан олдинги кутиш жойлари; 4- рулежнинг чизиқланадиган ён полосалари.
СУҚМ нинг чети халқаро аэродромларда, ИКАО нинг I-III категориялари бўйича жиҳозланган СУҚМ ларда чизиқлар чизилади. Бу чизиқлар эни 0,9 м. бўлган ва қоплама четидан 1 м. масофада жойлашган. СУҚМ нинг ҳар икки четидан тортиладиган сидирца чизиқлардан иборат. Параллел СУҚМ ларни қўнишга кириладиган тарафдан бошлаб, қўшимча (чап) ва R (ўнг) ҳарфлари билан чизиқланади. Улар кўриниш остонаси белгилари ва ҚМЙБ орасига қўйилади.
Руллаш йўлаклари (РЙ) қопламаларида чизиқлар чизилади (7-расм): бўйлама ўқ. РЙ ва СУҚМ нинг туташ жойлари, ҳаво кемалари СУҚМ га бурилиб чиқишидан олдин кутадиган жойлар (дастлабки старт жойи) ва РЙ нинг чеккалари (юк кўтармайдиган қопламалар). РЙ бўйлама ўқи ва РЙ нинг СУҚМ билан туташ жойларни бурилиш радиуси бўйича узлуксиз чизиқлар билан чизиқлар чизилади. Ҳаво кемаси СУҚМ га чиқиш олдидан кутиш жойлари 4 та кўндаланг чизиқ билан белгиланади (иккита пунктир, иккита сидирца чизиқ). Улар СУҚМ ўқидан 120 м. нарида, агар I-III категорияда жиҳозланган бўлса: 90 м. масофада, агар СУҚМ жиҳозланмаган бўлса ва А,Б,В, 75 м-7, Д ва 30 м-Е.
РЙ четидаги, кутиш майдончаларидаги, перронлардаги, асосий қопламалардан ажратиб олиш қийин бўлган юк кўтармайдиган қопламаларни бир-биридан иккита сидирца чизиқ билан ажратилади. Улар шундай тортиладики, чизиқнинг ташқи чети асосий қоплама ва йўл четининг чегараси билан устма-уст тушиши керак. Туриш жойлари (ТЖ) ва перронларни чизиқларини чизиш (8-расм) қуйидагилардан иборат: тўғрибурчакли, эгрибурчакли руллаш ўқлари; туриш жойи ва унинг рақамини кўрсатувчи Т-симон белгилар; ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш зоналар контури: махсус машиналар ва автотранспорт ҳаракатига тегишли йўллар ва белгилар. ТЖ ва перронлар чизиқларининг схемаси ҳаво кемаларининг жойлашуви ва уларга хизмат кўрсатиш технологиясини эътиборга олиш керак. Хизмат кўрсатиш зонасининг контури саккиз бурчак шаклида, сидирца қизил чизиқ билан белгиланади. Унинг ҳамма томонлари ҳаво кемасининг габарит нуқталаридан камида 2 м. нарида бўлиши керак.
Ҳаво кемаларининг габарит ўлчамлари, бурилишдаги минимал радиуслар ва тўсиқлар билан орасидаги хавфсиз масофалар 8-жадвалда берилган.

8-жадвал.



Ҳаво кемалари-нинг тури

Габаритлар, м.

Бурилиш-даги минимал радиус, м

Хавфсиз масофа, м




узунлиги

Эни(само-
лётда қанот-лар қулочи, вертолётда винт диаметри)

Турган ҳаво кемалари орасида

Турган ёки юраётган ҳаво кемаси билан тўсиқлар орасида

Самолётлар

Ту-154

47,9

37,5

22

7

8

Ту-134

35,0

29,0

16

5

6

Ил-62

51,3

43,2

25

7

8

Ил-86

59,5

48,1

23

7

7,5

Ил-76

76,6

50,5

15

7

7,5

Ил-18

35,4

37,4

19

7

7,5

Ан-12

33,1

38,0

15

7

7,5

Ан-24

23,5

29,2

17

5

6

Ан-26

23,5

29,2

11,5

6

7

Ан-30

24,5

29,9

11,5

6

7

Ан-2

12,7

18,2

6

3

4

Як-40

20,4

25,0

10

3

4

Як-42

36,2

32,5

12,5

6

7

Л-410

13,6

17,6

4,8

3

4

М-15

12,7

22,4

5

3

4

Вертолётлар

Ка-26

13,0

13,0

12

6

6

Ми-1

17,5

14,5

12

7

7

Ми-2

17,4

14,5

12

7

7

Ми-4

25,0

21,0

16

11

11

Ми-6

42,0

35,0

28

18

18

Ми-8

25,2

22,3

16

11

11

Ми-10к

41,9

35,0

28

18

18


8-расм. ТЖ ни чизиқларини чизиш.


1- тўғри ва эгри чизиқ бўйича руллаш ўқлари; 2- ҳаво кемаси тўхтайдиган жойдаги Т-симон белги; 3,4,5- турар жойлар рақамлари; 6- хизмат кўрсатиш зонаси.

Махсус автотранспорт воситалари ҳаво кемалари билан тўқнашиб кетишининг олдини олиш учун ҳаракат йўллари, туриш жойлари, кириш ва чиқиш жойлари (рухсат этилган ва ноилождан) ҳам чизиқланади. Ҳаракат йўлларининг бари айлана билан тугайди, яъни ҳалқа бўйлаб юриш имкони бор.


Хавфли жойлар (дара, тоғ, релефнинг қия жойлари) яқинидаги вертодромларда тўсиқлар борлигини кўрсатадиган белгилар, хавфли жойлар томонга қаратилган ўткир бурчаклар (300) шаклида бўлади.
Аэродромларни чизиқ белгилари билан жиҳозлаш

В,Г,Д,Е классли грунт аэродромларида, ХХ аэродромларида, шунингдек, А,Б,В,Г,Д ва ёрдамчи В,Г,Д классдаги аэродромларнинг заҳира йўлакларида 9-жадвалда кўрсатилган чизиқ белгилари қўйилади.


9-Жадвал.



Чизиқ белгилари

Аэродромларнинг грунтли учиш-қўниш
йўлаклари, класслар:

Асосий

Заҳира

Ёрдамчи

Е ва ХХ да авиация

В,Г,Д

А,Б,В,Г,Д

В,Г,Д

Йўлак маркази

+

+

+

-

Чегаравий

+

+

+

+*

Қўндирувчи «Т»

+

+

+

+

Қўниш зонаси

+

+

+

-

Бурчакли

+

-

-

-

Кириш

+

+

+

+*

Ён чегаралар

+

+

-

-

КПБ ўқи бўйича

+

+

-

-

КПБ ва БПРМ орасидаги, ўқ бўйлаб яқинлашиш

+


-

-

-

Яқинлашиш

+

-

-

-

РЙ белгилари

+

-

-

-

ТЖ белгилари

+

-

-

-




9-расм. Бош УҚМ ни чизиқ белгилар билан жиҳозлаш схемаси:


1-БУҚМ нинг марказининг оралиқ белгиси; 2- чегаравий белги; 3- қўниш зонасининг белгилари; 4- КПБ чегараларининг ён белгилари; 5- КПБ ўқининг белгилари; 6- КПБ ва БПРМ орасидаги ўқ белгилари; 7- яқинлашиш белгилари; 8- кириш белгилари; 9- бурчак белгилари; 10- қўниш белгиси «Т».

Ҳамма классдаги чизиқ белгилари-намунавий, бироқ уларнинг миқдори ва оралиқ масофалари ҳар хил. Белгилар шундай қўйиладики, улар аниқ кўринсин ва транспорт воситалари уларга шикаст етказмасин. Уларнинг конструктив элементларида нозик жойи бўлиши керак. 7-расмда В,Г,Д классдаги аэродромларнинг бош УҚМ ига чизиқ белгилар қўйиш кўрсатилган. Белгилар ранги жойига қараб ёз ва қиш мавсумлари учун доимий ёки ўзгарувчан бўлиши мумкин. РЙ, ТЖ ва грунтли аэродромларнинг перронларига чегаравий белгилар қўйилади.


Кундузги чизиқлар жой фонида аниқ ажралиб туриши, ҳамма йўналишда кўриниши ва бир-биридан кескин фарқланувчи рангли белгилар (қизил ёки тўқ сариқ ва оқ) га эга бўлиши керак.
Бинолар ва иншоотларга чизиқ белгилари қўйиш заруриятини, улар қандай бўлишини ФА органлари ва манфаатдор ташкилотлар аниқлайди.
Аэродром ҳудудидаги радиотехника объектларига махсус чизиқлар ва нури белгилар қўйилади.

Download 14,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish