Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


V.24.2. Кўприк ўтиш жойларини геодезик қидирув таркиби



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

V.24.2. Кўприк ўтиш жойларини геодезик қидирув таркиби 
Кўприк ўтиш жойларини лойиҳалашда жой ҳақидаги маълумотлар 
асосий ҳисобланиб, уларни асосини муҳандислик – геодезик қидирув 
ишларининг матераллар ташкил этади. Қидирув геодезик ишларини таркиби, 
масштаби, аниқлиги ва жой тасвирининг хажми лойиҳа босқичларига 
(Лойиҳа босқчилари: ТИА – техник иқтисодий асос, Л – лойиҳа, ИЖ – ишчи 
хужжатлар ѐки ИЛ – ишчи лойиҳа) боғлиқ бўлади. Шу билан бирга 
лойиҳалаш даврида хар бир босқичда ва турли хажмдаги қидирувларда 
қуйидаги асосий ишлар бажарилади: 
Муҳандислик – геодезик ишлар 
(кўприк 
ўтиш жойларини трассалаш тасвир олиш, планли – баландлик асосини 
яратиш, топографик тасвир олиш, бўйлама кесимларни тасвирга олиш ва 
ҳ.к.); 
Гидрологик кузатув
(сув оқимининг режими хақидаги маълумотлар 
тўплаш, дарѐ водийсини морфометрик ўлчаш ва кузатув); 
Гидрометрик 
ўлчаш ишлари
(дарѐ ўзанини тасвирга тушириш, оқим тезлиги ва йўналишни 
ўлчаш, сув сарфини аниқлаш, сув юзасини қиялигини ўлчаш ва ҳ.к.); 
Муҳандислик–геологик ишлар 
(геолого–литологик қирқимлар тузиш, тупроқ 
гурунтларни гидрогеологик кузатув, йўл қурилиш материалларини 
заҳиралари қидирув ҳ.к.); 
Махсус ишлар 
(кўприк ўтиш жойлари бошқа 
муҳандислик иншоотлар билан ўзаро боғлиқлиги дарѐларни музлаш ва муз 
шох-шаббада дарахтларни, кемаларни ўтказиш ҳолатлари бўйича кузатувлар 
олиб бориш ва ҳ.к.); 


112 
Кўприк ўтиш жойларини қидирув уч босқичда: 
тайѐрлов, дала ва 
камерал босқичларда 
амалга оширилади. 
Тайѐрлов босқичида дала ишлари бошланмасдан аввал қидирув ўтказила 
– ѐтган жойнинг мавжуд топогрофа – геодезик гидрологик, геологик, 
геоморфо – логик ва иқтисодий материаллар ўрганиб чиқилади. Биринчи 
навбатда, картографик ва аэрофотографик материаллар тўпланилади. 
Дастлабки трассалаш вариантлар ўтказилиб, дала қидирув ишларини хажми 
белгиланади. Қидирув гуруҳини таркиби шакллантирилади ва керакли асбоб 
анжомлар билан таъминланади. 
Муҳандислик – геодезик ишларининг дала босқичи топографик тасвир 
олиш ва бунинг натижасида тафсилотли топографик план ҳамда жойнинг 
рақамли моделини ҳосил қилишдан иборат бўлади. Бу материаллар кўприк 
ўтиш жойини танлашда ҳамда қўшимча иншоотларни (кўприк, кўприк олди, 
сув қайтаргич иншоотлари ва ҳ.к.) лойиҳалашда асос бўлади. 
Тафсилотлар плани 1:10000 масштабдан майда бўлмаган дарѐ сув 
сатҳининг энг юқори қирғоғидан 200 м масофада чегараланиб тузилади. Дарѐ 
водийсининг тасвирга олинаѐтган қисми трасса варианти оқимнинг юқорига 
ва пастига қараб дарѐ кенглигидан 1,5 марта катталигида белгиланади. 
Планда кўприк ўтиш жойининг морфоствор ва гидростворлар, сув 
ўлчаш постлари, дарѐнинг сув кўтарилиш чегараларининг ҳудудлари 
батафсил кўрсатилади (24.3-расм). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
24.3-расм. Кўприк ўтиш жойининг батафсил плани Штрих билан кўприк ўтиш жойи 
кўрсатилган. Майдон батавсил тасвирга олинади 
Батафсил топографик тасвир олинадиган йирик масштабли план кўприк 
ўтиш жойининг охирги танланган вариант йўналишини белгилаш ва 
кўприкни қўшимча иншоотларини лойиҳалашда асос бўлади. 
Топографик тасвирнинг масштаби катта кўприк ўтиш жойлари учун 
1:2000 ва бошқа кўприклар учун 1:1000 этиб қабул қилинган.
Тафсилотли ва топографик тасвирларга асос этиб, ѐпиқ полигон, 
диоганал йўллар ва микротриангулясия тизимлари барпо қилинади. Бурчак 
ўлчаш ишлари теодолитлар билан тўлиқ приѐмда 
±1,5
1
n
хатоликда 
ўлчанади. Узунликларни ленталар ѐрдамида 1:2000 хатоликда ўлчаш тавсия 


113 
этилади. Таянч нуқталарни баландликлари геометрик нивелирлаш усулида 
±50
L
катталикдаги йўл қўйишимиз мумкин бўлган хатоликлар 
аниқланади. 
Геодезик ишлар таркибига план туширишдан ташқари яна қуйидаги 
қидирув ўлчаш ишлари бажарилади: трасса вариантини режалаш (чизиқ 
ўтказиш, трассани белгилаш, пикетлаш, трасса ўқи бўйича нивелирлаш ва 
ҳ.к.); гидрометрик ўлчаш ишлари (морфоствор ва гидростворларни режалаш 
бунда тригонометрик нивелирлаш усули қўлланилади). Дарѐни бўйлама 
кесимини тасвирга олиш (бўйлама кесимда фарватор бўйлаб ўзан таги, 
оқимнинг сув юзасининг межин ва юқори сув вақтидаги сатҳи, ўнг ва чап 
қирғоқлар баландлиги, тарихий кузатилган сув сатҳининг баландликлари 
кўсатилади); гидрометрик ўлчаш ишларини олиб боришда геодезик асослари 
яратилади (оқим тезлиги, оқим сарфи, дарѐ чуқурликларини ўлчаш, кема 
қатнови, музликлар йўналишини аниқлаш ва ҳ.к.); муҳандислик геодезик 
ишлари учун геодезик асос яратиш (геологик қазилмаларни планли–
баландликлар асосларга боғлаш, карьерларни ва гурунтларни қирқимини 
тасвирга тушириш); жойдаги мавжуд бўлган муҳан–дислик иншоотларини 
ўрганишдаги геодезик ишлар; муҳандислик коммуникациялар туташган 
жойларини тасвирга тушириш. 
Қидирувдаги геодезик ишларда аэротопографик, аэрогидрометрик ва ер 
усти фотограмметрик усулларидан, электрон тахеометрлардан кенг 
фойдаланилади. 
Камерал ишлар вақтида дала материаллари қайта ишланиб тафсилотли 
топографик план, жойнинг сонли моделлари яратилади. Дала ишлари бўйича 
ҳисоботлар ѐзилади. Ушбу босқичда ЭХМ, стреофотограмметрик ҳамда 
автоматлаштирилган ГИС воситалари қўлланилади.

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish